Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади – Президент фармони
2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
▪️ реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;
▪️ мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:
➖ бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
➖ бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;
➖ реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍3
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов Тошкент вилоятидаги қурилиш лойиҳалари билан танишди
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан Тошкент вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Масъуллар Чирчиқ шаҳридаги 17, 20, 30-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2, 15-сонли мактаби ҳамда юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш объектларининг лойиҳалари билан танишган.
Лойиҳаларни оптималлаштириш ҳисобига ўқув ва қатнов ўринлари сонини ошириш, ортиқча иш турларини лойиҳага киритмаслик орқали бюджет маблағларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.
👉 https://effect.uz/6218

👍8
Иқтисод фанлари доктори Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раисига айланди
Иқтисод фанлари доктори Рахматов Ҳасан Ўткирович Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. У бунга қадар “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қайд этилишича, Ҳасан Рахматовнинг билими, соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ва ишбилармонлиги натижасида “Пойтахт банк” жамоаси қисқа вақт ичида бир қатор ютуқларга эришиб, янги хизматларни йўлга қўйишга ҳамда хусусийлаштириш жараёнини муваффақиятли якунлашга эришилган.

👍5
Шартнома қонунга мос бўлиши керак – фермерларга Форвард, Спот, Фьючерс шартномасини тузиш бўйича йўналиш кўрсатилди
Агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонунчиликда ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга ҳақли.
(Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида Қонуннинг 26-моддаси).
Сизга Форвард, Спот, Фьючерс шартномасини тузиш учун тақдим этилса, албатта ундаги мажбуриятларнинг амалдаги қонунчиликка мослигини кўринг. Агар шартномада қонунчиликка зид талаблар киритилган бўлса FERMER MINBARI телеграм гуруҳига хабар беринг, амалий ёрдам кўрсатилади.

👍6
Самарқандда 2,4 гектарни 95 минг долларга сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди
Фуқаро Ф.О.нинг Самарқанд вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро Т.Р. Ургут тумани ҳудудида жойлашган “R.B.N” фермер хўжалигига қарашли 2,4 гектар суғориладиган ер майдонини 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍4👎2
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди
Рашидов Суннатилла Садриддинович – Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Субсидиялар ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мамарахимов Бунёд Икромович – Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Мамараҳимов тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жўраев Илҳом Самадович — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кластерлар ва агро тадбиркорлик муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлади.

👍5👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусановдан энг яхши натижа!
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов АПЛ 26-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйинда тўпни жамоасига қайтариш бўйича энг яхши натижани қайд этди.Squawka нашрининг хабарига кўра, Ҳусанов бу ишни 12 марта уддалашга эришган.
Маълумот ўрнида, "Манчестер Сити" – "Ливерпул" баҳси меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ҳусанов бу ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилган.

👍25
Ҳафта давомида Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, 24-25 феврал кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида, 26 февралда эса қолган ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Дам олиш кунлари кузатилган баҳорий илиқ об-ҳаводан сўнг ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 24–25 феврал кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача, баъзида 23–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Душанба кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража атрофида бўлади, 25–27 феврал кунлари 0…+5 даражагача аста-секин пасаяди. 26–27 феврал кунларига бориб, кечалари ҳарорат 0…–5 даражагача тушади.
Иш ҳафтаси давомида республика шимолида ҳарорат асосан кечалари –4…–9 даража, кундуз кунлари –3…+2 даража бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тошкент шаҳрида душанба кунининг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 25–28 феврал кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади.
Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +13…+15 даража, сешанба куни +11…+13 даража бўлади. 26–28 феврал кунлари +2…+5 даражагача пасаяди. 27–28 феврал кунларига бориб, ҳарорат кечалари 0…–3 даражагача аста-секин пасаяди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
Фарғонадаги АЁҚШда сифатсиз автобензинни сотувга чиқарилиши олди олинди
“Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Фарғона шаҳри "Маданият" МФЙда фаолият юритувчи "Ф. Н. О." МЧЖга қарашли АЁҚШда нефт маҳсулотларини сифат кўрсатгичларини аниқланлаш мақсадида белгиланган тартибда намуналар олинган.
Олинган намуналар сифат кўрсатгичларини аниқлаш учун “Ўзэнергоинспекция” Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92 маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

👍10
Қирғизистонда оммавий тартибсизлик режалаштираётган 11 киши ҳибсга олинди
Декабрь ойи охирида полицияга "Кырк уруу жети дубан ынтымагы" жамоат бирлашмасининг алоҳида аъзолари оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди.
Бугун уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилди. Граната, ов милтиғи, тўппонча, ўқ-дорилар, камуфляж кийимлари, гиёҳванд моддалар, диний адабиётлар, балаклавалар, тартибсизликларни ташкил этиш бўйича йўриқномалар ва бошқа ашёлар мусодара қилинди.
Мазкур иш бўйича собиқ депутат ва яна 10 киши гумонланиб ҳибсга олинди.
ИИВ тарқатган видеода улар республикада вазиятни беқарорлаштириш режаларини муҳокама қилмоқда. Овозлардан бири муфтийлик лавозимини эгаллашини даъво қилмоқда.

👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент билан гаплашган талаба қиз транспорт вазирига ёрдамчи этиб тайинланди
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг тегишли буйруғи билан 2025 йил 18 февралдан Ирисқулова Камола Нормат қизи Вазирнинг йўл хўжалиги соҳасида илмий ишлар ва инновациялар бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинлади.
Тайинловга қадар Камола Ирисқулова Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти бош илмий ходим лавозимида фаолият юритган.
Жорий йилнинг 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқот давомида Камола Ирисқуловага юксак ишонч билдириб, автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш йўналишидаги илмий фаолиятига муваффақият тилаган эди.

👍44😢9👎6
БМТ Украина бўйича резолюцияни қабул қилди
Бош Ассамблея Украина томонидан Европа давлатлари билан биргаликда тайёрланган резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат тавсиявий характерга эга. Резолюцияни ёқлаб 93 давлат овоз берди, 18 давлат қарши овоз берди, Ўзбекистон ва яна 64 давлат бетараф қолди.
Резолюция матнида Россия қўшинларини Украина ҳудудидан “зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз” олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақида сўз боради.
Ҳужжат, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Украинанинг тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлайди.

👍9👎1
Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди
Хитой Суперлигасида тўп тепадиган легионерларимиз сони яна биттага кўпайди.
ОКМК клуби собиқ аъзоси, ўзбекистонлик футзалчи Элбек Тўлқинов фаолиятини «Сингтао Хаес» клубида давом эттиради.
Аввалроқ, Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов ҳам Хитой клуби сафига бориб қўшилган. Тажрибали футзалчиларимиз «Хатире» клуби билан бир йиллик битимга имзо чеккан.