EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходим, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Жиззах филиали Шароф Рашидов тумани электр таъминоти бўлими бош муҳандиси мазкур акциядорлик жамиятига қарашли “Энергосавдо” корхонасининг туман бўлими назоратчиси билан ўзаро тил бириктириб, якка тартибдаги тадбиркорнинг М-39 халқаро автомагистрал йўли ёқасида жойлашган ер майдонига электромобилларни қувватлантириш шохобчасини ташкил этиши учун 400 кВтли трансформатор ўрнатиш, тегишли тартибда барча ҳужжатларни тайёрлаш ва тармоққа улаб бериш эвазига 90 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилоятида қайд этилган яна бир ҳолатда, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Учта вилоятга янги бош имом-хатиблар тайинланди

Кеча муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот ўтказди.

Унда қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:

🔸Расулжон домла Абдуллаев – Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили этиб тайинланди.

🔸Аҳмадхон қори Алимов – Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили бўлди.

🔸Дониёр домла Икромов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳодир Жалоловни АҚШ фильмларига таклиф қилишганми?

27 феврал куни Олимпия ўйинларининг бокс спорт тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари Университетига ташриф буюрди.

Ушбу учрашувда университет ректори Илҳомжон Тўхтасинов, шунингдек, матбуот хизмати ҳам қатнашди ҳамда талабалар билан қизиқарли суҳбат ташкил қилиниб, спортга қизиқувчи ёшлар кутилган саволларига жавоб олишди.

"Тўғриси, кутилмаган саволлар берилди, жуда ажойиб бўлди. Университетда фақат ўқиш керак, ҳали битирганингиздан кейин "нега ўқимаган эканман?" деб жуда афсусланасизлар", дейди чемпион Жалолов талабаларга.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими, электр таъминоти бўлими бош муҳандиси ва мактаб директори ўринбосари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадрлар тизимидаги инқироз: Манқуртларга кунимиз қолдими? — Расул Кушербаев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм ҳокими нималар билан банд?

Бугун, 1 март куни Президент томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш масалаларига бағишланган кўргазмали ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 70 та маҳалла раислари ҳамда ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов сўзга чиқиб, томорқа ва ижара ерлардан самарали фойдаланиш борасидаги муҳим вазифаларга тўхталдилар.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрақўрғонда Наманган вилояти ИИБ томонидан 2000 тупдан иборат яшил макон ташкил этилди

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тўрақўрғон тумани «Поросмон» маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига 2000 туп турли навдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги амалий ишлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Абдусалом Азизов Қашқадарёдаги воҳа ёшлари масаласига доир йиғилишда илк бор кўриниш берди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир президентимиз белгилаб берган режалар ижросига доир йиғилиш ўтказилди.

Маълумки, жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимиз ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, унда ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилган эди.

- Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди;

- Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади;

- Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.


Шунингдек, раҳбарлар масъулларнинг ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш тақдимоти билан танишишди.

Йиғилишда президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Азизов ва "Алоқабанк"нинг бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова ҳам иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1
Тошкентда 9-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин юз берди. Икки киши ҳалок бўлган

Жорий йил 1 март куни соат 15:23 да Қорасув-4 маҳалласидаги 9 қаватли уйининг 9-қаватидаги хонадонлардан бирида газ портлаши туфайли ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ёнғин соат 16:07 да тўлиқ бартараф этилди. Тезкор чоралар натижасида 6 киши қутқарилди.

Воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан, икки нафар бола жароҳат олди. Афсуски, болалардан бири шифохонага етказилаётган пайтда вафот этди, иккинчиси эса шифокорлар назорати остида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага хонадонда яшовчилардан бирининг ўз жонига қасд қилишга уриниши сабаб бўлган. Фуқаро газ плитасини атайлаб ёққан, сўнг газ-ҳаво аралашмаси чақнашидан ёнғин келиб чиққан. Шундан кейин у ўзини 9-қават деризасидан ташлаб, ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2😢2👍1
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, ҳукуматнинг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.

Март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°C даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шундай қарорга келинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24
Президент суд тизимини янада яхшилаш борасида йиғилиш ўтказди. Мажлисда очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш муҳокама қилинган

Инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган бу соҳани такомиллаштириш давлатнинг доимий эътиборида. Сўнгги саккиз йилда судларга доир 70 га яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинган. Уларнинг моддий-техник базаси яхшиланган.

👉 https://effect.uz/6223

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍66👎2