EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбари ишдан олинди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19🔥1
Товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши қарорига асосан Асадулла Қаюмов Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
Асадулла Қаюмов 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган.

У 2022-2023 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йил январдан бери Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, президентининг тегишли қарори билан 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зиёвиддин Бадриддинов эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Энергия самарадорлиги миллий агентлигига директор тайинланди

Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2019 йилдан буён “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тушида хиёнат қилган аёлини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Фарғонада ўз аёлини тушида кўрган хиёнати сабаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган. Тонгги соат 4:30 ларда эркак ухлаётган вақтда тушида ўз аёлининг хиёнатини кўрган ва ҳолатдан қўрқиб уйғониб кетади. Эркак ёстиғи тагида турган пичоқни олиб, ухлаб ётган аёлининг ҳаёти учун хавфли бўлган турли жойларига 13 марта урган.

Буни туш эканлигини англаган эр шифокорларга ўзи мурожаат қилган. Аммо, аёл тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи эркакнинг бу каби шубҳа-гумонлари воқеа содир бўлган куни пайдо бўлмаган. Аввалдан аёли билан гумонлар сабаб жанжаллашиб келган. Аниқланишича, уларнинг уч нафар фарзанди ҳам бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан эркакка Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)га асосан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионларига автомобиль совға қилинади

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаҳрамони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинади. Жамоа мураббийлар штабига Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун соат 19:00да Тошкентга етиб келади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍43👎1
Элёрбек Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Элёрбек Раҳматуллаевич Каримов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Элёрбек Каримов Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Ушбу лавозимга қадар у Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, Избоскан тумани ҳокими биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Элёрбек Каримов 2023 йил декабридан буён Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2022 йилдан буён Андижон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрел куни вилоят ҳокимлигига чақиртирилиб, ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси олинган. Унинг нима сабабдан ишдан олингани очиқланмаган.

Effect.uzʼнинг бир биридан мустақил бўлган икки манбаси Ғофуржон Абдураҳмоновнинг ишдан олинишига Андижон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида кабинетида психотроп модда истеъмол қилгани сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

Шунингдек, Daryo.uz манбаси ҳам Ғофуржон Абдураҳмоновнинг лавозимдан кетиш сабаби шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг иши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Рим папаси Франциск 88 ёшида вафот этди

Рим папаси Франциск бугун, 21 апрель куни 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақида «Vatican News» ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Папа шу йилнинг 14 февраль куни нафас олишда қийналгани учун Римнинг Гемелли касалхонасига ётқизилган эди. Дастлабки текширувлардан сўнг, унда икки томонлама пневмония ҳамда енгил буйрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

«Соғлиги ёмонлигига қарамай, Францискнинг кайфияти аъло даражада. У эрталаб эҳтиром маросимида иштирок этди. Кун давомида эса дам олиш, дуо ва китоб ўқиш билан шуғулланди», деганди Ватикан маъмурияти вакили.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Марказий Осиё етакчилари Остонада Италия билан саммит ўтказади

27 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида биринчи Марказий Осиё – Италия саммити бўлиб ўтади. Билдирилишича, Италия Республикаси Бош вазири Жоржия Мелони Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 26-27 апрель кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

“Олий даражадаги музокаралар давомида томонлар Қозоғистон-Италия стратегик шериклигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда Марказий Осиё – Европа Иттифоқи биринчи саммити бўлиб ўтганди. Унда Марказий Осиё давлатлари етакчилари ҳамда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо қатнашди. Саммит натижасида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионларига автомобиль совға қилинади

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қаҳрамони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt автомобиллари совға қилинади. Жамоа мураббийлар штабига Chevrolet Tracker автомобили тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун соат 19:00да Тошкентга етиб келади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍28👎1
Навоийда 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан 13:44 да Навоий вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълиум қилинишича, эпимарказда сезилиш кучи: 4 баллни ташкил этган. Зилзила эписентри Тошкентдан 305 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Магнитуда: 3,4. Чуқурлиги: 10 км. Эпимарказ: Навоий вилоятининг Нурота тумани.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанчага тушади?

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширсангиз, бунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича бўлади:

• Тиббий маълумотнома (083 шакл) — 300 минг сўм
• Автомактабда ўқиш — 7 миллион сўм
• Имтиҳон топшириш — 2 миллион сўм
• Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш — 330 минг сўм

Жами: 9 миллион 630 минг сўм
.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎19👍4
Бухорода табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бухоро вилоятида табиий газдан тўғри фойдаланиш тарғиботларига қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан ноқонуний ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Газ таъминоти филиал ҳамда «Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш» бўлими масъуллари томонидан ўтказилаётган рейд тадбирлари чоғида бир қанча қоидабузарликлар фош этилди.

Хусусан, «Бухоро» тумани Деҳча маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ш. 41,5 миллион сўм, Вобкент туманида истиқомат қилувчи Т.Ш. эса 17,2 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Шунингдек, Бухоро шаҳри Отбозор маҳалласида яшовчи Р.Х. 7,4 миллион сўм, Ромитан тумани Қаҳрамон маҳалласидаги Б.Т. 42,2 миллион сўм, Ғиждувон тумани Дилкушо маҳалласида яшовчи Ш.Р. эса 164,7 миллион сўм миқдорида газни яширинча ишлатган.

Барча ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “P.G.” МЧЖ ҳамда “М.Р.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги қалбаки акциз маркали жами 1 941 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 417 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Осиё чемпионлари ва иштирокчилари тақдирланади

Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида қарор чиқарилди.

👉 https://effect.uz/6384

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди автобус учун йўл ҳақини юзингиз орқали тўлайсиз

Тошкентда автобус йўл ҳақини ҳозирги кунларда юзингиз билан тўлашингизга тўғри келади. ATTO хизмати Face Pay технологияси жорий этилгани ҳақида эълон қилди.

Шунчаки валидаторга қарашингиз кифоя, тўлов автоматик тарзда сизнинг картангиздан ундириб олинади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Чунқиндан Марказий Осиёга биринчи мунтазам юк поезди жўнатилди

20 апрель куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Чунқин шаҳридан Ўзбекистонга биринчи мунтазам юк поезди йўлга чиқди. Поезд маҳаллий ишлаб чиқарилган полиэстер гранулаларини етказади.

Хинҳуа ахборот агентлигининг хабарига кўра, ушбу йўналишда ҳар ойда икки маротаба мунтазам рейслар амалга оширилади. Бу лойиҳа Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги логистик ҳамкорликни мустаҳкамлашда ва «Бир камар, бир йўл» ташаббусини ривожлантиришда муҳим қадамдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Олий таълим билан қамраб олинган 18-23 ёшдаги аёллар улуши ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил этган.

18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш динамикаси йиллар кесимида (ўқув йили бошига):

Эркаклар:

2014 йил – 8,4 %
2015 йил – 8,4 %
2016 йил – 8,8 %
2017 йил – 9,8 %
2018 йил – 11,5 %
2019 йил – 13,9 %
2020 йил – 19,7 %
2021 йил – 29 %
2022 йил – 36,2 %
2023 йил – 43,7 %
2024 йил – 43,5 %

Аёллар:

2014 йил – 5,2 %
2015 йил – 5,4 %
2016 йил – 5,6 %
2017 йил – 6,8 %
2018 йил – 9,7 %
2019 йил – 12,6 %
2020 йил – 17,7 %
2021 йил – 27.4 %
2022 йил – 37,1 %
2023 йил – 48,4 %
2024 йил – 52,4 %
.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Доллар курси яна пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,56 сўмга тушди ва 12 909,64 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 197,32 сўмга ошиб, 14 908,21 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,24 сўмга кўтарил ва 159,75 сўмни ташкил қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7