EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиландга кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамалакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.

Шахсий маълумотлар юклангандан сўнг, Таиланд иммиграция идоралари электрон почтага хат юборади ва уни мамлакатга киришда кўрсатиш талаб этилади.

Шу муносабат билан, Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз, дейилади ТИВ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1👎1
«Ҳудудий элeктр тармоқлари» АЖ 2025 йил 1 май кунидан аҳоли истeъмолчилари учун бeлгиланган элeктр энeргияси тарифлар ҳисоби ҳақида маълумот берди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍2😢2
UzAutoMotors Malibu-2 лар бўйича баёнот берди

Компания баёнотида бу ҳеч қандай қайтган машиналар эмаслигини, Хитойда ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистонга сотиш учун олиб келинаётган партия эканини ёзибди.

Қизиқ, Malibu маҳаллий машина, ўзимизда ишлаб чиқарилади деб сотмасмидик? Ҳамма раҳбарларимиз маҳаллий машина деб Malibu минишаётган эдику...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢13👍5👎1🔥1
Ҳаво ҳарорати 26 даражадан ошса, автобусларда кондиционер ёқилиши керак. Бундан бош тортган ҳайдовчига чора кўрилади

Агар ҳайдовчи кондиционерни ёқишдан бош тортса, фуқаролар 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилишлари ёки АЖ нинг мурожаатлар бўлимига, ўз шикоятларини билдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Президент "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмасини бориб кўрди

Кўргазма “Central Asian Expo Uzbekistan” мажмуасида ўтказилмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрдан зиёд. Унда Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Кўргазмада машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги етакчи корхоналарнинг технологик ечимлари, замонавий ускуналари ва тайёр саноат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24👎5
Испания, Португалия ва Францияда электр таъминотида оммавий узилишлар кузатилмоқда

Мадриддаги Барахас аэропорти ва Валенсия шаҳри метроси электр йўқлиги сабабли ишламаган, йўлларда светофорлар ўчиб қолгани учун тартибсизликлар юзага келган.

Шунингдек, Португалия пойтахти Лиссабон, Испаниянинг Севилья, Памплона ва Барселона ҳудудларида ҳамда Франциянинг Испания билан чегарадош қисмларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирча узилиш сабаби маълум қилинмади. Испаниянинг Red Electrica компанияси электр таъминотини қайта тиклаш бўйича иш олиб бораётганини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢2
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланиши маълум қилинди

2025 йилнинг биринчи ярмида ўтказилаётган аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Сардор Раҳимбоев маълум қилишича, тоифа бериш тизими Америка ташкилоти томонидан аккредитациясидан ўтказилган.

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.

Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайлик фуқаролар маҳалла раисидан норози

Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ фуқароларидан мурожаат келиб тушди.

"Май ойидан бўлиб ўтадиган маҳалла раислигига номзодлар бўйича Бижанова Р. номзодидан бошқа номзодларнинг анкеталари қабул қилинмаяпти. Сизлардан ушбу шикоятларни каналингиз орқали Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ фуқароларига амалий ёрдам беришингизни ва раис Бижанова. Р томонидан хақоратланган ҳамда камситилинган фуқаролар шикоятларини вилоят ИИББга йўналтиришингизни назоратга олинишини илтимос қиламиз.

Сабаби Қибрай тумани Ҳосилдор МФЙ профилактика инспектори маҳалла раиси устидан қилинган мурожаатларнинг барчасини эътиборсиз ва жавобсиз қолдирилиб келмоқда", дейди мурожаатчилар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢8👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабини бажармади

Чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқ фаоли билан ЙПХ ходими ўртасида қандай ҳолат бўлган эди?

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, ўзининг ижтимоий тармоғида уларни обрўсизлантирган фуқарога Бухоро шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎6
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада такомиллаштирилади – президент қарори

Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

➖ энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;

➖ халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.

Университет ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан Университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.

2027 йил 1 декабргача Университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Швейцария Бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовадан мусодара қилинган $182 млн Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012-йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Fondi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Трамп эффекти? Март ойида АҚШга саёҳат кескин камайди

Халқаро сайёҳлар Қўшма Штатларга бўлган саёҳат режасини қайта кўриб чиқмоқда. The New York Times нашри журналисти Жейлан Йегинсунинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб саёҳатчилар Трамп маъмуриятининг сўнгги қарорлари, янги сиёсати ва нутқлари туфайли АҚШга саёҳат қилишдан воз кечмоқда.

Туризм иқтисодиёти тадқиқот фирмаси дастлаб Қўшма Штатларга келувчи халқаро туристлар сони 9 фоизга ўсишини тахмин қилган бўлсада, сўнгги маълумотлар 5 фоизга қисқариш сифатида янгиланган.

Баъзи европаликлар Трампга қарши норозилик сифатида АҚШга бўлган саёҳатларини қайта кўриб чиқмоқда. Миллий саёҳат ва туризм бюросининг 2025 йил биринчи чорагига оид маълумотларига кўра, халқаро ташрифлар сезиларли даражада камайган, бу пасайиш март ойида янада кучайган. 2024 йилнинг шу даври билан таққослаганда, Ғарбий Европадан (сайёҳлар ва бизнес меҳмонлар) келганлар сони ўтган ойда тахминан 17 фоизга камайган, январдан бери эса умумий пасайиш 7 фоизни ташкил этган.

Ушбу тенденция айниқса Германия, Ирландия ва Испания каби давлатларда кучайган, чунки март ойида ташрифлар 20 фоиздан кўпроқ камайган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистондан Ўзбекистонга туннел қазиганларга суд ҳукми ўқилди

2024 йилнинг март ойида Андижон вилояти Хонобод шаҳар "А.Навоий" МФЙ ҳудудини Қирғизистоннинг Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ерости йўллари аниқлангани хабар қилинган эди.

Хабар қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан мазкур гуруҳ бошлиғи бўлган 39 ёшли Қирғизистон фуқароси Жиноят кодекснинг 182 ва 223-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 6 йил муддатга, 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари эса Жиноят кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Суд ҳукмига мувофиқ, улардан олинган товар-моддий бойликлар ҳамда Хонобод шаҳри А.Навоий МФЙдаги хонадонлар туннелларги кўмиш йўли билан йўқ қилиниб, давлат фойдасига мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти янада такомиллаштирилади – президент қарори Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: ➖ энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини…
Университетда тиббиёт факультети ташкил этилади

Қарорга кўра, Университетда техника ва тиббиёт соҳаларидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини грант асосида молиялаштиришнинг янги механизми жорий этилади. Бунда:

🔸илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 2 500 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳани молиялаштириш халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 30 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилоти хулосаси асосида амалга оширилади;

🔸илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратилган маблағларнинг камида 60 фоизи ушбу лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуна харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, илмий-тадқиқот лойиҳасини 1 йиллик молиялаштириш қиймати БҲМнинг 5 000 баробаридан юқори бўлган ҳолларда ушбу лойиҳа раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

▪️илмий-тадқиқот лойиҳаси умумий қийматининг камида 20 фоизини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида хорижий грантларни жалб қилиш;

▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини 3 нафар докторант ва 10 нафар магистрантни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

▪️илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда камида 10 нафардан иборат тадқиқотчилар гуруҳини тузиш ҳамда камида Хирш индекси 20 дан юқори бўлган 1 нафар чет эллик олимни жалб қилиш.

Университетда Европа стандартлари асосида Германия Федератив Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тиббиёт факультети ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Расман: Прокурор, ИИВ ва солиқ раҳбарлари эндиликда секторлар ишига жавобгар эмас.

Бу вазифа Бош вазир ўринбосарлари ва Маҳалла уюшмаси раҳбарларига юклатилди.

2025 йил июнига қадар секторлар фаолиятини янги тартибда ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍75👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда сочини ўрмаган ўқувчи қиз мактаб директори томонидан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида мактаб директорининг дарс вақтида синф хоналарда бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани акс этган тасвирлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат 7 апрел куни Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган. Мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетади.

Идора хабарида ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгани, шунингдек, унга педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўллангани маълум қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎30👍6😢3🔥1