Марказий Осиёда “яшил” ривожланиш сари қадам: Самарқанд форуми натижалари
👉https://effect.uz/uz/6332
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👉https://effect.uz/uz/6332
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Умрага бормоқчи бўлган 2 ярим мингдан ортиқ киши “Panorama Airways” ва “Gulbakhor Airways” томонидан алданган" – Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали Умра сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар ҳам кузатилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, зиёратчиларга энг катта миқдорда, яъни 25 млрд сўмлик зарарни “Panorama Airways” ва “Gulbakhor Airways” фирмалари етказган. Алданиб қолган жабрланувчилар сони 2 558 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти “Bilolbek travel” МЧЖ Жарқўрғон тумани ва Бойсун туман филиалларида фирибгарлик қайд этилган.
Юқоридаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларига тегишли чоралар кўрилган.

👍11
"Ўзбекистон ҳар қандай зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори” – президент
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентда ўтказилаётган 150-ассамблеясида нутқ сўзлади.
— деди президент Мирзиёев.
Шунингдек, Афғонистон масаласига алоҳида тўхтаб ўтилди.
— деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентда ўтказилаётган 150-ассамблеясида нутқ сўзлади.
"Ўзбекистон ҳар қандай зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори эканини яна бир бор таъкидламоқчиман.
Умид қиламизки, Украина атрофидаги вазият бўйича бошланган музокаралар жараёни ўзининг ижобий натижасини албатта беради.
Энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми ва резолюциялари асосида ечим топиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Жумладан, Фаластин – Исроил низосининг ягона ва адолатли ечими “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини рўёбга чиқаришдан иборатдир",
— деди президент Мирзиёев.
Шунингдек, Афғонистон масаласига алоҳида тўхтаб ўтилди.
Бизга қўшни бўлган Афғонистон ҳақида тўхталиб ўтмаслик мумкин эмас. Ушбу мамлакатнинг халқаро майдонда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик, амалдаги ҳукумат билан конструктив мулоқот ўрнатиш, Афғонистонга Марказий Осиё минтақасининг ажралмас қисми ва янги имкониятлар макони сифатида қараш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бу борада парламентларнинг кўмагига ишонамиз,
— деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43
Ўзбошимчалик билан қурилиш — энди жиноий жавобгарликка сабаб бўлади!
2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 1050-сонли қонунга мувофиқ, эндиликда белгиланган талабларга зид равишда қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қонун мазмун-моҳиятини инспекция ходимларига етказиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида ходимлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Zoom платформаси орқали эса ҳудудий инспекция ходимларининг иштироки таъминланди. Семинар давомида янги ҳуқуқий нормалар, уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳамда масъул шахслар зиммасидаги вазифалар атрофлича тушунтирилди.
Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мулки хавфсизлигини кафолатлаш, шунингдек, қонуний асосга эга бўлмаган қурилиш ишларининг олдини олишдир.

👍3
Қорақалпоғистонда илк бор “Вақт қумлари” концерти бўлиб ўтди
Қорақалпоғистон заминида илк бор ўтказилган очиқ осмон остидаги “The Sands of Time” концертида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди. Чилпиқ қалъасида жонланган симфоник мусиқа, Шарқ шеърияти ва халқ оҳанглари уйғунлиги Нукусни жаҳон мусиқа саҳнаси билан боғлайдиган маданий кўприкка айлантирди.
Саида Мирзиёева лойиҳани абадийлик руҳига дахлдор ва дунёни мафтун этишга қодир деб баҳолаб, ўз Телеграм саҳифасида ёзиб қолдирди.

“The Sands of time” (“Вақт қумлари”) концерти – Шарқнинг улуғ шоирлари Бобур, Навоий, Умар Хайём ва Нодирабегим ижодидан илҳомланган ғоя маҳсули. Бу – абадийликка дахлдор ва айни пайтда янги нафас бахш этувчи, дунёни мафтун этишга қодир лойиҳа, десак муболаға бўлмайди!,деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍54👎8🔥3