Мьянмада гаровга олинган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари қутқарилди
Мьянмада одам савдоси қурбони бўлган икки нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.
👉 https://effect.uz/6358
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍6
Меъмор Синон: меъморчилик тарихининг буюк ва монументал сиймоси
Усмонийлар империясининг энг шонли даврида бутун империя бўйлаб қад кўтарган бинолари билан номи тарихга олтин ҳарфлар билан ёзилган машҳур Меъмор Синон Эдирнани ҳам меъморчилик нуқтаи назаридан энг муҳим манзилга айлантирди.
👉 https://effect.uz/6359
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Усмонийлар империясининг энг шонли даврида бутун империя бўйлаб қад кўтарган бинолари билан номи тарихга олтин ҳарфлар билан ёзилган машҳур Меъмор Синон Эдирнани ҳам меъморчилик нуқтаи назаридан энг муҳим манзилга айлантирди.
👉 https://effect.uz/6359
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1😢1
Ўзбекистонда 442,4 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 442,4 мингтани ташкил этган.
Шундан 372,9 мингтаси ёки 84,3 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар бўйича энг кўп фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида – 22,6 фоиз, Тошкент – 9,6 фоиз, Самарқанд – 8,8 фоиз, Фарғона – 8,1 фоиз ва Қашқадарё вилоятида – 6,5 фоиз фаолият кўрсатмоқда.
2025 йил 1 апрель ҳолатига фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп қисми “савдо” тармоғида бўлиб, унинг жами сонидаги улуши 32,6 фоизни ташкил этди.
Хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1 513 тага ошган.

👍4
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар етакчи таҳлилий марказларининг халқаро анжумани иш бошлади
Бугун, 2025 йил 14 апрель куни Тошкентда «Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов табрик сўзи билан чиқди. Марказ директори ўз мурожаатида жаҳон бозорларида беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади ва Ўзбекистон ТДТни иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришнинг асосий платформаси сифатида кўришини таъкидлади.
О. Хакимов туркий маконда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг 5 та асосий йўналишини белгилаб берди:
1️⃣ Транспорт ва транзит – “Ўрта йўлак”ни Осиё ва Европа ўртасидаги стратегик йўналиш сифатида ривожлантириш
2️⃣ Савдо тўсиқлари - чекловларни олиб ташлаш ва божхона тартибларини соддалаштириш
3️⃣ Инвестициялар - Туркий инвестиция фонди салоҳиятидан фойдаланиш (600 миллион доллар)
4️⃣ Сув ва энергия кун тартиби - экологик муаммолар ва биргаликдаги ечимлар
5️⃣ Рақамли трансформация – савдо ва логистика соҳасида СИ ва рақамли платформаларни жорий этиш.

Андижонда фуқаро 52 та радарни уриб синдирди
Бунга Андижон вилояти ИИБ муносабат билдирди. Унга кўра, 1976 йилда туғилган М.С. исмли шахс М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган «TELECOM SOFT» МЧЖга тегишли бўлган 51 дона «Hikvision» русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона «Hikvision» русумли радар комплексига зарар етказган.
У радарларни ўзига тегишли бўлган «SRKET» русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали ишдан чиқарган. Маълумотларга кўра, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосаси моддий зарар жами 1 миллиард 147 миллион сўмни ташкил этганини кўрсатди.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍23😢1
Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Бу ҳақда Италия Республикаси Президенти Бош котибиятининг "Gazzetta Ufficiale" ҳукумат газетаси расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6360
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бу ҳақда Италия Республикаси Президенти Бош котибиятининг "Gazzetta Ufficiale" ҳукумат газетаси расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизида маълум қилинди.
👉 https://effect.uz/6360
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎6🔥3😢1
Хитойда уч кундан бери бўрон кузатилмоқда
ХХР Миллий метеорология маркази якшанба куни кучли шамол туфайли яна “тўқ сариқ” огоҳлантириш эълон қилди.
👉 https://effect.uz/6361
Telegram I Facebook I YouTube I Live
ХХР Миллий метеорология маркази якшанба куни кучли шамол туфайли яна “тўқ сариқ” огоҳлантириш эълон қилди.
👉 https://effect.uz/6361
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Тожикистонда содир бўлган зилзила қанча талафот етказгани очиқланди
13 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида Тожикистоннинг Рашт ва Тожикобод вилоятларида 94 та тураржой биноси тўлиқ вайрон бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхоналар вайрон бўлган ёки шикастланган. Рашт вилоятининг ўзида 40 та тураржой биноси вайрон бўлган, яна 5 таси қисман шикастланган. Тожикободда эса 54 та уй тўлиқ, 45 таси қисман, яна 61 та бинога эса кичик зарар етган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига кўра, мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси тузилди. У вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистонда зилзилалар давом этмоқда
Тожикистон шимоли-шарқида кеча, 13 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида Рашт ва Тожикобод туманларида 94 та тураржой биноси бутунлай вайрон бўлган. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар бермоқда.
“Яна ўнлаб бинолар қисман ва кичик зарар кўрди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган”, дейилади қўмита баёнотида. Уштурпаст қишлоғида уч ёшли бола ҳалок бўлган – у қулаган уй девори остида қолган.
Зилзила марказида зилзила кучи 5-6 баллни, Душанбеда 3 баллга яқинни ташкил этган.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍7👎1🔥1
Ўзбекистонда гилам ишлаб чиқариш ҳажми ошган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 929,5 минг м² гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь–февраль):
2023 йил — 630 минг м²;
2024 йил — 900,1 минг м²;
2025 йил — 929,5 минг м²;
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 929,5 минг м² гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 минг м²га кўпайган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь–февраль):
2023 йил — 630 минг м²;
2024 йил — 900,1 минг м²;
2025 йил — 929,5 минг м²;
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Доллар курси бироз пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,77 сўмга тушди ва 12 969,56 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 10,96 сўмга пастлаб, 14 768,44 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,58 сўмга ошди ва 157,09 сўмни ташкил қилди.

Судьялар олий мактабининг архив мудири 5 минг доллар пора билан ушланган. Бироқ унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эмас – Судьялар олий кенгаши
Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар турлича талқин қилинмоқда. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дарҳақиқат, Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида (0.5 ставкада) ишлаб келган А.С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича тарқатилаётган айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

👍6👎1
"Leapmotor" машиналари Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берилди
Маълумки, Ўзбекистонда Хитойнинг Leapmotor бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули тўхтатилган эди. Бунга шу брендга тегишли С16 автомобилида аниқланган камчилик сабаб сифатида келтирилганди.
Олиб борилган ўрганишлар ва музокаралар натижасида эндиликда Ўзбекистон ҳукумати "Leapmotor" машиналарининг Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берди.

👍16
Жамиятимизнинг кўринмас қаҳрамонлари
Ҳар тонгда кўпчилик ҳали уйғонмаган бир вақтда шаҳар кўчаларида ҳаракат бошлаб, тинимсиз ишлаётган инсонлар бор. Улар — кўча тозаловчилар. Уларнинг меҳнати кўринмасдек туюлиши мумкин, бироқ айнан шу фидойи инсонлар туфайли биз тоза, тартибли ва чиройли шаҳар муҳитида яшаяпмиз.
👉 https://effect.uz/6362

👍24
Тошкент вилоятидаги МЧЖга нисбатан солиқ органлари томонидан техник носозлик туфайли қўлланилган маъмурий жарима бекор қилинди
Вакил Девонига Ўртачирчиқ туманида рўйхатдан ўтган “БХ” корхонаси бош ҳисобчиси мурожаат қилиб солиқ органлари томонидан унга нисбатан қўлланилган 3 млн 750 минг сўм маъмурий жаримани бекор қилишда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида хақиқатдан ҳам корхона томонидан мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатда тақдим этилган бўлсада, мурожаатчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб туман солиқ органи раҳбарининг 2025 йил 6 мартдаги қарори билан маъмурий жарима қўлланилгани маълум бўлди.
Вакил Девони ва солиқ органинг юқори турувчи ташкилоти вакиллари иштирокида ҳолат ўрганиб чиқилиб, хақиқатдан ҳам дастурдаги техник носозлик туфайли корхона бош ҳисобчисига нисбатан ноқонуний маъмурий жарима қўлланилган деган тўхтамга келинган.
Натижада Вакил Девони томонидан солиқ органига юборилган кўрсатма хатига асосан солиқ бошқармасининг жорий йил 11 апрелдаги қарори билан қуйи солиқ органининг 6 мартдаги қарори бекор қилиниб корхона бош ҳисобчисига қўлланилган маъмурий жарима бекор қилиниши таъминланган.

Президент халқаро туризм марказининг мастер-режасини кўриб чиқди
Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.
👉 https://effect.uz/6363
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.
👉 https://effect.uz/6363
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍40👎1
Тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокор жиноий жазога тортилди
«Doctor Servis» МЧЖга қарашли хусусий клиника шифокори Рамина Ягафаровага нисбатан нотўғри ташхис қўйгани маълум бўлди. Тележурналистга нотўғри дори воситалари ҳам қўлланган.
Шифокорлардан бирининг “ўз касбига бепарволик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида” бемор 12 соат вақт мобайнида қаровсиз қолиб кетган.

👍9😢6👎1
Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинага биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговинага тайинланган биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов ушбу давлат Президиуми раиси Желка Свияновичга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбир чоғида Ўзбекистон ва Босния ва Герцеговина ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Босния ва Герцеговина етакчиси Желка Свиянович Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади», дейилади агентлик хабарида.