Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди
Бугун, 26 феврал куни журналист Алишер Рўзиохунов вафот этди.
Маълум бўлишича, у охирги вақтларда оғир касаллик билан оғриётганди.
Алишер Рўзиохунов Kun.uz, Gazeta.uz ҳамда Bugun.uz каби интернет нашрларида ва «Акцент» лойиҳасида ишлаган. У фаолияти давомида давлат ва жамият ривожи йўлида юзлаб ижодий материаллар тайёрлаган.
Шунингдек, Алишер Рўзиохунов давлат ташкилотлари ходимларини бир столга жамлаб, «Мунозара клуби» каби катта лойиҳалар ташкил қилган эди.
Журналист 2021 йилда «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти муҳаррири сифатида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.
Effect.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍8👎3
Бухорода ахборот-кутубхоналар фаолияти ўрганилмоқда
🔹 "2019-2024-йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепцияси" ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Хасанов ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят Ахборот-кутубхона марказида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар давомида вилоят ахборот-кутубхона маркази 1971-йилда қурилган махсус бинода бўлиб, вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 апрелдаги 98-Ф сонли фармойишига асосан капитал таъмирланди.
Ахборот-кутубхона марказининг умумий фонди 92658 номда 296125 нусха ва туман (шаҳар) ахборот кутубхона марказларининг умумий фонди 619247 номда 1437258 нусхадан иборат бўлиб, жами фонд хатловдан ўтказилган.
Замонавий қурулмалар билан жиҳозланган марказда 7 та бўлим ҳамда сектор китобсеварларга хизмат қилиб келмоқда.

👍3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги "дом"лардан бирида газ чақнаши содир бўлди
Бугун, 26 феврал куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани «Дўстобод» МФЙ, Махтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
— дейилади хабарда.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда»,
— дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон топилди
Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига Яккасарой туманида номаълум ҳайвон кўчада юргани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Бошқарма инспекторлари воқеа жойига бориб, улар Қизил китобга киритилган қорақул эканликларини аниқлашган.
Маълум қилинишича, жонивор ушланиб, пойтахт ҳайвонот боғига топширилган.

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғонда сайёр қабул бўлиб ўтди
Бугун, 26 февраль куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасидаги муаммоларни бартараф этиш ва фуқаролар учун қулайликлар яратиш эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бугун, 26 февраль куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасидаги муаммоларни бартараф этиш ва фуқаролар учун қулайликлар яратиш эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги бозорда ёнғин содир бўлди
Андижон вилоятидаги Жаҳон бозорида ёнғин келиб чиқди. Тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Аниқланишича, Андижон шаҳар ва туманлардан ФВВ гуруҳлари тезлик билан бозорга етиб келган ҳамда оловни қуршаб олишган. Ёнғин деярли ўчирилгани айтилмоқда.
"Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 20:10да Андижон шаҳрида жойлашган Жаҳон савдо комплексида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, хабарга кўра зудлик билан барча куч ва воситалар жалб этилган, воқеа жойига шартнома асосида навбатчиликда бўлган ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борганида тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги аниқланган,
Хозирда ёнгин ўчириш ишлари амалга оширилмоқда. Бирламчи маълумотларга кўра тан жарохати холатлари қайд этилмаган. Қўшимча маълумот тақдим этилади" дейилади вилоят ФВВ хабарида.

👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчиларга жарима баллари фақат ЙПХ инспекторлари баённомалари асосида шаклланади
25 февраль куни АОКАда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қонуни имзоланганлиги ҳамда ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур Қонун айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган. Шу ўринда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 6 та янги модда киритилиб, 29 та моддаси ўзгартирилган.

👎12👍1
Вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра Вазир жамғармаси:
⁃ эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.
Малака тоифа синовлари:
⁃ педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.
Шунингдек, энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Навоийдаги илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда
Бугун Навоий вилоятида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш бўйича кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бугун Навоий вилоятида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш бўйича кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида бўлиб, республикамизнинг турли нуқталаридан 300 нафардан ортиқ раҳбар ходимлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, оғир аҳволдаги 41 та маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Дастлаб семинар иштирокчилари Навбаҳор тумани "Пахтакор" маҳалласида жойлашган “Агро Центр” МЧЖ томонидан ташкил этилган иссиқхоналарда бўлишди.
Бешработ маҳалласи ҳудудида тадбиркор Достон Хўжамов томонидан ташкил қилинган "Шох Билолбек" оилавий корхонасида ва 2-сонли политехникум фаолияти билан ҳам танишди.
Кармана туманида ўтказилган кўргазмали семинар доирасида “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясига қарашли икки йирик лойиҳа фаолиятига тамал тоши қўйилди. Бири замонавий, креатив стилдаги янги Экобоғ яратиш бўлса, иккинчиси голубика етиштириш лойиҳасидир.
Тадбир доирасида Қизилтепа туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар, етиштирилаётган маҳсулотлар, эришилаётган ютуқлар акс этган кўргазма ва арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Қизилтепа туманининг Тавоис маҳалласидаги 160 та оила асалари парвариши билан шуғулланади ва улар йилига жами 10 минг тоннадан ортиқ асал йиғиб олишади. Шоди Саидов хонадонида бўлган семинар иштирокчилари маҳаллада, хусусан, ушбу оилада асаларичиликнинг йўлга қўйилиши тарихи, унинг бугунги самарали меҳнати, даромади билан танишишди.
Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва семинар иштирокчилари тумандаги Маликобод маҳалласида “Бир контур - бир маҳсулот“ тамойили асосида картошка ва кунгабоқар етиштириш лойиҳаси билан ҳам танишишди.
Ҳар бир маҳалланинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, бозорлардаги нарх-навони камайтириш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш, шароити оғир туман ҳамда оғир аҳволдаги 41 та маҳаллада томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини оширишга қаратилган ушбу семинарнинг якуни Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3