EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сунъий интеллект талаба бўлди

Сунъий интеллект имтиҳондан муваффақиятли ўтиб Вена университетига расман ўқишга кирди.

Flynn сунъий интеллекти интервьюдан ўтиб ва имтиҳонларни топшириб, рақамли санъат йўналишида биринчи курсга ўқишга киришга муваффақ бўлди. Ўқитувчилар унга савол бериб баҳолар қўйишлари мумкин.

Шунингдек, Flynn одам сифатида шахсий кундалигини юритиб, ўқиши ва дўстлари ҳақида ўз фикрларини ёзиб бормоқда. Бу СИнинг университетга расмий талаба сифатида қабул қилинишининг дунёдаги биринчи ҳолатидир.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир нима бўлди?

Интернетда «Малибу» ҳайдовчисини ЙПХ ходимлари мажбуран машина салонидан олиб тушиб қўлга олгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Расмий идоралар ҳозирча ҳолат ҳақида муносабат билдиришмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎3😢3
Кластерларнинг шартнома шартларини бажармаслиги бу жиддий ҳолат – Фермерлар кенгаши

Шартнома шартларининг бажарилмаслиги фермерлар етиштирган хом-ашё ҳақини ўз вақтида олмаслигига сабаб бўлмоқда.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали: «Ғалла ва пахта-тўқимақлик кластерлари томонидан шартнома муносабатларини бажарилмай келганлиги ҳақида пахта ва ғалла хом-ашёси етиштирувчиларнинг учдан икки қисмининг асословчи ёзма мурожаатлари ёки Ўзбекистон фермерлари кенгашининг мурожаати кластер билан тузилган битимни бекор қилишга асос бўлиши» таклиф этилмоқда.

Маълумот ўрнида, Президентнинг ПФ-22-сон Фармонига асосан фермер хўжаликлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Кенгашнинг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Кенгашга фермер хўжаликлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Ҳукуматга киритиш ҳуқуқи берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳозир нима бўлди? Интернетда «Малибу» ҳайдовчисини ЙПХ ходимлари мажбуран машина салонидан олиб тушиб қўлга олгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Расмий идоралар ҳозирча ҳолат ҳақида муносабат билдиришмаган. Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди – ЙҲХХ

Кеча, 5 апрель куни соат 16:55 ларда Миробод тумани "Нукус – А. Қаҳҳор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи С.М. давлат рақам белгилари ўзбошимчалик билан ечилган, махсус антенна ва "сирена" мосламаси ўрнатилган "Malibu-2" русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.

Шунингдек, ҳайдовчи бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. У кичик сержант А.Ҳ. яқинлашаётганини кўриб турса-да, тўхтамай уни автомобили билан туртиб юбориб, Нукус кўчаси бўйлаб капот устида судраб кетган.

ЙПХ ходими тан жароҳати олганлиги сабабли шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Миробод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноий иш кўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қодирийни мақоласи учун қамашгани замонавий ўзбeк матбуотида биринчи воқeа бўлган…

Ёзувчи, журналист, филология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад Jadid.uz билан суҳбатда Абдулла Қодирийинг ёзган мақоласи кейинчалик келтириб чиқарган оқибатлар ҳақида гапирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорни имзолади.

👉 https://effect.uz/6331

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢3👎1
АҚШ Конгресси Трампга импичмент эълон қилмоқчи

АҚШ Конгресси амалдаги президент Дональд Трампга импичмент эълон қилмоқчи. Тегишли даъвони Демократлар палатаси аъзоси Эл Грин маълум қилди.

Грин Трамп АҚШ етакчиси бўлишга лойиқ эмаслигини таъкидлади ва яқин 30 кун ичида унга импичмент эълон қилишини қўшимча қилди.

“Бизга бу гал уни айблайдиган Сенат керак”, дейди у.

Аввалроқ, АҚШда Трамп сиёсатига қарши йирик норозилик намойишлари бошланган эди. Мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Акция касаба уюшмалари, экологлар, Фаластин тарафдорлари иштирок этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
ОАВ — эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб боради…

ЎЗбекистон Республикаси Конституциясисида Оммавий Ахборот Воситалари ҳақида шундай жумлалар мавжуд…

XV боб. Оммавий ахборот воситалари

81-модда.

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда.

Цензурага йўл қўйилмайди.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2🔥2😢1
Фермерларга дахлдор норматив ҳужжатлар Кенгаш билан келишилиши керак

Президентининг 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318-сон қарори ва “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг Ягона услубиётига асосан, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларга доир лойиҳалар Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан мажбурий тартибда келишиб олиниши лозим.

Кенгаш томонидан фермерларга даҳлдор Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 806-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Имтиҳон марказларида фуқароларга эътибор кам…

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнини осонлаштириш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон марказлари фаолият юритмоқда. Ушбу марказларда фуқаролар имтиҳон топширишлари мумкин.

Бироқ, шундай замонавий қурилган марказда ташқаридан кузатувчилар учун ёки имтиҳонга бирга келган фуқаролар учун махсус кутиш жойлари ташкил этилмагани, гўзал қиёфанинг кўркини бузмоқда.

Шунингдек, марказларда ҳожатхона ва бошқа зарур қулайликлар мавжуд эмас. Фақатгина имтиҳон топширувчилар бинога кириши мумкин, уларнинг яқинлари эса ташқарида кутишади.

Фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида тегишли идоралар томонидан кутиш жойлари, ҳожатхоналар ва бошқа зарур инфратузилмани таъминлаш чоралари кўрилиши зарур. Бу, ўз навбатида, жараённи янада қулай ва самарали ташкил этишга ёрдам беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитой қишлоқ хўжалиги сохасида етакчига айланмоқда: Улардан нималарни ўрганиш мумкин?

01:03 Ўзбекистон 175,1 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди. Маҳсулотларнинг харидори ким?

01:27 Хитой аграр технологияларда етакчиликни мустахкамламоқда

01:52 Россияда нўхат учун нанокомплекс ишлаб чиқилди. У қандай хусусиятларга эга?

02:21 Киевда микрокўкатлар вертикал энди иссиқхонада етиштириладими? Нега?

02:47 Вазир Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюрди. Экиш мавсуми қандай кечмоқда?

04:12 Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи. Қандай инвестицион лойиҳалар жорий этилиши режалаштирилган?

04:58 Шоличиликда дронлардан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

05:25 Ўзбекистон — Грузия: Зайтун етиштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади

06:01 Қозоғистонда буғдой нархлари кескин ошди. Бунга АҚШ сабабчими?

Соҳага оид энг сўнги янгиликлар «Agro News» дастурида

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
My.Sud.uz сайти фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Олий суд бу модернизация ишлари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди

Олий суднинг маълумотларни қайта ишлаш марказида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ модернизация ишлари олиб борилаётганлиги сабаб судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимларининг ишлашида узилишлар кузатилади.

Олий суд ахборот хизмати

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
Ўзбекистонда ғаллачилик кластерини ташкил этмоқчи бўлган ташаббускорлар қандай талабларга жавоб бериши керак? Фермерлар кенгашининг таклифи

- Ғаллачилик кластери ташаббускори фермерлар билан тузган шартномаларни бажариб келганлиги, фермерлар олдидаги қарзини ўз вақтида тўлаб берганлиги;

- Ғаллачилик кластери ташаббускорининг тугатилиш босқичида эмаслиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган ҳамда донни қайта ишлаш корхонаси (ун ва ем ишлаб чиқариш), донни сақлаш омборхонаси мавжудлиги.

- Тижорат банкида “Ёмон” кредит тарихига эга эмаслиги ҳамда мурожаат санасида ташаббускорнинг банкдаги пул маблағлари айланмаси ва муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

- Ташаббускорнинг солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги.
- Лойиҳа бўйича таклифларингизни @minbarfermer телеграм гуруҳига билдиришингиз мумкин.Таклифингиз лойиҳани такомиллаштиришда инобатга олинади

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢1
Марказий Осиёда “яшил” ривожланиш сари қадам: Самарқанд форуми натижалари

👉https://effect.uz/uz/6332

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10