EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍4👎1
Тошкент ва Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.B.” МЧЖ раҳбари Ф.А. Чиноз тумани, “Афғон” МФЙ ҳудудидаги мактаб ошхонасида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 248,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик билан шуғулланиб, 209,7 млн сўмлик табиий газдан, фуқаро Б.Ч. “Қозоқовул” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Фарғонада газ баллони портлаган Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида газ баллони портлаши туфайли Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

👉 https://effect.uz/6414

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаганлар қамоққа олинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2😢1
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат туфайли вафот этди

Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шуъба мутахассиси Валижон Қосимов шифокорлар назоратида қолмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍4🔥2
Гибрид автомобилларни экологик сертификатлаш тартиби юзасидан сенатор сўрови юборилди

Гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштиришда “Евро-4” ёки ундан юқори экологик сертификат талаб этилиши жамоатчиликда тортишувларга сабаб бўлди.

Сенатор Анвар Туйчиев бу масала юзасидан Экология вазирига сўров юбориб, экологик сертификатлаш тартиби, лаборатория имкониятлари, сертификат бериш жараёни ва тўлов миқдорлари ҳақида тушунтириш сўради. Мақсад – жараённи шаффоф қилиш ва ортиқча тўсиқларни бартараф этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍2👎1
Фарғонада 30 мингдан ортиқ аҳоли ҳамон ичимлик сувисиз яшаяптими?

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 март куни каналимиз орқали "Фарғоналиклар ичимлик сувисиз қолдими?!" номли видео материал
чоп этган эдик.

👉 https://effect.uz/6415

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢4
АҚШда фуқаролар томонидан божсиз ўз эҳтиёжлари учун товар олиб кириш бутунлай бекор қилинди

Ҳозирда дунёда мураккаб иқтисодий вазият юзага келган, нархлар ошиб бормоқда, молиявий вазият мўътадилликдан йироқда. Ҳатто, жаҳон иқтисодиётида биринчи ўринда турадиган АҚШ ҳам айнан шу масалага кескин ёндашди ва бу турдаги товарларга нисбатан бож сиёсатини ўзгартирди...


👉 https://effect.uz/6416

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин ҳар доим “сиёсий вориси” ҳақида ўйлашини, аммо якуний танловни Россия халқи қилиши кераклигини айтди

Россия президенти бу ҳақда “Россия 1” телеканалида эфирга узатилган “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” ҳужжатли фильмида айтиб ўтди.

"Мен доим бу ҳақда ўйлайман. Аммо, охир-оқибат, танлов Россия халқи, фуқароларимиз, сайловчиларга боғлиқ", — дея таъкидлади Путин.

Президент, шунингдек, ҳар бир эҳтимолий номзоднинг салоҳиятини доимий равишда кўриб чиқаётгани ва баҳолаётганини айтди. Давлат раҳбари халқ ишончига эга бўлмаган одамнинг бирор жиддий иш қилиш имконияти бўлмаслигини айтди.

Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия 2014 йилда Қрим ва Севастопол аҳолисини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур бўлган;

◾️ 2014 йилдан бери Россия Ғарб томонидан Қрим воқеалари ортидан жорий этилган санкциялар туфайли “катта иқтисодий сакраш”га эришган;

◾️ Россия “махсус ҳарбий операция”га олдиндан ва атайлаб тайёргарлик кўрмаган;

◾️ 2014 йилда “махсус ҳарбий операция”ни бошлаш ҳақиқатга тўғри келмас эди, Москва “коллектив Ғарб” билан зиддиятга тайёр эмас эди;

◾️ Россия, аслида, бутун “коллектив Ғарб”га якка ҳолда қарши турмоқда;

◾️ Россия келажакда “Минск келишувлари” тажрибасини ҳисобга олиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдага йўл бермаганларга энди камера орқали жарима юборилади

Бухоро шаҳрида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар фаолиятини бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎4
Самарқандда директор ўринбосари бошчилигидаги ходимлар ўқувчини тиз чўктирди

Ҳодиса Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчисининг шу мактабнинг бошқа бир ўқувчисини ҳақоратлагани ортидан юзага келган.

Аниқланишича, кечирим сўраган ўқувчи Самарқанд шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎27👍7😢5
✅Муқаддам 2 бор фирибгарлик бўйича судланиб, қамалиб чиққан Учтепа тумани ҳокимининг ёрдамчиси 3-бор судланди.

У 5 кишининг номига 33 млн сўмлик кредит олиб, ўзлаштириб юборганликда айбли деб топилиб, 3 йил 6 ойга озодлиги чекланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥12👎4👍1
Саудия Арабистони 2025, 2026 ва 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

Бу ҳақидаги қарор Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақалар ташкил этиш қўмитасининг Жидда шаҳрида ўтказилган йиғилишида қабул қилинди.

ОФК сайтида маълумот берилишича, ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги учун Саудия Арабистонидан ташқари Хитой ва Ироқ мамлакатлари ҳам даъвогарлик қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп 2028 йилги сайловда учинчи президентлик муддатига номзодини қўйишни режалаштирмаётганини маълум қилди

АҚШ президенти бу ҳақда NBC News'га берган интервюсида айтиб ўтди.

"Одамлар “Трамп 2028” ёзуви туширилган кепкаларни сотишмоқда. Аммо мен бундай ниятда эмасман",

— деди Трамп.

У, шунингдек, 2028 йилги президентлик сайловида Республикачилар партияси номидан Жей Ди Вэнсни номзод сифатида кўраётганини билдирди.

"Мен ажойиб тўрт йилни ўтказиб, президентликни идеал ҳолатда, “буюк бир республикачига” топширишни режалаштиряпман. У бошлаган ишларимизни давом эттиради. Тўрт йил — бу ҳақиқатан ҳам муҳим ишларга эришиш учун етарли муддат. Бу ҳақда ҳали гапиришга эрта, лекин мен ўзимнинг вице-президентимга эгаман. Жей Ди Вэнс жуда ажойиб иш олиб боряпти",
— деди Трамп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия Республикаси Халқ партияси раисига ҳужум қилишди

4 май куни Истанбулда депутат Сирри Сурейянинг дафн маросимида Туркия мухолифати етакчиси Ўзгур Ўзелга номаълум шахс ҳужум қилди.

Қайд этилишича, воқеа Таксим майдонидаги Отатурк маданият марказида бўлиб ўтган маросимдан кейин юз берган.

Ижтимоий тармоқларда сиздирилган кадрлардан кўриш мумкинки, номаълум шахс Туркия мухолифати етакчисига шапалоқ туширган ва сиёсатчининг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан дарҳол қўлга олинган.

Haberturk маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс «Биз — Усмонлилар авлодимиз!» дея хитоб қилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзелга қўнғироқ қилиб, содир бўлган воқеани қоралаган ва унинг барча тафсилотлари аниқланишига ишонтирган.

Ҳозирда ҳибсда сақланаётган Истанбул собиқ мэри Акром Имомўғли ҳам вазиятга муносабатини билдирди.

«Раисимиз жаноб Ўзгур Ўзелга қилинган нопок ҳужумни қоралайман. Ҳужум қилган шахс ва унга алоқадор барча зудлик билан фош этилишини талаб қиламан»,

— дейди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢3🔥2
Президент истеъфосини талаб қилган тиктокер Одилжон Шокировга суд ҳукми ўқилди

Жорий йил 22 апрель куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди TikTok ва Telegram тармоқларида Ўзбекистон президентига қарши чиқишлар ташкил этган блогер Одилжон Шокировга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарди.

Суд ҳужжатларига кўра, Андижон вилоятида яшовчи 28 ёшли Шокиров 2024 йил охирида “@xalqparvar12_12” номли TikTok аккаунтини очиб, унда президент Шавкат Мирзиёев истеъфосини талаб қилувчи видеолар, матнлар ва постлар жойлаштирган. Шунингдек, у фуқароларни 2025 йил 17 февраль куни Мустақиллик майдонида митинг ўтказишга даъват қилган.

Шокировга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси (президентни ҳақоратлаш), 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз) ва 244-моддаси (Оммавий тартибсизликка даъват) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Суд унга тайинланган жазоларни умумийлаштириб, 6 йиллик қамоқ жазосини белгилади.

Суд ҳукмида қайд этилишича, Шокиров “Komil_inson_bol” ва “KOZIMU1” каби профил фойдаланувчилари билан тил бириктирган ҳолда, мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни танқид қилган ва норозилик руҳидаги контентлар тарқатган.

Блогер ушбу ҳаракатларни Қозоғистондаги меҳнат муҳожирлиги пайтида амалга оширган ва ўша ердан қайтиб келгач, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг аккаунтлари орқали тарқатилган материалларни видеодалил сифатида жиноят ишига илова қилганлар.

Суд, шунингдек, Шокировга тегишли бўлган барча ижтимоий тармоқ аккаунтларини блоклаш ҳамда у фойдаланган RedMi A03 телефонини йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Шокиров судда қилмишидан афсусдалигини билдириб, кечирим сўраган. У аввал судланмаган, оилали ва бир нафар фарзанди бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎32👍8😢6
Ўзбекистон ва Қозоғистон: қаерда банклар кўпроқ фойда олади?

Бу икки қўшни мамлакатлар ўртасида солиштирувлар кўп учраб туради.

Иккала давлатда ҳам иқтисодиёт ривожланаётган ҳолатда, буни табиий жараён деб баҳолаш мумкин.

Келинг мамлакатлар банк тизимини соф фойда бўйича таққослаб кўрамиз.

Ўзбекистонда 36 та банк бор. Улар биргаликда 2025 йилнинг I чорагида рекорд даражада 3,4 трлн сўм соф фойда олди. Бу долларда 265,1 млн доллар бўлади.

Қозоғистонда эса анча камроқ — 21 та банк фаолият олиб боради. Шунга қарамай улар биргаликда 664 млрд тенге ёки 1,3 млрд доллар фойда олди.

Уч ойда биргина Halyk Bank‘нинг ўзи Ўзбекистондаги барча банклардан қарийб икки баробар кўпроқ фойда олган — 493,2 млн доллар.

Шундай қилиб Қозоғистон банклари фойдаси Ўзбекистондаги банклардан роппа-роса 5 баробар кўпроқ бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Ундирувлар навбати

⭐️Биринчи навбатда: бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар; меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар; алиментлар ундириш бўйича талаблар; муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни тўлаш бўйича талаблар; ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар; адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлаш бўйича талаблар қаноатлантирилади.

⭐️Иккинчи навбатда: ижтимоий суғурта бўйича талаблар; жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар қаноатлантирилади.

⭐️Учинчи навбатда мажбурий суғурта органларининг талаблари қаноатлантирилади.

⭐️Тўртинчи навбатда кредиторларнинг мол-мулк билан ­таъминланган талаблари қаноатлантирилади.

⭐️Бешинчи навбатда кредиторларнинг мол-мулк билан ­таъминланмаган талаблари қаноатлантирилади.

⭐️Олтинчи навбатда қолган барча талаблар қаноатлантирилади.

⭐️Қарздорга бир неча талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича солинган ижро йиғимлари ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида белгиланган тегишли талабни қаноатлантириш учун мўлжалланган кетма-кетликка мувофиқ ундирилади. Бунда қарздорга номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича солинган ижро йиғимлари, шунингдек қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулк мулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчига ўтказилган ҳолларда биринчи навбатдаги талабларга тенглаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринни эгаллади. 2017 йилга нисбатан 155 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) порталининг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.


Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийга чин маънода катта футбол қайтди

Кеча, 4 май куни Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини ўз уйида қабул қилди.

Навоий шаҳридаги янги таъмирдан чиққан "Ёшлик" стадиони 10 мингдан ортиқ футбол мухлисларини ўз бағрига олди.

Футбол жамоалари ўртасида кечган қизғин учрашувда Навоий вилояти жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда чин маънода Навоийга катта футбол қайтди!

Барча “Қизилқум” мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1