EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Фарғона тумани Миндон қишлоғида айни дам ёмғир шу жадалликда ёғмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчдаги чиқиндиларни ким тозалайди?

Бундан бир неча кун аввал "Урганч чиқиндига тўлмоқдами" деган сарлавҳа остида фуқаролардан келган мурожаатни каналимизда чоп этган эдик. Мактаб ҳудуди атрофидаги ушбу чиқиндилар ҳали ҳамон тозалнгани йўқ.

"Бу муаммони бартараф этадиганлар борми ўзи ёки шундай чиқиндилар ичида яшайверамизми?", дейди
Effect.uz'га мурожаат қилган фуқаро.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎2
АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишувга эришганини тасдиқловчи меморандумни имзолади. Бу ҳақда Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Сириденко маълум қилган.

👉 https://effect.uz/6376

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍3🔥2
Доллар курси пастлашда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,23 сўмга тушди ва 12 938,20 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 33,72 сўмга пастлаб, 14 710,73 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,23 сўмга ошди ва 159,51 сўмни ташкил қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рақамлаштириш бўйича соғлиқни сақлаш тизимида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соҳада коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, вазирлик UZINFOCOM билан ҳамкорликда ягона тиббиёт ахборот тизими — DMED ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу тизим 24 млн аҳолини электрон мед картасини киритиш имкониятига эга бўлди.

Қолаверса, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилган.

Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини беради.

Шунингдек, аҳоли ва шифокорлар учун мобил иловалар яратилган. DMED ахборот тизими 2 571 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидан 2 475 тасига ўрнатилган. Ҳозирда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш, тиббиёт ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш ва маълумотларни ахборот тизимига киритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳридаги “Жанубий” ва “Янгиобод” маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар жойида танқидий ўрганилди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида “Жанубий” ва “Янгиобод” маҳаллаларидаги қурилиш, инфратузилма ва ижтимоий ободонлаштириш ишлари юзасидан жойида танқидий таҳлил ўтказилди.

Ўрганиш давомида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди:

Ичимлик суви ва йўл инфратузилмаси: Аҳолидан тушган мурожаатлар асосида мавжуд муаммолар кўриб чиқилди. Айрим ҳудудларда ичимлик суви етказиб беришдаги узилишлар ва йўл қопламаларининг сифатсизлиги танқид остига олинди. Маҳалла фуқаролари йиғини фаолияти: Маҳалла фаоллари билан суҳбатлар ўтказилиб, аҳолининг эҳтиёжлари ва таклифлари тингланди.

Ободонлаштириш ишлари: Яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқинди ташлаш маданиятини ошириш ва болалар майдончаларини янгилаш бўйича таклифлар билдирилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий миссияси директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди

Суҳбат давомида ОТБ портфели доирасидаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни (умумий қиймати 9,5 млрд доллар бўлган 60 та лойиҳа) амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.


👉 https://effect.uz/6377

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзларининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг аъзолари бўлган ЯТТларга нисбатан ҳам татбиқ этилиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур ЯТТларнинг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкалари мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмай қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши кўзда тутилди:

🔸заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни қулай шакллар ва ҳажмларга келтирган ҳолда реализация қилиш;

🔸қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш.

Бундан ташқари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари қимматбаҳо металлардан ясаган заргарлик буюмларининг ярим тайёр маҳсулотларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Бунда ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш қиймати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Марказий банкнинг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Ўзбекистон сунъий йўлдошини “SpaceX” ракетасида учиришни режалаштиряпти

Космик технологиялардан фойдаланиш ва бу борада илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида айни кунларда АҚШда бўлиб турган Uzkosmos делегацияси Лос-Анжелесдаги “SpaceX” компанияси офисига ташриф буюрди.

Учрашувда ўзбекистонлик ёш муҳандислар томонидан Кюшу технология институтида (Япония) ўқиш давомида йиғилиши режалаштирилган илмий технологик сунъий йўлдошни “SpaceX” компаниясининг ракетасида учириш масаласи муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистонинг “Космик тадқиқотлар ва технологиялар – 2035” стратегияси бўйича фикр алмашилган ҳамда “SpaceX” компанияси вакиллари ҳужжатнинг дастлабки лойиҳаси тайёр бўлгандан сўнг фикр ва мулоҳазаларини тақдим этишга тайёрлигини билдиришди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари “SpaceX” компаниясининг “Falcon 9” ташувчи ракетасини ишлаб чиқариш жараёнлари ва қувватлари билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect plus энди Шофирконда!

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги ислоҳотлар, мактаб ўқувчилари ютуқлари ҳамда туман ҳокимлигининг йиллик дастурлари Effect.uzʼнинг Effect plus лойиҳасида.

Барчасини тез орада томоша қиласиз. Биз билан қолинг ва биздан узоқлашманг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Тошкент вилоятининг 37 та йўл қисмларида тезлик 80 км/соатга пасайтирилди

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқари йўлларда автомобиллар тезлигини соатига 100 километрдан 80 километр соатга камайтирилди.

Қайд этилишича, вилоят ЙҲХБнинг 37 та йўл қисмлари таҳлилида ушбу ҳудудларда оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги аниқланган.

Шунга кўра, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги камайтирилган йўллар рўйхати тасдиқланди.

Қарор билан вилоят автомобил йўллари бош бошқармасига тезлик камайтирилаётган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига 3.24 “юқори тезлик чекланган” йўл белгиларини 5 кун муддатда ўрнатиш вазифаси юкланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍1😢1
Бухорода 13 ёшли бола "проба"сиз укол қилиниши оқибатида вафот этган

Бухоро шаҳридаги хусусий ЛОР клиникасида 13 ёшли болакайга "проба"сиз укол қилиниши оқибатида у вафот этган. Бола спортчи бўлган ва қулоғи оғриб отаси билан клиникага мурожаат қилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live