EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада метан тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Марғилон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар «Шолдирама» МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган заправкада Matiz автомобилига ўрнатилган пропан газбаллони ичига метан тўлдириш вақтида портлаган.

«Портлаш оқибатида ёнғин юз бермаган. Ҳодиса туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ»,

— дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга парламент сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборилганини маълум қилди.

«Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида парламент сўрови юборилди»,

дейилади хабарда.

Депутат парламент сўрови айнан бирор бир ҳолат юзасиданми ёки фуқароларнинг умумий ҳолати бўйичами эканига ойдинлик киритмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎5😢2
Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади. Бу ҳақда AdvokatNews advokatura.kz тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ бу – адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантия дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Бобур шаҳри барпо этилади

Президент Янги Андижон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Давлатимиз раҳбари ҳудуд бўйлаб юриб, янги мажмуаларни кўздан кечирди, янги боғда ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмаларини томоша қилди. Андижонда ҳар йили рассомлар фестивалини ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

https://effect.uz/uz/6367

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Танқид албатта керак. Ўзбекистонда ОАВ вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди" – Президент

Танқид албатта керак, мана танқид ҳам, хулосаям бўляпти, лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз, Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир бировимизга таяниб бирдек англашимиз керакки, халқимизни рози қилишимиз керак. Ҳамма фикрларимиз, ҳамма йўналишларимиз бир бўлса, ана шунда натижаям мутлақо бошқача бўлади.

Такрор айтаман, Ўзбекистонда жамоатчилик назорат ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69👎7😢2🔥1
“Бу аёлларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш йўлидаги катта қадам” – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ёзишича, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун президент томонидан имзоланди.

9 апрель — оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига икки йил тўлган кунда президент қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлади. Кураш ҳеч қачон тугамайди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир.

Қонунчиликка ушбу тузатишлар киритилиши устида ишлаган катта жамоа Сиз томонда.

Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг. Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир,

деб ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍79👎10🔥1😢1
⚡️Очиқлик ёпиляптими? LIVE

Сўнгги кунларда жамоат фаоллари, журналист ва блогерларнинг ёзган мақола, видеолавҳалари учун судга бериш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Хусусан, ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов, Uzdiplomat.uz мухбири Анора Содиқова, Demokrat.uz раҳбари Фазлиддин Меҳмонов, собиқ депутат Жаҳонгир Тўлаганов, Effect.uz директори Акмал Эшонхоновнинг ишлари айни кунларда судда кўрилмоқда.

Ачинарлиси, аризачилар давлат ташкилотларида ишлайдиган мансабдорлар. Бу ҳолатлар жамоатчиликда салбий фикрларни келтириб чиқармоқда. Шу бўйича Effect.uz офисида Жаҳонгир Тўлаганов, Отабек Ҳамидов ва Акмал Эшонхонов иштирокида жонли эфир бошланмоқда.

👉Жонли эфирни бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Андижондаги халқ сайлида иштирок этиб, одамлар билан мулоқот қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍59👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омбудсман Россиядаги ҳамюртларимиз билан учрашди

Жорий йил 15 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова расмий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Ташрифнинг дастлабки кунида омбудсман ушбу мамлакатда вақтинча яшаб, ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасида ташкил этилган мулоқотда ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, вақтинча ишлаш учун кетган шахслар дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, айрим фуқаролар Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги яқин қариндошлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилишди.


Очиқ ва самимий шаклда ўтган учрашувда Феруза Эшматова ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожига қўша оладиган улкан салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, омбудсман хизмат ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Татьяна Москалькова билан ҳам учрашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқлик учун курашиш вақти келди?

Сўнгги кунларда жамоат фаоллари, журналист ва блогерларнинг ёзган мақола, видеолавҳалари учун судга бериш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Хусусан, ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов, Uzdiplomat.uz мухбири Анора Содиқова, Demokrat.uz раҳбари Фазлиддин Меҳмонов, собиқ депутат Жаҳонгир Тўлаганов, хусусан Effect.uz директори Акмал Эшонхоновнинг ишлари айни кунларда судда кўрилмоқда.

Ачинарлиси, аризачилар давлат ташкилотларида ишлайдиган мансабдорлар. Бу ҳолатлар жамоатчиликда салбий фикрларни келтириб чиқармоқда. Шу бўйича Effect.uz офисида Жаҳонгир Тўлаганов, Отабек Ҳамидов ва Акмал Эшонхонов иштирокида жонли эфирда саволларга жавоб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16😢1
Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди

16 апрел куни соат 04:14 да Афғонистоннинг Таҳор ҳудудида 6,3 магнитудали зилзила кузатилди. Ўзбекистонда унинг кучи 3-4 баллни ташкил қилди.

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, эпицентрда сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 570 км жануби-шарқда, магнитуда: 6,3. Чуқурлиги: 100 км.

Ер силкинишининг Ўзбекистон бўйлаб сезилиши:

Сурхондарё вилоятида 4 балл, 295 км;
Фарғона вилоятида 3 балл, 480 км;
Самарқанд вилоятида 3 балл, 484 км;
Жиззах вилоятида 3 балл, 485 км;
Сирдарё вилоятида 3 балл, 495 км;
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 497 км;
Андижон вилоятида 3 балл, 539 км;
Наманган вилоятида 3 балл, 545 км;
Тошкент шаҳрида 3 балл, 570 км.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢1
Уй-жой фондининг умумий майдони 4 йилда 1,3 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада уй-жой фондининг умумий майдони 703,8 млн м² ни ташкил этган.

Уй-жой фондининг умумий майдони йиллар кесимида (1 январь ҳолатига):

2021 йил – 549 млн м²;

2022 йил – 636,4 млн м²;

2023 йил – 658,4 млн м²;

2024 йил – 692,5 млн м²;

2025 йил – 703,8 млн м².


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Сунъий интеллектда шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик жорий белгиланмоқда

"Сунъий интеллектдан фойдаланишда юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда қонунга хилоф равишда ишлов бериш, шунингдек, уларни ОАВ ва интернетда тарқатганлик учун жавобгарликни белгиловчи янги 46-2-моддани киритиш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, сунъий интеллектдан фойдаланиб, шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берган ва тарқатганларни иш қуроллари мусодара қилинади, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваргача жаримага тортилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
Вояга етмаган ўзбекистонлик қиз Туркиядан қайтарилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Бугун, 15 апрель куни Туркияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди. Маълум қилинишича, оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасининг саъй-ҳаракатлари натижасида вояга етмаган қиз Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган.

“Ҳозирда у Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди. Жойлаштиришнинг муқобил шакли белгилангунга қадар қизга ушбу марказда зарур ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, вояга етмаган болаларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:

▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.

Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.

Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади

“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:

🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;

🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;

🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.

2025 йил 1 майдан:

тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;

Инспекцияга хўжалик юритувчи субъектларнинг молиялаштириш манбаларидан қатъи назар молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 16 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида Effect.uz ҳамда Судьялар олий кенгаши ўртасидаги суд жараёни бошланди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қармони қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар…
Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.

2025 йил 1 июлдан:

🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;

🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;

🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;

🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 16 ёшли қиз ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Спарк автомашинасини бошқариб, каналга тушиб кетди

Машинада унинг онаси ва 10 ёшли синглиси ҳам бўлган — улар ҳалокат оқибатида вафот этган. Қиз ва унинг отаси эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса йўлдаги хавфли бурилишда руль бошқарувини йўқотиш ортидан содир бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍4
Эрон Ислом Республикасидан 2 ойда Ўзбекистонга 2,9 минг нафар турист келган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 2,9 минг нафар Эрон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 3,4 баробарга ошган.


Жорий йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

хизмат юзасидан - 2 200 нафар

сайёҳлик - 630 нафар

қариндошларни йўқлаш - 24 нафар

ўқиш - 20 нафар

тижорат -3 нафар

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5