Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Катталар арaлашган» ёки «катталарни хуркитган» ижро иши!
EFFECT.UZ «ПАХТАКОР СИФАТ ЁҒ» МЧЖ фойдасига чиқарилган суд қарори асосида ижро ҳаракатлари олиб борилиш жараёнини ёритяпти.
Суриштирув давомида ижтимоий тармоқларда 2 та видео материал эълон қилинди. Бугунги кунда YOU TUBE орқали 250 мингга яқин, Facebook орқали 50 мингга яқин кўришлар қайд этилди ва бу кунгача кўрсатгичлар ҳозирда ошиб бормоқда.
15 апрель куни бўлиб ўтган ижро ҳаракатлари давомида Миллий Гвардия ходимларининг қаршилиги сабабли ижро ҳаракатлари 10 кун муддатга қолдирилганди.
Бироқ 26 апрель куни олиб борилган ижро ҳаракати «ПАХТАКОР СИФАТ ЁҒ» МЧЖнинг иш юзасидан эмас «REAL AGRO COTTON»нинг давлат олдида қарздорлигини ундириш сабабли ижро ҳаракати бўлганлиги ойдинлашди.
28 апрелда ҳам ижро ҳаракати бўлишини Ўрта Чирчиқ МИБ бўлими томонидан айтилган эди, аммо бу иш яна узоқ кутишдан сўнг ҳам яна қолдирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍12
Ал-Хоразмий университети ташкил этилади
“Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган Ал-Хоразмий университети ташкил этилади.
Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан
🔹математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
🔹ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш.
Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.
В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда технопарк ҳудудида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳридаги технопарк ҳудудида чиққан ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
ФВВга кўра, ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки кишининг жасади аниқланган. Шунингдек, 5 киши тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
дейилади ФВВ хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳридаги технопарк ҳудудида чиққан ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
ФВВга кўра, ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки кишининг жасади аниқланган. Шунингдек, 5 киши тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Бугун, 1-май куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Бу бўйича соат 07:01 да ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.
Ёнғин бартараф этилгандан сўнг, ёнғин жойини ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Ёнғин — ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Ёнғин натижасида цехнинг тахминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда,
дейилади ФВВ хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Катта пул эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
ДХХ ўтказган тезкор тадбирларда Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган шахслар қўлга олинди.
Улар фуқароларни, асосан, “Туркия–Европа–Мексика” ёки “Туркия–Испания–Мексика” орқали АҚШга жўнатишларини айтган. Хизматлари эвазига эса 15 минг доллардан 38 минг долларгача бўлган миқдордаги пулларни талаб қилган ва сўралган пулларнинг маълум қисмини олаётган пайтларида қўлга олинган.
Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди
Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥32👎2
Пойтахтда Гуллар фестивали бошланди!
Миллий кутубхона майдони ҳозирда минглаб турдаги гуллар, ранг-баранг декорациялар ва ижодий композициялар билан безатилган.
Фестиваль жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган.
Фестивалда иштирок этиш учун экологик дизайн, барқарор тараққиёт ва "яшил иқтисодиёт" соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ташкилотлар вакиллари таклиф этилади.
Фестиваль 1 майдан 3 майга қадар давом этади.
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Миллий кутубхона майдони.

👍2
Теsla Илон Маск ўрнига янги бош директор излашни бошлади – WSJ
"Жорий йил март ойида Теsla кузатув кенгаши раҳбар кадрлар излашга ихтисослашган бир нечта компаниялар билан боғланиб, оғир аҳволда қолган компания раҳбари лавозимига Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор излаш жараёнини бошлади", деб ёзади газета бир нечта манбаларга таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, кузатув кенгаши Маскнинг Теsla акциялари қийматининг пасайиши фонида эътиборини Оқ уй ҳузуридаги Давлат бошқаруви самарадорлиги департаментидаги (DOGE) ишига қаратаётганидан норози.
22 апрел куни Теsla биринчи чоракда соф фойда 71 фоизга камайгани ва автомобил савдосидан тушган даромад 20 фоизга тушгани ҳақида хабар берган эди. Ўша куни Маск май ойидан бошлаб DOGE'даги фаолиятини “ҳафтасига бир ёки икки кунгача” қисқартиришини эълон қилди.
Тhe Wall Street Journal'нинг ёзишича, ҳозирча Маск унинг ўрнига янги директор изланаётганидан хабардор бўлганми ёки йўқми номаълум. Шунингдек, Маскнинг баёнотидан сўнг бу изланиш давом этяётгани ҳам аниқ эмас. Маск ҳам, Теsla ҳам нашрнинг тегишли сўровларига жавоб бермаган.

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга оширилди.
Бу эндиликда электромобил олувчилар аввалгига нисбатан анча юқори миқдорда йиғим тўлашини англатади.
Бош вазир 31 январда имзолаган қарорга асосан, бу йиғим миқдори:
— ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун 4 баробарга – 30 БҲМ (11 млн 250 минг сўм)дан 120 БҲМ (45 млн сўм)га;
— ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун 2,3 баробарга – 90 БҲМ (33 млн 750 минг сўм)дан 120 БҲМ (78,75 млн сўм)га кўтарилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган юқоридаги видеода BYD Song Plus Champion'ни божхонадан олиб ўтиш тўловлари қандай ўзгараётгани кўрсатилган. Унга кўра, 1 майдан эътиборан бу автомобил учун божхона йиғими – 937 минг сўм, 12 фоиз ҚҚС – 37 млн 923 минг сўм, утилизация йиғими – 45 млн сўм – жами божхона харажатлари 83 млн 860 минг сўмни ташкил этади.
Бош вазирнинг 31 январдаги қарорига асосан, 2 ой муддатда утилизация йиғимларидан самарали фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилиши белгиланган. Бу тартиб ишлаб чиқилгани ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Бу бозорга ва нархларга таъсир қилиши мумкин.
Видео манба

👎19👍3🔥2😢2
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
🔹Айрим тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтаётганда давлат божи тўламайди ➖БАТАФСИЛ;
🔹"Ҳамкор тадбиркор" дастури йўлга қўйилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар ажратилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка бепул ўқитилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Фонограммадан фойдаланиш чекланади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Айрим тадбиркорларга ҚҚС тезлаштирилган тартибда қайтарилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Тадбиркор аёлларга грантлар ажратилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинганларга нафақа пули "Инсон" марказлари орқали тўланади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹"Тоза қўллар" дастури амалга оширилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилинади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Айрим хотин-қизларга гаровсиз кредит ажратилади ➖БАТАФСИЛ;
🔹Айрим банкларга балансга олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади➖БАТАФСИЛ;

👎5
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади
Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади.
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.
Ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда:
▪️дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
▪️ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади.

👍5
Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, янги истиқболли режаларни белгилаш мақсадида 1 май куни Хоразм вилоятига келди.
Президент 2022 йил августда ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ўтган йилларда муҳандислик тармоқлари тортилиб, 1 минг 773 та хонадонли 72 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу йил мингта хонадонли яна 28 та турар жой қурилиши режалаштирилган. Бу ерда жами 5 мингдан ортиқ хонадон бўлади.
Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда. Шаҳарча марказида Хоразмийнинг ҳайкали ўрнатилади.
Ҳайкал шаҳарчада барпо этилаётган 20 гектарлик боғнинг кириш қисмида ўрнатилади. Унинг баландлиги 22 метр, пойдевори билан бирга 30 метрдан зиёд бўлади.

👍27👎4
“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга“ акцияси бошланмоқда!
Адлия вазирлиги томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга“ акцияси ўтказилади.
Акция 2025 йил май ойи давомида бўлиб ўтади.
Акция доирасида:
уйма-уй бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади;
сайёр қабуллар ташкил этилади;
сайёр давлат хизматлари кўрсатилади;
"Ҳуқуқий викторина" ўтказилади;
аудиоподкастлар тайёрланади.
Бу имкониятдан фойдаланиб, ўз ҳуқуқий билимларингизни бойитишингиз мумкин!
Азиз фуқаролар! Сизни ушбу акцияда фаол иштирок этишга, ҳуқуқий саводхонлигингизни ошириш имкониятидан унумли фойдаланишга чорлаймиз!

👍6👎4
"GreenGen Education" лойиҳаси доирасида илк қадамларга старт берилди!
Хабар берилганидек, "GreenGen Education" лойиҳаси малакали мутахассислари ва Бухоро ёшлари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Effect.uz ахборот агентлиги ҳамда ЎзМУ талабари ташаббуси билан амалга оширилаётган "GreenGen Education" лойиҳасининг биринчи куни Бухоро вилояти Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди.
Биринчи кун давомида талабалар жамоаси бир гуруҳ ёшлар илмий-семинар ташкил этиб, улар билан ўз билимларини бўлишди.

👍11
EFFECT.UZ | Расмий канал
Теsla Илон Маск ўрнига янги бош директор излашни бошлади – WSJ "Жорий йил март ойида Теsla кузатув кенгаши раҳбар кадрлар излашга ихтисослашган бир нечта компаниялар билан боғланиб, оғир аҳволда қолган компания раҳбари лавозимига Илон Маскнинг ўрнига янги…
Tesla Маскнинг ўрнига янги раҳбар излаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Компания кузатув кенгаши раиси Робин Денҳолм The Wall Street Journal нашрининг мақоласини “мутлақо ёлғон” деб атади. Унинг айтишича, Теsla бу борада нашрга мақола эълон қилинишидан олдиноқ изоҳ берган.
Денҳолмнинг сўзларига кўра, кузатув кенгаши ҳанузгача 2008 йил октябрдан бери бош директор лавозимини эгаллаб келаётган Маскга “тўлиқ ишонч” билдиради.
Илон Маск эса Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида WSJ'ни “журналистикани обрўсизлантираётганликда” айблади.

👍3
Қозоғистон хорижий давлат фуқаролари учун “олтин виза” дастурини жорий қилмоқда
Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, янги виза мамлакатнинг инвестисион жозибасини ошириш ва узоқ муддатли бизнес ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Янги қоидаларга кўра, хорижий фуқаролар Қозоғистондаги компанияларнинг устав капиталига ёки маҳаллий фонд биржасида чиқарилган қимматли қоғозларга камида 300 минг доллар сармоя киритган тақдирда, улар электрон тарзда инвестор визаси учун ариза топшириши мумкин. Ушбу “олтин виза” кейинчалик 10 йилгача бўлган муддатга яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради. Янги тартиб расман эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.