EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ва Зеленский журналистлар олдидаги учрашувда баҳслашиб кетишди

Биз сизга 350 миллиард доллар бердик. Ҳозир оғир аҳволдасиз. Қўлингизда кучли қарталар йўқ. Биз мамлакатингизни қутқармоқчи ва урушни тўхтатмоқчимиз. Бизсиз қўлингизда ҳеч қандай кучли қарта йўқ. Ё биз ушбу битимни имзолаймиз, ё сиз ундан чиқасиз. Сизнинг кучли позициянгиз йўқ. Бизга миннатдор бўлишингиз керак. Аммо сиз шундай қилмаяпсиз. Бу ёмон," - деди Трамп.

Учрашувда Трамп ва Зеленский яна нималарни айтишди?

Трамп:

- Бугун минераллар бўйича шартномани имзолаймиз. Бу Украина билан жуда адолатли келишув ва АҚШ томонидан катта мажбурият. Томонлар Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни ҳал қилиш бўйича келишувга "етарлича яқин".

- Зеленский муросага келиши керак. Биз ҳаммамиз бу уруш тезроқ тугашини кутмоқдамиз. Хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапирмаяпмиз.

- Трамп ва Путин ўртасидаги муносабатлар "аъло даражада", музокарачилар аллақачон Украина бўйича бўлажак келишув шартларини муҳокама қилишга киришган. Шунингдек, Трамп Украинадаги уруш нотўғри йўналишда кетгани ва "Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини" айтди.

- Трампга "Украина ва Россия ўртасидаги воситачимисиз ёки Украина томонидасизми?" деган савол берилди. Трамп воситачи эканлигини ва ҳеч кимнинг томонини олмоқчи эмаслигини билдирди. "Мен Россия ва Украина ўртасидаман. Ҳеч ким ҳақида ёмон сўз айтмоқчи эмасман".

- Трампдан "агар сулҳ бўлмаса, Украинага яна қурол юборасизми?" деб сўрашди.

"Ҳа, яна қурол юборамиз. Лекин кўп қурол юбормасликни, урушни тезроқ тугатишни, бошқа ишлар билан шуғулланишни мўлжалламоқдамиз. Умуман олганда, саволингизга жавоб - ҳа, аммо кўп юборишга тўғри келмайди деб ўйлаймиз, чунки ҳаммаси тезда тугашига умид қиляпман," деди Трамп.

- Журналист Трампдан "Путин ва Зеленскийнинг учрашуви бўладими?" деб сўради.
"Улар бир-бирини ёқтирмайди," деб жавоб берди Трамп.

Зеленскийни айтганлари:

- Зеленский Трамп айтган ўт очишни тўхтатиш ва сулҳга қарши чиқди. "Биз ҳеч қачон фақатгина ўт очишни тўхтатишнигина қабул қилмаймиз. Россия уни барибир бузади," деди Зеленский.

- Зеленский, шунингдек, АҚШни Буюк Британия ва Францияга тинчликпарвар кучларни киритиш учун кафолат беришга чақириб, Американинг кафолатисиз европаликлар Украинага қўшин киритишни истамаслигини тасдиқлади. Аввалроқ Трамп буни қилишдан бош тортган эди.

- Зеленский "Путин Украинани тиклаш учун пул тўлаши керак" деди.

Суҳбат Зеленский ва Трамп ўртасидаги баҳс билан якунланди.

"Сиз мамлакатимизга ҳурматсизлик қиляпсиз. Гап учинчи жаҳон уруши ҳақида кетмоқда, сиз бу билан ўйнашишга ҳақингиз йўқ," деди Трамп Зеленскийга.

Кейин улар ичкарига кириб кетишди камераларсиз гаплашиш учун.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥2
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...


🌸 Баҳор муборак!

Қишдан эсон-омон чиқиб кетганларга баҳорий кайфият тилаймиз.

Баҳор ойи барчага яхшилик ва барака олиб келсин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таксистлар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашда давом этишлари мумкин 

Эндиликда енгил автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди. 

Асосий жиҳатлар:

➖ Ўзини ўзи банд қилиш орқали ишлаш лицензия варақаси билан амалга оширилади;
➖ Рўйхатдан ўтиш Солиқ мобил иловаси орқали бепул амалга оширилади;
➖ Йиллик 100 миллион сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди;
➖ Агар даромад 100 миллион сўмдан ошса, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида солиқ тўланади. 

Бу янгилик такси ҳайдовчилари учун қонуний ишлашни соддалаштириб, уларнинг солиқ юки ошмаслигини таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги ўзбекистонликлар Янги Тошкент қурилишига ишга чақирилмоқда

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар Янги Тошкент қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар учун 10 мингга яқин иш ўринлари яратилмоқда. Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш бўйича ишга қабул қилинади:

бетончи;
сувоқчи;
сантехник;
электрик;
ғишт терувчи ҳамда бошқа қурилиш мутахассислари.

«Қўшимча маълумот олиш ва ишга жойлашиш учун хориждаги юртдошларимиз 0 800 0000 1176 рақамига ва мамлакатимиздаги юртдошларимиз 1176 рақамига мурожаат қилишлари мумкин»,
— дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан барчани табриклади

"Азиз юртдошлар, ҳурматли диндошлар! Сизни кириб келган Рамазони шариф билан самимий муборакбод этаман!

Аллоҳ бу муборак ойни азиз Ватанимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва барака ойи қилсин. Рамазон муборак!", – деб ёзади президент ёрдамчиси.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎24👍11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп билан Оқ уйдаги учрашувдан сўнг Зеленский Fox News телеканалига интервю берди

Интервюда Украина президенти томонидан билдирилган фикрлар:

◾️ Мен президент Трампни ва америкаликларни ҳурмат қиламан, биз очиқ ва ҳалол бўлишимиз керак. Ниманидир нотўғри қилганимизга ишончим комил эмас;

◾️ Баъзи нарсаларни матбуот иштирокисиз муҳокама қилишимиз керак, лекин уларга Украинанинг позициясини етказишимиз керак;

◾️ Биз фойдали қазилмалар бўйича келишувни имзолашга тайёрмиз, лекин бу етарли эмас. Балки мен ниманидир билмасман, Трампнинг Путинни тўхтатиш режаси бор бўлиши мумкин;

◾️ Менинг халқим АҚШ Россия томонида эмас, биз томонда эканлигини эшитишни истайди;

◾️ Ҳеч ким урушни тўхтатишни биздан кўра кўпроқ хоҳламайди. Мен шунчаки шуни айтмоқчиманки, Путинни тўхтатиш учун бир томонда бўлишимиз керак. Биз тинчликка тайёрмиз. Аммо биз кучли позицияда бўлишимиз лозим. Бизга кафолатлар керак;

◾️ Мен россияликларга нисбатан муносабатимизни ўзгартира олмайман, улар қотиллар. Путин ва россияликлар бизнинг душманларимиз;

◾️ Мен Трампдан кечирим сўрамайман. У билан муносабатларини сақлаб қолиш имкониятига эгалигимга ишонаман;

◾️ Мен ўз халқимга "Тўхтанглар" деб айта олмайман. Ҳеч ким тўхтамайди, чунки ҳамма эртага Путин яна қайтиб келишидан қўрқади;

◾️ Агар Украинани NATO'га қабул қилишмаса, ҳеч ким бунга мажбурламайди. Биз Украинада ўз NATO'мизни қурамиз;

◾️ Менинг лавозимимдан кетишим ҳақидаги қарорни фақат Украина халқи қабул қилиши мумкин;

◾️ Украинага АҚШ ёрдамисиз ғалаба қозониш қийин бўлади, аммо Европа Киевни молиялаштиришда давом этишга тайёр деб ҳисоблайди

◾️ Агар кимдир "Украина бутунлай вайрон бўлган, украиналик аскарлар қочмоқда, миллионлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган, президент эса диктатор" деб айтса, қандай реакция билдириш мумкин? АҚШ ва Украина ўртасидаги дўстлик қаерга йўқолди

◾️ Бизда миллионлаб йўқотишлар йўқ;

◾️ Агар кимдир бизга юборилган ёрдамни текширмоқчи бўлса, биз ҳар қандай текширувга тайёрмиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎4
Миллий статистика қўмитаси ташкил этилади

“Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

🔹макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

🔹 интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

🔹“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

🖥 2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

📁 2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб  ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилиши белгиланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходим, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Жиззах филиали Шароф Рашидов тумани электр таъминоти бўлими бош муҳандиси мазкур акциядорлик жамиятига қарашли “Энергосавдо” корхонасининг туман бўлими назоратчиси билан ўзаро тил бириктириб, якка тартибдаги тадбиркорнинг М-39 халқаро автомагистрал йўли ёқасида жойлашган ер майдонига электромобилларни қувватлантириш шохобчасини ташкил этиши учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш, тегишли тартибда барча ҳужжатларни тайёрлаш ва тармоққа улаб бериш эвазига 90 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Учта вилоятга янги бош имом-хатиблар тайинланди

Кеча муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот ўтказди.

Унда қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:

🔸Расулжон домла Абдуллаев – Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили этиб тайинланди.

🔸Аҳмадхон қори Алимов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили бўлди.

🔸Дониёр домла Икромов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалоловни АҚШ фильмларига таклиф қилишганми?

27 феврал куни Олимпия ўйинларининг бокс спорт тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университетига ташриф буюрди.

Ушбу учрашувда университет ректори Илҳомжон Тўхтасинов, шунингдек, матбуот хизмати ҳам қатнашди ҳамда талабалар билан қизиқарли суҳбат ташкил қилиниб, спортга қизиқувчи ёшлар кутилган саволларига жавоб олишди.

"Тўғриси, кутилмаган саволлар берилди, жуда ажойиб бўлди. Университетда фақат ўқиш керак, ҳали битирганингиздан кейин "нега ўқимаган эканман?" деб жуда афсусланасизлар", дейди чемпион Жалолов талабаларга.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадрлар тизимидаги инқироз: Манқуртларга кунимиз қолдими? — Расул Кушербаев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм ҳокими нималар билан банд?

Бугун, 1 март куни Президент томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш масалаларига бағишланган кўргазмали ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 70 та маҳалла раислари ҳамда ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов сўзга чиқиб, томорқа ва ижара ерлардан самарали фойдаланиш борасидаги муҳим вазифаларга тўхталдилар.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрақўрғонда Наманган вилояти ИИБ томонидан 2000 тупдан иборат яшил макон ташкил этилди

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тўрақўрғон тумани «Поросмон» маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига 2000 туп турли навдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги амалий ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Абдусалом Азизов Қашқадарёдаги воҳа ёшлари масаласига доир йиғилишда илк бор кўриниш берди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир президентимиз белгилаб берган режалар ижросига доир йиғилиш ўтказилди.

Маълумки, жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимиз ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, унда ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилган эди.

- Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди;

- Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади;

- Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.


Шунингдек, раҳбарлар масъулларнинг ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш тақдимоти билан танишишди.

Йиғилишда президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Азизов ва "Алоқабанк"нинг бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова ҳам иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1