«Ferrari» ўзининг илк электромобилини ишлаб чиқармоқчи
Машинанинг тақдим этилиши шу йилнинг 9 октябрига режалаштирилган.
👉 https://effect.uz/6379
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда хориж фуқаролари Ўзбекистонда яшашлари учун 200 минг доллар тўлашлари лозим
1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5-йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
Муаллиф: Нурилло Эркинов

👍10
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/6380
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/6380
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди
Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.
Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.
Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

👍25👎4
7 ёшдан 85 ёшгача – Яккасаройда "Автомобилсиз кун" веломарафони бўлиб ўтди
Янги ташаббуслар, соғлом турмуш тарзи ва экологик онгни оширишга қаратилган амалий тадбирлар орасидан бири сифатида бугун Яккасарой туманида "Автомобилсиз кун" веломарафони катта кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Ушбу веломарафон Яккасарой туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида, бир қатор ташкилотларнинг фаол иштирокида ташкил этилди.
Марафон йўналиши Ўрикзор ва Рақат кўчаларидан старт олиб, 135-сонли мактабгача бўлган масофани ўз ичига олди. Қарийб 3 км узунликдаги йўлни ташкил этган ушбу спорт тадбирида турли ёшдаги фуқаролар қатнашди - энг кичик иштирокчи 7 ёшда бўлса, энг кекса қатнашчи 85 ёшда эди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Яккасарой туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ўзбекистон Велосипед спорти федерациясининг бош котиби Абдуазиз Абдураззоқов ҳамда турли олий таълим муассасалари талабалари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Улар барчани соғлом ҳаёт тарзини танлашга, фаол ва экологик хавфсиз турмуш кечиришга даъват этди.
Бу каби тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад - аҳоли, айниқса ёшлар орасида спортга бўлган қизиқишни ошириш, кекса авлод вакилларининг жамиятдаги фаоллигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва экологик муаммоларга эътибор қаратишдир. Шунга мос равишда веломарафон ҳам нафақат мусобақа, балки ижтимоий аҳамиятга эга ташаббус бўлди.
Айтиш жоизки, мусобақа ғолиблари орасида кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Жумладан, 82 ёшли Дмитрюк Виталий ўз ёшига қарамай марафонни муваффақиятли якунлаб, ғолиблар сафидан ўрин олди. Шунингдек, 72 ёшли Маркелова Людмила ва 12 ёшли Бакуров Шавкат ҳам ғолиб сифатида эътироф этилди. Уларнинг бу ютуғи барча иштирокчилар учун илҳом манбаи бўлди.
Ғолибларга туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Шунингдек, велосипед спортини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси томонидан тумандаги 1- ва 2-сон спорт мактабларига янги велосипедлар ҳадя этилди.

👍8🔥2
Тошкент шаҳридаги 12 та истироҳат боғи ва хиёбонда кинология пунктлари ташкил этилади
Тошкент шаҳридаги 12 та истироҳат боғи ва хиёбонида тажриба-синов тариқасида кинология пунктлари ташкил этилади. Бу борада ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, кинология пунктларида фуқаролар, уларнинг транспорт воситалари, қўл юклари, нарса ва буюмлари ҳамда ашёлари гиёҳвандлик моддалари бор-йўқлиги мақсадида хизмат итлари ёрдамида текширилади.
Тажриба-синов 2025 йил 1 октябридан 2026 йил 30 сентябрга қадар давом этади. Кинология марказларини қуриш харажатлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ФВБда ҳашар
Бугун Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва барча таркибий тузилмалари шахсий таркиблари иштирокида кенг кўламли ҳашар ўтказилмоқда.
Тадбирда барча ёнғин-қутқарув қисмлари ҳудуди ва уларнинг атроф-муҳит ерларини чопиш, дарахт экиш, тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

👍1🔥1
Тўдакўлда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди
Бугун Қизилтепа тумани Тўдакўл дам олиш масканида жойлашган “Халқаро шахмат мактаби”да аёллар ва эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Олий лига) баҳсларига старт берилди.
Очилиш маросимида қатнашган Халқаро шахмат мактаби директори Комил Синдаровнинг таъкидлашича, 3 нафар энг юқори натижани қайд этган шахматчиларни ютуқ сифатида 68 млндан пул маблағи кутмоқда.
Маълумот ўрнида: Чемпионат 18 апрелдан - 28 апрелга қадар давом этади. Бунда 32 нафар шахматчилар оқ-қора катакларда дона суришади.

👍5