EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги Ахборот–коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган VII Халқаро илмий-амалий конференция доирасида илк маротаба “KIBER SPORT”, “CTF”, “DRONREYSING” ҳамда “ROBOTLAR JANGI” каби мусобақалар бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ердан тўғри фойдалансак, ер бизни боқади» – Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев

Озиқ-овқат маҳсулотларини бозордаги нархини камайтиришимиз керак. Уйимиздаги огородга ўзимизга ярашасини экиб олсак, бозордан сотиб олмаймиз-ку. Ердан тўғри фойдалансак, ер бизни боқади, дейди Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢2
Шавкат Мирзиёев Андижонга боради

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍39👎2😢2
"Telegram’да букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўпайган" — Рақобат қўмитаси

Қўмита Telegram’да букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва Telegram мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Бунда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи шахслар ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб, ўзининг шахсини яшириб ёки бошқа ном билан ушбу ҳаракатларни содир этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 46-моддасига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади.

Бироқ, бу каби ҳолатлар ўрганилганда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилаётган электрон ресурслар субъектларини, масъул шахсларини, Telegram канал эгасини ва бошқа маълумотларни аниқлаш имконсиз бўлмоқда.

Ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга ваколат доирасида аниқлик киритиш ҳамда тегишли чоралар кўриш юзасидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларида ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриб олган мулкдорларга чора кўрилди

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида вилоятнинг Чирчиқ шаҳри ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларида мулкдорлар томонидан ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриб олинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан инспекция ходимлари томонидан мулкдорларга нисбатан қонуний тартибда чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда иқтисодий муаммолар, Россияда импорт тақиқлари кучайди…

01:01 2 ойда қиймати 1,8 млн АҚШ долларлик қалампир экспорт қилинди

01:38 Кўкдалада тарвуз ҳосили барвақт пишиб етилмоқда

02:11 Вазир Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрди

02:59 Венгрия университети билан янги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

03:32 Озиқ-овқат хавфсизлиги ва агрологистика йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

04:01 Лимончиликка қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

04:57 Қишлоқ хўжалигида барқарор тараққиёт сари янги қадам

05:35 Кўргазмали семинар ташкил этилди

06:23 Аграр соҳадаги муаммоларни ҳал этишда янги халқаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

06:43 Ўзбекистон ва Япония: манфаатли шериклик сари

07:15 Мева-сабзавот экспортчиларига солиқ имтиёзлари белгиланди

08:10 АҚШда тухум нархи рекорд даражага етди

08:42 Органик маҳсулотлар бозорининг ҳажми 2032 йилга келиб 22,7 миллиард долларга етади

09:23 Латвия Россия ва Беларусьдан агромаҳсулотлар импортига қўйилган тақиқни яна узайтирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентга модернизация қилинаётган Андижон халқаро аэропорти имкониятлари ҳақида ахборот берилди

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 апрель куни Андижон вилоятига борди. Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Умуман, Ўзбекистонда аэропортларни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилларда Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон ва Зомин аэропортлари янгиланди. Яна бир қатор вилоятларда модернизация жараёнлари давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/6365

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27
Пайғамбарлар лаънатлаган воситачилар: Пора таклиф ёки талаб қилишнинг ҳукми қандай?

❓1625-CАВОЛ: Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга Ислом динида қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир. Пора деб киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.
Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида қабул қиладилар. Берувчилар ҳам “Кўнгилдан чиқди”, “Атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.

Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: "لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ وَالرَّائِشَ يَعْنِي الَّذِي يَمْشِي بَيْنَهُمَا" (رواه الإمام أحمد).

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Пора берувчи жамиятда белгиланган низомни бузиб, ҳақсизлик ила ўз ишини бажариб кетган ҳисобланади. Пора олувчи виждон амрига бўйсунмасдан, ноҳақликка, адолатсизликка рози бўлиб, ўз манфаатини ўйлаб, ўзгалар ҳақига хиёнат қилган бўлади.

Қолаверса, ҳадя деб бир нарсани ўзгага холис, эвазсиз беришга айтилади. Ҳадя берувчи киши ҳадяни олувчи кишидан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш қандай ҳолларда рад этилади?

Янги тартибга кўра, аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:

➖ Оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган даромад мезони (669,0 минг сўм) дан юқори даромади мавжуд бўлганда;
➖ Ишлаб чиқарилган муддати 12 йилдан (оила аъзоси ногирон бўлса 7 йил) ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт бўлганда:
➖ Ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси бўлганда;
➖ Тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамида ариза берган ойда МҲТЭМ 5 баравари ва ундан ортиқ маблағлари мавжуд бўлганда;
➖ Ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўланадиган йиллик миқдорининг 5 баравари ва ундан ортиқ маблағлари мавжуд бўлганда.
2 ва ундан ортиқ уй-жой мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
➖ Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси хизматчилари ва ходимлари, уларнинг оила аъзолари ёки пенсиясидаги шахслар томонидан ариза тақдим этилганда;
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;
➖ Даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига ҳисобга турмаган, “ишсиз” сифатида рўйхатга киритилмаган ёки ҳаддан ташқари қисқа вақт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлик меҳнат лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда;
➖ Оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга жойлаштириш таклифига икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда;
➖ 2024 йил 16 июлдан бошлаб Солиқ қўмитасининг ахборот тизимида иш ҳақи тўғрисида маълумотлар мавжуд, бироқ унинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот дастурий-аппарат комплексда мавжуд бўлмаган ҳолларда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчиларга ЙПХ ходими бўлмаса ҳам пиёдаларга йўл бериш кераклиги эслатилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан эксперимент ўтказилди. Бунда ҳайдовчилар пиёдаларга йўл бериш ёки бермаслиги текширилди. ЙПХ ходими йўқлигида ҳайдовчиларнинг кўпчилиги қоидага риоя қилмасдан, пиёдаларга йўл беришмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Навоийда пахта териш хизматига ажратилган субсидия пуллари тўлаб берилмаган. Фермерлар кенгаши масъулларга чора кўриш бўйича Бош прокуратурага мурожаат киритди

Навоий вилоят ҳокимлиги реестрни тақдим этган бўлсада, субсидия ажратилмаган. Кенгаш Бош прокуратурага субсидия ажратилмасдан қарор талабини бажармаган «Агробанк» ва Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси масъулларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраб мурожаат киритган. Кенгаш субсидия ажратишни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўрамоқда.

👉 https://effect.uz/6366

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Андижонда замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев “WBM Romitex” кластерининг Андижон шаҳрида қурилган янги корхонаси фаолияти билан танишди.

“WBM Fabrics” номли ушбу корхона қайта ишлаш занжирининг навбатдаги босқичи. Умумий қиймати 50 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси доирасида замонавий саноат иншооти қурилиб, Италия ва Германиядан юқори технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Матони бўяш ва гул солиш йўлга қўйилди. Корхона йилига 24 минг тонна шундай харидоргир маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Лойиҳа доирасида 600 та доимий иш ўрни яратилди.

Яна бир эътиборли томони, мажмуада Италиядан келтирилган замонавий сув тозалаш иншооти барпо этилган. Унда бўёқ цехидан чиққан техник сув тозаланиб, қайта фойдаланишга йўналтирилади. Бу тежамкорлик ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, мутахассислар билан мулоқот қилди. Ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, энергия тежамкорлик орқали таннархни камайтириш, ишчиларнинг касбий малакасини ошириш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

Қайд этиш жоиз, корхона фаолияти ташқи бозорга ихтисослашган, йиллик экспорт ҳажми 55 миллион долларни ташкил этади.

Маълумот учун, Андижон вилояти тўқимачилик саноати жадал ривожланган ҳудуд саналади. Ҳудудда етиштирилган пахтани замонавий кластер тизимида чуқур қайта ишлаш кенгайиб бораётир. Вилоятнинг республика тўқимачилик саноатидаги улуши 16,5 фоиз. 2024 йилда Андижонда 20 триллион сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 488 миллион долларлик экспорт қилинган. Бу вилоят умумий экспортининг 42 фоизини ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги сифатсиз қурилиш, “мендан кетгунча – эгасига етгунча” қабилидаги ишлар

Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан объектларда ўтказилган назорат тадбирлари давомида қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Батафсил видеолавҳада👆

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
«Uzbekistan Airways» Умра визасига эга йўловчиларни ташишни вақтинча тўхтатди

«Ҳаж 2025» дастури бошлангани муносабати билан 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади.

2025 йил 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.Агар 30 апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.

Шу тариқа Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси қарорига мувофиқ Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари жорий йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Йўлдош Эшбекка икки хонали уй совға қилинди

Туркий дунёнинг катта шоири — Йўлдош Эшбекка икки хонали уй совға қилинди. Бу ҳақда Фарруҳ Жабборов ўз телеграм саҳифасида ёзди.

Унда айтилишича, “Академнашр” нашриёти Йўлдош Эшбек таржимаси билан чиққан “Турк шеърияти антологияси”нинг 690 донасини хайрия учун ажратган. Шу пайтгача мисқоллаб йиғилган сумма 90 миллион сўмга яқинлашган. Яхшилар кўмагида Йўлдош аканинг соғлигига кўмак берилган, Дори-дармон билан таъминлаб турилибди.
«Улар орасида тадбиркор Марат Ҳамдамов ҳаммадан ўзиб кетди (лекин бошқалар шу билан бўлди, дея қўл силтаб кетмаслигидан умидворман). Кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Йўлдош Эшбекка “Сергели сити” мажмуасидан икки хонали уй ҳужжатлари топширилибди. Эшитиб бехад хурсанд бўлдим. Насиб этса, сентябр ойида шоирни оиласи билан бирга янги уйга кўчириб ўтказамиз»,

дейди у.

Маҳмуд Намозов ҳам бунга алоҳида ҳисса қўшган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Ҳудудларда сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда туманда фаолият юритувчи “Х.Ф.” хусусий корхонасига тегишли дорихона кўздан кечирилганда, 65 турдаги сифати кафолатланмаган, 35 турдаги яроқлилик муддати ўтган ҳамда 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Э. фуқаро И.А.га 1 000 дона “Бензонал 100мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Шу каби, Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.Н. фуқаро М.Х.га 12 қути кучли таъсир қилувчи дори воситасини 7,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Шароф Рашидов туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. 55 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 13 млн сўмга сотишга келишиб, келишилган пуллардан 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8