EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар учун жиддий ва хавотирли синов қачондан бошланади?

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
🔥2👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Каримованинг пуллари Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Ўзбекистон Гулнора Каримовага тегишли музлатилган қарийб 108 миллион долларлик активларини қайтариш бўйича Бельгия ҳукумати билан музокаралар олиб боряпти
.

Хабарга кўра, бу маблағлар БМТ механизмлари орқали Ўзбекистондаги лойиҳаларига йўналтирилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ёш бола онасини калтаклади

Ҳолат Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактаби ўқувчиси иштирокида содир бўлган.

Маьлум бўлишича, бола онаси ва бувисининг қўпол муомаласига чидай олмай, стресс таьсирида уларга куч ишлатган.

Томонлар ўртасида профилактик ишлар олиб борилиб, огоҳлантириш чораси қўлланган, дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналар ва квартираларда ИИБ ходимлари томонидан рейдлар ўтказилмоқда

Рейдлар давомида фоҳишалик ва наркотик моддалар истеъмоли билан шуғулланиб келаётган хотин - қизлар ушлангани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда аёл чақалоқни шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳодиса Истанбулнинг Фатих туманида содир бўлган

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик энага аёл ўзи қараб турган чақалоқни калтаклаётгани аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича, гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда амалдорлар ишдан олиниб, айримларига чора кўрилди

Вилоят ҳокими Эркин Турдимов раислигида ўтган йиғилишда ижро интизомини бузганлиги учун 1 нафар масъул ишдан олинди, яна 4 нафарига нисабатан интизомий жазо чоралари кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоидани бузган ким у, жаримани тўлаган ким? Қоида бузган BYD машинасининг жаримаси Ласетти бўйнига илинса, бу расман кимдир жаримани тўлаши керак дегани

Камераларда кўриниб турибдики, BYD машинаси давлат рақамини олиб қўйган холда ҳаракатланган сўнги йилларда бундай мантиқсиз ҳолатлар кўпайиб кетди. Хўш масъуллар бундай ҳолатларга қандай изоҳ берар экан...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9😢6👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 77 ёшли кексани дўппослаган эркак 17 млн сўм жарима тўлади

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 46 ёшли эркак А.В. 77 ёшли кекса киши А.А. ни жамоат жойида дўппослаб, тан жароҳати етказгани учун суд томонидан 17 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, иккала шахс ҳам қариндош бўлиб, А.В. маст ҳолда А.А. ни бозорда учратиб қолган. Суҳбат давомида А.А. “Хотинингни бир ўзини умра зиёратига жўнатдингми?”, деб сўрайди. Бу савол эса А.В.нинг жаҳлини чиқариб, қарияни дўппослашига сабаб бўлади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥1
Қоракўллик фермерлар Актам Ҳайитовдан ёрдам сўрашмоқда...

Ҳурматли, Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов! Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги фермерларнинг муаммолари ечилишида адолат билан амалий ёрдам қилиб келаётган, ўз касбига содиқ, виждонли ходимлардан бири бўлган туман фермерлар Кенгаши ҳуқуқшуноси ишдан ноқонуний равишда бўшатиб юборилди.

Вилоят фермерлар кенгаши раиси Хуршид Болтаев Қоракўл туман кенгаши раиси Диёрбек Ражаббоевнинг имзоси билан 15 апрель куни лавозимидан озод қилиш ҳақида буйруқ чиқартириб, кейин Д.Ражаббоевнинг ўзини ҳам ишдан ҳайдади.

Маълумки, фермерлар Президентнинг 3680-сонли қарорига асосан йиллик даромадимиздан 0,6 фоиз кенгашга бадал пулларини тўлайди. Аммо, бизнинг ҳимоямизда турадиган ходимлар ҳозир ишда йўқ.

Йиғилган пуллар қаерга сарфланаётганини ким ўрганиб, текшириш ишларини олиб боради? Савол шуки: жамиятга фермерлар манфаати учун чин юракдан адолат билан ишлайдиган виждонли юристлар керакми ёки “пиарчи“ раислар?

Қоракўллик фермерларнинг Акрам Ҳайитовга илтимоси шундан иборатки, фермерлар манфаатини кўзлаб, ҳоким ва кластерларга сотилмасдан, Президент қарорларини нуқсонсиз бажариб, садоқат билан хизмат қилиб келаётган Қоракўл фермерлар кенгаши юристини вазифасига тиклаб беринг.

Акс ҳолда биз, фермерларга душманлик қилаётган ўз хизмат вазифасини билмайдиган, бизни ҳимоя қилиш ўрнига аксинча жарга улоқтирувчи вилоят фермерлар кенгаши раиси Х.Болтаевнинг истеъфосини сўраб, Президентга мурожаат йўллаш учун Саида Мирзиёеванинг қабулига боришга мажбур бўламиз.

Юқоридагиларни инобатга олиб, қоракўллик фермерларга амалий ёрдам берилишини хамда вилоят кенгаш раисининг иш фаолиятини ўрганиб чиқишни сўраб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢3
Бухорода биринчи курс талабаси ўз жонига қасд қилди

Навоий вилоятидан бўлган Бухоро техника университети талабаси ётоқхонада ўзини осиб қўйган. Ўлимдан олдин у хат ёзиб қолдириб, воқеада ҳеч кимни айбламасликларини сўраган ва ота-онасидан қилаётган иши учун узр сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢6👍3
Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиландга кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамалакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.

Шахсий маълумотлар юклангандан сўнг, Таиланд иммиграция идоралари электрон почтага хат юборади ва уни мамлакатга киришда кўрсатиш талаб этилади.

Шу муносабат билан, Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз, дейилади ТИВ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1👎1
«Ҳудудий элeктр тармоқлари» АЖ 2025 йил 1 май кунидан аҳоли истeъмолчилари учун бeлгиланган элeктр энeргияси тарифлар ҳисоби ҳақида маълумот берди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍2😢2
UzAutoMotors Malibu-2 лар бўйича баёнот берди

Компания баёнотида бу ҳеч қандай қайтган машиналар эмаслигини, Хитойда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга сотиш учун олиб келинаётган партия эканини ёзибди.

Қизиқ, Malibu маҳаллий машина, ўзимизда ишлаб чиқарилади деб сотмасмидик? Ҳамма раҳбарларимиз маҳаллий машина деб Malibu минишаётган эдику...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢13👍5👎1🔥1
Ҳаво ҳарорати 26 даражадан ошса, автобусларда кондиционер ёқилиши керак. Бундан бош тортган ҳайдовчига чора кўрилади

Агар ҳайдовчи кондиционерни ёқишдан бош тортса, фуқаролар 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилишлари ёки АЖ нинг мурожаатлар бўлимига, ўз шикоятларини билдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Президент "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

Кўргазма “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида ўтказилмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрдан зиёд. Унда Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Кўргазмада машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги етакчи корхоналарнинг технологик ечимлари, замонавий ускуналари ва тайёр саноат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24👎5
Испания, Португалия ва Францияда электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилмоқда

Мадриддаги Барахас аэропорти ва Валенсия шаҳри метроси электр йўқлиги сабабли ишламаган, йўлларда светофорлар ўчиб қолгани учун тартибсизликлар юзага келган.

Шунингдек, Португалия пойтахти Лиссабон, Испаниянинг Севилья, Памплона ва Барселона ҳудудларида ҳамда Франциянинг Испания билан чегарадош қисмларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирча узилиш сабаби маълум қилинмади. Испаниянинг Red Electrica компанияси электр таъминотини қайта тиклаш бўйича иш олиб бораётганини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢2
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланиши маълум қилинди

2025 йилнинг биринчи ярмида ўтказилаётган аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Сардор Раҳимбоев маълум қилишича, тоифа бериш тизими Америка ташкилоти томонидан аккредитациясидан ўтказилган.

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.

Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2