EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б. Кармана тумани, “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 15 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Қ.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 217 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ш. “Кенес” ОФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 56 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Х.И.нинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан 54 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хуршид Расуловнинг 2025 йилги концерт дастури қандай ўтди?

Кеча, 19 апрель куни “Шуҳрат” медали соҳиби, “водий булбули” Хуршид Расуловнинг "Халқлар дўстлиги" санъат саройида навбатдаги жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди.

EFFECT.UZ ижодкорлари ушбу концертдан махсус видеорепортаж тайёрлади. Видео давомида санъаткорлардан олинган интервьюлар, шунингдек мухлислар фикри билан танишишингиз мумкин.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎2
Хитой торий ядро реактори ишлайдиган биринчи давлатга айланди

Хитой дунёдаги биринчи йирик ёқилғини қайта юклашни эриган туз реактори ҳали ишлаётган пайтда амалга оширди, бу торий технологиясининг биринчи барқарор, узоқ муддатли ишлашини белгилаб берди ва Хитойни уранга хавфсизроқ ва кенг тарқалган муқобил деб ҳисобланадиган глобал пойгада биринчи ўринга қўйди.

Қайд этилишича, бир қатор экспертлар буни навбатдаги энергетик инқилоб деб атаб, Ички Мўғулистондаги торийга бой ягона кон Хитойни назарий жиҳатдан ўн минглаб йиллар давомида минимал радиоактив чиқиндилар билан электр энергияси билан таъминлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

Шайхонтоҳур туманида 67 ёшли эркак маст ҳолда бўлиб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитган. У жамоат тартибини бузган. Ҳодиса жойига полиция ходимлари етиб бориб, ушбу фуқарони қўлга олган. Суд қарорiga кўра, у 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ушбу шахс лифт ичида бегона болани бир неча марта калтаклагани ва бу ҳаракатидан кулгани акс этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар ҳокими бандлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари билан аҳолини банд қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. Аҳолини банд қилишда сусткашликка йўл қўйган ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари танқид остига олиниб, уларга огоҳлантиришлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 9 киши бўлиб ўйнаб, Осиё чемпионига айланди!

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги драматик якунланди. 

Финалда Ўзбекистон U-17 жамоаси мезбонларга қарши 1-бўлимдаёқ 9 киши бўлиб қолишди. 40-дақиқада Нурбек Сарсенбаев эпизоддан сўнг рақибига зарба бергани учун, 45-дафиқада Миразиз Абдукаримов бирга-бир чиқиб кетаётган рақибни тўхтатгани учун қатарлик ҳакам томонидан четлатилди. 

Иккинчи бўлимда эса Ислом Исмоилов шогирдлари чинакам матонат кўрсатишди. Жамоа камчиликда қолганига қарамай, 2 та гол уришни уддалади. 50-дақиқада қўл билан ўйиндан сўнг белгиланган пеналтидан Муҳаммад Ҳакимов фойдаланган бўлса, 71-дақиқада Садриддин Ҳасаноов супер рейд уюштириб рақиб дарвозабонининг оёқлари орасидан тўп киритди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍45👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Янги ички ишлар вазиридан изоҳ кутамиз..." – Кушербаев телефони ассосиз олиб қўйилганини иддао қилмоқда Бу ҳақда у ўз Телеграм саҳифасида маълум қилиб, пост қолдирди. Кеча маслаҳатлашиш баҳонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим.…
Кушербаевнинг мобил телефони олиб қўйилгани юзасидан расмий баёнот берилди

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилгани юзасидан расмий ахборот берди.

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганини баён қилган.

Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани муносабати билан, жорий йил 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувнинг ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевнинг тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.

Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлаймиз.

Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликларини сўраймиз.

Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уриниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз,
дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎63👍17😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сув хўжалигими ёки пул хўжалиги”: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?

Қувасой шаҳар "Намуна" МФЙ фуқаролари томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш учун Фарғона вилояти Сирдарё-Сўх Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига фуқаролар билан бориб кўрилди.


👉 https://effect.uz/6383

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢2🔥1
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғона юқорилади

Жаҳоннинг нуфузли Speedtest Global Index рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect plus нигоҳида бу сафар Бухоро вилояти тиббиёт соҳаси

Effect.uzʼнинг Effect plus лойиҳаси Бухоро вилоятидан кўрсатишда давом этади.

Маълумки, вилоят тиббиёт ривожланган ҳудудлар сирасига киради. Effect plus лойиҳаси тайёрлаган кўрсатув орқали бу ҳақда янада кенгроқ маълумот олишингиз мумкин бўлади.

Биз билан бўлинг ва биздан узоқлашманг, тез орада барчаси ҳақида батафсил билиб оласиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбари ишдан олинди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19🔥1
Товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши қарорига асосан Асадулла Қаюмов Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
Асадулла Қаюмов 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган.

У 2022-2023 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йил январдан бери Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, президентининг тегишли қарори билан 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зиёвиддин Бадриддинов эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Энергия самарадорлиги миллий агентлигига директор тайинланди

Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2019 йилдан буён “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тушида хиёнат қилган аёлини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Фарғонада ўз аёлини тушида кўрган хиёнати сабаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган. Тонгги соат 4:30 ларда эркак ухлаётган вақтда тушида ўз аёлининг хиёнатини кўрган ва ҳолатдан қўрқиб уйғониб кетади. Эркак ёстиғи тагида турган пичоқни олиб, ухлаб ётган аёлининг ҳаёти учун хавфли бўлган турли жойларига 13 марта урган.

Буни туш эканлигини англаган эр шифокорларга ўзи мурожаат қилган. Аммо, аёл тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи эркакнинг бу каби шубҳа-гумонлари воқеа содир бўлган куни пайдо бўлмаган. Аввалдан аёли билан гумонлар сабаб жанжаллашиб келган. Аниқланишича, уларнинг уч нафар фарзанди ҳам бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан эркакка Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)га асосан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионларига автомобиль совға қилинади

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаҳрамони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинади. Жамоа мураббийлар штабига Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун соат 19:00да Тошкентга етиб келади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43👎1
Элёрбек Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Элёрбек Раҳматуллаевич Каримов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Элёрбек Каримов Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Ушбу лавозимга қадар у Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, Избоскан тумани ҳокими биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Элёрбек Каримов 2023 йил декабридан буён Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2022 йилдан буён Андижон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрел куни вилоят ҳокимлигига чақиртирилиб, ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган. Унинг нима сабабдан ишдан олингани очиқланмаган.

Effect.uzʼнинг бир биридан мустақил бўлган икки манбаси Ғофуржон Абдураҳмоновнинг ишдан олинишига Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида кабинетида психотроп модда истеъмол қилгани сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

Шунингдек, Daryo.uz манбаси ҳам Ғофуржон Абдураҳмоновнинг лавозимдан кетиш сабаби шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг иши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Рим папаси Франциск 88 ёшида вафот этди

Рим папаси Франциск бугун, 21 апрель куни 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақида «Vatican News» ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Папа шу йилнинг 14 февраль куни нафас олишда қийналгани учун Римнинг Гемелли касалхонасига ётқизилган эди. Дастлабки текширувлардан сўнг, унда икки томонлама пневмония ҳамда енгил буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

«Соғлиги ёмонлигига қарамай, Францискнинг кайфияти аъло даражада. У эрталаб эҳтиром маросимида иштирок этди. Кун давомида эса дам олиш, дуо ва китоб ўқиш билан шуғулланди», деганди Ватикан маъмурияти вакили.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Марказий Осиё етакчилари Остонада Италия билан саммит ўтказади

27 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида биринчи Марказий Осиё – Италия саммити бўлиб ўтади. Билдирилишича, Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 26-27 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

“Олий даражадаги музокаралар давомида томонлар Қозоғистон-Италия стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда Марказий Осиё – Европа Иттифоқи биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда Марказий Осиё давлатлари етакчилари ҳамда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо қатнашди. Саммит натижасида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионларига автомобиль совға қилинади

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаҳрамони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинади. Жамоа мураббийлар штабига Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун соат 19:00да Тошкентга етиб келади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍28👎1
Навоийда 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан 13:44 да Навоий вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълиум қилинишича, эпимарказда сезилиш кучи: 4 баллни ташкил этган. Зилзила эписентри Тошкентдан 305 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Магнитуда: 3,4. Чуқурлиги: 10 км. Эпимарказ: Навоий вилоятининг Нурота тумани.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2