EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотув учун аукционга қўйилди

Марказда жойлашган бу бино энди меҳмонхона бўлади.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотилиши ҳақидаги эълон E-auksion платформасига жойлаштирилди.

Умумий майдони 7 382 кв. метрга тенг лотнинг бошланғич нарх 101,6 млрд сўм.

Харидор объект негизида меҳмонхона қуриши ва сотиб олиш тўловларининг дастлабки қисмини бирйўла камида 50 фоиз миқдорида тўлаб бериши лозим. Ҳокимлик бинода шу йил июль ойига қадар фаолият олиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍4
Дилфуза Исмоиловани чув туширган аёлга суд ҳукми ўқилди

Хонанда Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширган аёл озодликдан маҳрум этилди. Кеча, 29 апрел куни суд ҳукми ўқилди.

55 ёшли М.Ж. ўзини цитрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, хонанданинг ишончига кирган ва пул талаб қилган. Улар фойдани бўлишишга келишган, аммо аёл пулни ўзлаштирган.

Учтепа туман суди М.Ж.ни жуда кўп миқдордаги фирибгарлик ва қалбаки ҳужжатлар иши бўйича айбли деб топди. Унга 6 йил-у 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд, шунингдек, жабрланувчилар фойдасига моддий зарарни ундиришни ҳам белгилади. Фирибгардан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, яна тўрт киши ҳам жабр кўрган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Қашқадарёда ишдан олинган ЙПХ ходими Пўлат Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимида бўлган пайтда унга мурожаат йўллаб, ноҳақ ишдан бўшатилганини айтганди.

Бугун шу инспектор ишида ясама жабрланувчи бўлганини айтган аёл Бунёд Халиевга туҳмат қилганини ва ишдан олинишига сабабчи бўлганини тан олибди. Тўғрироғи, энди собиқ инспектор томонга ўтибди.

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 149-бандига кўра, ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.

Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунига кўра, ходимнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Шамсиддин Тожиев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди

Билдирилишича, бугун, 30 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси қарорига асосан Шамсиддин Мамарежабович Тожиев Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилган.

👉 https://effect.uz/6406

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥1
Фарғонага жамоат транспорти учун 24 та замонавий автобус олиб келинди

Янги автобуслар Фарғона шаҳрида иккита янги йўналишда ҳаракатланиб, ҳар куни ўртача 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатади.

Йил якунигача Фарғонадаги автобуслар сонини 104 тага етказиш режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Қарши шаҳрида қарийб 700 миллион сўмлик табиий газ ўғирланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Э. «Г.» нодавлат мактабгача таълим муассасасини давлат рўйхатидан ўтказиб, фаолиятига норасмий раҳбарлик қилиб келиб, ушбу муассаса биносида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, ноқонуний фойдаланиб келганлиги фош қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида давлат ва жамият манфаатларига жами 697,4 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон ва Кот-дʼИвуар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

29 апрель, сешанба куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Кот-дʼИвуар Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақида «Дунё» дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Кот-дʼИвуарнинг БМТдаги доимий вакили Тиемоко Морико имзолаган.

«Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар», дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
"GreenGen Education" — келажак авлодни экологик масъулият руҳида тарбиялаш сари ташланган муҳим қадам

"GreenGen Education" лойиҳаси доирасида илк қадамларга старт берилди!

Бугун Ўзбекистон Миллий университети талабалари жамоаси "GreenGen Education" лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятига йўл олди. Лойиҳанинг биринчи босқичи Ёшлар ишлари агентлиги, Effect.uz ахборот агентлиги ҳамда ЎзМУ талабари ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа давомида экологик таълимни кенг тарғиб қилиш мақсадида мактаб ўқувчилари учун интерактив конференциялар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ёшлар орасида экологик онгни оширишга қаратилган плоггинг – яъни тозалик акцияси ва жисмоний фаолликни уйғунлаштирган ташаббус ҳам амалга оширилади.

Бухоро вилоятидаги барча табиатни севадиган кўнгилли ёшларимизни ушбу сменар лойиҳада фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.

Сменар тренинг 1-2 май кунлари Бухоро вилояти Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтади.

"GreenGen Education" бу — нафақат экологик муаммоларга эътибор қаратиш, балки келажак авлодни экологик масъулият руҳида тарбиялаш сари ташланган муҳим қадамлардан биридир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥9😢1
Президент нодавлат таълим бўйича тақдимот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрел куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Иқтисодиёт тармоқлари ривожи ҳамда инвестициявий муҳит, энг аввало, кадрлар салоҳияти билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис олий ва касбий таълим тизими доимий такомиллаштириб борилмоқда.

Сўнгги йилларда таълим соҳасида хусусий секторга берилган имкониятлар туфайли 71 та хусусий олийгоҳ ва 51 та хусусий техникум ташкил этилиб, уларда 500 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар таҳсил олмоқда. Бунинг натижасида мамлакатда олий таълим билан қамров 9 фоиздан 42 фоизга ошди.

Албатта, бугунгача амалга оширилган ишлар кўплаб ёшларнинг касбий ва олий маълумот олишига имкон яратди. Аммо, нодавлат таълим ташкилотларининг барчасида ҳам таълим сифати бирдек таъминланмаган.

Нодавлат таълим ташкилотларида қабул параметрлари, таълим дастурлари, ўқув жараёнлари ҳамда илмий салоҳиятни сифат жиҳатидан яхшилаш, уларни замонавий меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш энг асосий масалалардан биридир.

Шу боис тақдимотда нодавлат таълим хизматларини кўрсатишни тартибга солиш, лицензиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича янги тизимни жорий этишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Бу борада илғор хорижий тажрибалар асосида икки босқичли лицензиялаш тизимига ўтиш, таълим дастурларини махсус аккредитациядан ўтказиш ҳамда ҳар беш йилда комплекс давлат аккредитациясини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, тақдимотда ривожланган давлатларнинг энг илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини ташқи баҳолаш билан шуғулланувчи алоҳида мустақил тузилма ташкил этиш ҳамда сифат назоратининг шаффоф, холис ва адолатли тизимини жорий қилиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Таълим сифатини таъминлаш ва ташқи баҳолашнинг жорий этилиши касбий ва олий таълим муассасаларида ўқитиш самарадорлиги ва илмий салоҳиятни ошириб, уларнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги меҳнат мигрантлари яна калтакланди

Гувоҳларнинг айтишича, хавфсизлик органлари сўнгги бир ой ичида ушбу жойга уч марта келиб, бундай ҳужумларни амалга оширган. Жабрланганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бор.

Бундай вазиятларда расмийларимиз ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун ташаббус кўрсатиши лозим. Улар бу ҳолатни назоратга олиш учун Россия томонига расмий нота юбориши, воқеани тўлиқ ўрганиши керак. "Ўша ерда бизнинг фуқароларимиз йўқ" деган муносабат ўрнига, содир бўлган воқеа атрофлича текширилиши зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢28👍9👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Катталар арaлашган» ёки «катталарни хуркитган» ижро иши!

EFFECT.UZ «ПАХТАКОР СИФАТ ЁҒ» МЧЖ фойдасига чиқарилган суд қарори асосида ижро ҳаракатлари олиб борилиш жараёнини ёритяпти.

Суриштирув давомида ижтимоий тармоқларда 2 та видео материал эълон қилинди. Бугунги кунда YOU TUBE орқали 250 мингга яқин, Facebook орқали 50 мингга яқин кўришлар қайд этилди ва бу кунгача кўрсатгичлар ҳозирда ошиб бормоқда.

15 апрель куни бўлиб ўтган ижро ҳаракатлари давомида Миллий Гвардия ходимларининг қаршилиги сабабли ижро ҳаракатлари 10 кун муддатга қолдирилганди.

Бироқ 26 апрель куни олиб борилган ижро ҳаракати «ПАХТАКОР СИФАТ ЁҒ» МЧЖнинг иш юзасидан эмас «REAL AGRO COTTON»нинг давлат олдида қарздорлигини ундириш сабабли ижро ҳаракати бўлганлиги ойдинлашди.

28 апрелда ҳам ижро ҳаракати бўлишини Ўрта Чирчиқ МИБ бўлими томонидан айтилган эди, аммо бу иш яна узоқ кутишдан сўнг ҳам яна қолдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Ал-Хоразмий университети ташкил этилади

“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.

Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан

🔹математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;

🔹ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.

Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда технопарк ҳудудида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳридаги технопарк ҳудудида чиққан ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

ФВВга кўра, ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки кишининг жасади аниқланган. Шунингдек, 5 киши тан жароҳати билан шифохонага юборилган.

Бугун, 1-май куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Бу бўйича соат 07:01 да ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.

Ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.

Ёнғин — ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғин натижасида цехнинг тахминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда,

дейилади ФВВ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта пул эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирларда Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Улар фуқароларни, асосан, “Туркия–Европа–Мексика” ёки “Туркия–Испания–Мексика” орқали АҚШга жўнатишларини айтган. Хизматлари эвазига эса 15 минг доллардан 38 минг долларгача бўлган миқдордаги пулларни талаб қилган ва сўралган пулларнинг маълум қисмини олаётган пайтларида қўлга олинган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥32👎2
Пойтахтда Гуллар фестивали бошланди!

Миллий кутубхона майдони ҳозирда минглаб турдаги гуллар, ранг-баранг декорациялар ва ижодий композициялар билан безатилган.

Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган.

Фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва "яшил иқтисодиёт" соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади.

Фестиваль 1 майдан 3 майга қадар давом этади.

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Миллий кутубхона майдони.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2