EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Осиё тараққиёт банки Андижонда балиқчиликни ривожлантириш учун маблағ ажратади

Вилоятдаги 5,7 минг гектар сунъий сув ҳавзаларининг атиги 23 фоизида интенсив усулда балиқ етиштирилаяпти.

Андижон туманидаги тадбиркор 15 миллион доллар ҳисобига 320 гектарда интенсив усулда балиқ етиштириш, 500 та хонадон билан кооперация қилиш ташаббусини билдирган. Лойиҳа доирасида 27 турдаги карп балиғидан маҳаллий шароитга мос балиқ насли яратиш режа қилинган.

Ушбу лойиҳага Осиё тараққиёт банки илк бор тўғридан-тўғри 15 миллион доллар беришга рози. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил қилинади, тадбиркор ва Осиё тараққиёт банки билан уч томонлама шартнома имзоланади.

Мутсаддиларга хориждан 100 миллион доллар жалб қилиб, йил якунигача 1,2 минг гектарда камида 5-6 та шундай лойиҳани йўлга қўйиш топширилди.

Умуман, республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади. Шундан 50 миллион доллари Андижонга ажратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍67🔥32
Избоскан туманида тадбиркор 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭС қурган

ГЭС йилига 8 миллион киловатт-соат электр беради. Бу Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизи дегани. Президент бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтди.

Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍86🔥2
Андижон шаҳрини вилоятнинг 8 та ҳудуди билан боғловчи жамоат транспорти мавжуд эмаслиги оқибатида кунига 80 минг аҳоли вилоят марказига 20 мингга яқин енгил транспортда келишга мажбур

Тиғиз пайтда Андижон шаҳридаги тирбандлик 7-8 баллга чиқиб кетмоқда. Ваҳоланки, 1 та кичик автобус кунига камида 400 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб, 25 та енгил машинани ўрнини босади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф бериш топширилди.

Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳри бўйича муҳим бир ташаббусни айтди. Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍87🔥23
Президент тиббиётда Андижон брендини яратиш бўйича барча имкониятлар борлигини таъкидлади

Бу борада ўтган йили 650 ўринли клиника Андижон давлат тиббиёт институти балансига ўтказилиб, уни таъмирлаш ва жиҳозлашга 180 миллиард сўм берилди. Бу 11 минг талабага бир вақтни ўзида ҳам ўқиш, ҳам амалиёт ўташ имконини беради.

Институтдаги симуляцион марказда тиббиёт ходимлари малакасини 2 босқичда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, клиника ёнига травматология, педиатрия ва жарроҳлик, гинекология бўлимини қуриб, кластерга айлантириш ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Бунга яна 100 миллиард сўм ажратилиши маъқулланди.

Ҳозир 2 минг нафар наманганлик ёшлар Андижонга қатнаб ўқиётганини ҳисобга олиб, Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍117🔥20
Бунақаси ҳали бўлмаган — Президент

"Икки кун давомида Андижондаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишдим. Шу билан бирга, вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ободонлаштириш ва инфратузилмаси учун мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ажратилаяпти. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган",

- деди давлат раҳбари.

Айтилган барча ташаббуслар Андижондаги ҳар бир хонадонгача кириб бориши, ажратилаётган ҳар бир сўм маблағ камида ўн сўм бўлиб қайтиши учун мутлақо янги назорат тизими жорий қилиниши белгиланди.

Тегишли идораларга ҳар бир топшириқ ижросидан тортиб, раҳбарларнинг аҳоли ва тадбиркорлар билан муомаласигача қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди, Андижонга янги тайинланган вилоят прокурори ва ички ишлар бошлиғининг бу борадаги масъулияти белгиланди.


Facebook|Instagram|X
👍59👎8
Марказий Осиё давлатлари қўшма телеканал ва медиа-платформани ишга туширмоқчи

Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди. Вазир Ўзбекистон билан 2025 йилгача ҳамкорлик режаси имзоланганини айтди. Унга кўра, контент алмашиш, тренинглар, факе хабарларга қарши курашиш ва ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Аида Балаева Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам ушбу ташаббусга қўшилишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди

Аввал 2025 йил 1 март санаси белгиланган бўлса, эндиликда бу талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Ўзбекистонда мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши белгиланган эди.

Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябр этиб ўзгартирилди. Аввал 2025 йил 1 март санаси белгиланган бўлса, эндиликда бу талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Андижондаги таъзияда қатнашди

Президент Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлат раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
#2


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51👎13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
👍52👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судида ҳарбий қисм хизматчиларининг апелляция шикояти қаноатлантирилди

Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 14 мартдаги қарори билан ҳарбий қисмнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарор 2025 йил 8 апрель куни тафтиш инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяларига миннатдорлигини билдиришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади

– Бугун Андижон ривожини янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик, барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик, – деди Шавкат Мирзиёев. – Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍3
Мактаблардаги якуний давлат аттестацияси имтиҳон кунлари белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 11 апрелдаги тегишли кўрсатма хатига асосан, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари учун белгиланган фанлар ҳамда имтиҳонларни бўлиб ўтиш саналари белгиланди. Унга кўра:

9-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:

Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари— 27 май куни (ёзма шаклда);
Математика фани — 30 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 3 июнь куни (ёзма ва оғзаки шаклда);
Жисмоний тарбия фани — 1-6 июнь кунлари (амалий шаклда);

11-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:

Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари — 28 май куни (ёзма шаклда);
Математика (асосий), Математика (чуқурлаштирилган) фанлари — 31 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 4 июнь куни (ёзма шаклда);

11-синф ўқувчилари учун танлов фанлари (барча 11-синф битирувчилари топшириши мажбурий)

Она тили ва адабиёти (Қорақалпоқ ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти), Физика, Кимё, Биология, География, Давлат ҳуқуқ асослари фанлари — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма шаклда);
Чет тили фани — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма ва оғзаки шаклда).

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Суддаги иш жараёнида қамоқдаги шахснинг учрашув ҳуқуқи таъминланиши шарт – адвокат мурожаати

Адвокат Завқиддин Амонов жиноят иши судда кўрилаётган пайтда қамоқда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқи судьялар томонидан таъминланмаётганини маълум қилади.

Унга кўра, Жиноят-процессуал кодексида бундай ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги 2011 йилги Қонунда қамоқдаги шахс бундай учрашув ҳуқуқига эга экани аниқ кўрсатилган.

Адвокат судьялар аввал учрашувга рухсат берганини, аммо Олий суддан келган ўрганувчилар буни камчилик сифатида қайд этганидан сўнг, судьялар эндиликда бундай ҳуқуқни бермаётганини таъкидлайди.

Шу боис, Аманов Олий суд раҳбариятидан судьяларга мазкур Қонунни ҳам инобатга олиш юзасидан кўрсатма беришни сўрайди. Чунки суднинг асосий вазифаси — судланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётдаги яширин иқтисодиёт: Гулистондаги хусусий клиникаларда олий тоифали шифокорларнинг меҳнати ҳақиқатан ҳам беш юз минг сўмга баҳоланадими?

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
АҚШ Украинанинг «қарзини» уч баробарга камайтирди

Киев вакиллари билан музокаралар якунига кўра, АҚШ Украинага ажратилган ёрдам учун ажратилган маблағларни қайтариш бўйича ўз талабларини уч баробарга қисқартирган. Бу ҳақда «Bloomberg» вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.


👉 https://effect.uz/6368

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Журналист, блогерлар гапирмаса, ёзмаса нимага керак. Фақат қарсак чалиш учунми? Бу фикрлаш эркинлигини чеклаш ва шармандалик. «Адолат опа» ўлди» – Жаҳонгир Тўлаганов, Абдураҳмон Ташанов

Effect.uz ахборот агентлиги директори Акмал Эшонхонов Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига биноан очилган маъмурий ишда ҳуқуқбузар деб топилди.

Гап, коррупция ва пора билан қўлга олинган судьялар ҳақида кетар экан, 6 ва 15 февраль куни ёзилган мақола ортидан СОК раиси Бош прокуратурага тақдимнома киритган эди. Иш Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ инспектори томонидан кўриб чиқилиб, судга оширилган.

Бугун, 16 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судья Жаҳонгир Саидов раислигида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи Акмал Эшонхоновнинг уч адвокати ҳамда жараённи ёритишга борган ОАВ вакиллари, блогерлар қатнашди.

Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмаган. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥7😢7👎4
«Хатар гуруҳидаги болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича ижтимоий иш амалиёти» давра суҳбати ўтказилди

2025 йил 14 апрель куни ижтимоий ҳимоя соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 кунлик ўқув курси ўз ишини бошлади. Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар асосида ташкил этилган.


👉 https://effect.uz/6369

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
"Андижон музқаймоқ" лари нега канализацияга тўкилди?

Тошкент шаҳрида «Андижон музқаймоқ»ларига рейд уюштирилиб, улар канализация қудуқларига тўкиб ташланибди.

Нега айнан канализация қудуқларига ташланганига эса аниқлик киритилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13