EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уй атрофида олиб борилган ўзбошимчалик ишларига чек қўйилди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани, “Нурафшон” айланма йўли ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда мулкдор томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга зид равишда бинога туташ ер майдони ўзбошимчалик билан ковлангани аниқланди.

Батафсил видеолавҳа орқали танишинг.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий давлат университети талабаларидан намунали ташаббус

Куни кеча "Ёшлик" стадионида ўтган футбол баҳсидан сўнг талаба ёшлар тартибсиз ўйингоҳ трибуналарини пластик чиқиндилардан тозалашди.

Фарзанд тарбиясидаги энг маъқул жиҳат бу — ўзининг орқасидан ўзи тартиб ўрнатишни ўргатиш.


Бу ташаббусни ҳар бир фуқаро ҳар бир жойда такрорлаши мақсадга мувофиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24
Хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутаётган ЎРҚ-1061-сон қонун билан давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Шу билан бирга, бу ерларда бино ва иншоотлар қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартириш ҳам тақиқланади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра эса юоридаги тартибларни бузганларга жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1😢1
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди

Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2😢2🔥1
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

“Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, вояга етмаганлар банкларда ҳисобрақамлари ва банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади.

Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.

Банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан ўзининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиш ҳамда фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар белгилари мавжудлиги аниқланганда уларни огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилинганлиги бўйича хулоса “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан берилади.

Шунингдк, Кибержиноятларга қарши курашишга ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.

Кибержиноятларни фош этиш, уларни тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш Марказнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда МТТ "завхози" ходимларга пичоқ билан таҳдид қилди

Самарқанддаги 39-боғча «завхози» ходимларга пичоқ билан таҳдид қилгани айтилмоқда.

"Бу ҳолат, яъни пичоқ билан ўзгага таҳдид қилиш жиноят эмасми? Бундай ҳолат келгусида аянчли оқибатларга олиб келмаслигига ким кафолат бера олади? Фахрий ёрлиқ олишдан тортиб, тушунтириш хатларигача антиқа ўйин қиладиган «ГорОНО» қаерга қараяпти", — дейди бу ҳақда хабар берган журналист Фарҳод Норбўтаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12👍4
Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация хизматлари ҳажми 17,3 % га ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида телекоммуникация хизматлари ҳажми 5,7 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсакич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 17,3 % га ошган.


Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг умумий ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 33,7 % даражасида қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
3 ойда 6 950 дона енгил автомобиль импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-март ойларида хориждан қиймати 115,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 950 дона енгил автомобиль импорт қилинган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг биринчи чорагида энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар:

Хитой – 5 235 дона
Корея – 1 425 дона
Ҳиндистон – 144 дона
Япония – 77 дона
АҚШ –18 дона
Бошқа давлатлар – 51 дона


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга жуда юқори тезлик сабаб бўлган

Навоий вилоятида икки нафар ёшлар етакчиси ҳалок бўлган ЙТҲда машина катта тезликда бошқарилгани маълум бўлди. Ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк машинасини қувиб ўтишда бошқарувни йўқотган ҳамда машина ағдарилиб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
❗️Яшнобод туманида автомобил ёнғини рўй берди

6 май куни соат 12:22 да Яшнобод туманидаги "Содиқ Азимов" кўчасида автомобил ёнғини ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар берилган.

Ёнғин-қутқарув гуруҳлари 12:28 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 12:32 да тўлиқ ўчирган.

Ҳодисада “Damas” ва “Cobalt” автомобиллари зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Сабаб ва моддий зарар миқдори ҳозирда ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълим тизими жадал ривожланиб, ОТМлар сони 77 тадан 203 тага етди, талабаларни қамраб олиш даражаси эса 9% дан 42% га ошди. Аммо аҳоли томонидан бир вақтнинг ўзида икки ОТМда таҳсил олиш имконияти чеклангани юзасидан мурожаатлар кўпаймоқда.

Сенатор Бахром Абдуллаев бу борада расмий тушунтириш сўраб, Олий таълим вазирига сўров йўллади. Унда амалдаги ҳужжатлар (393-сон қарор ва ҲЕМИС тизими) ёшларнинг бир нечта таълим йўналишида таҳсил олиш имкониятини чеклаётгани таъкидланган.

Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда бундай чекловлар йўқлиги ва талабалар бир вақтда бир нечта диплом олиши мумкинлиги қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбеклар доимий яшаш манзилига қайтарилди.

👉 https://effect.uz/6421

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Тошкентда Россиядаги $1000 ишни ваъда қилиб, наркотик канал эълонларини тарқатган йигитлар қамалди

Улар гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламаси баннерларини девор ва устунларга ёпиштириб юрган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
Жарроҳлар дунёда илк бор кўз орқали умуртқадаги ўсмани олиб ташлади

Мэриленд университети нейрохирурглари жаҳонда биринчи марта 19 ёшли беморнинг кўз косаси орқали умуртқа поғонаси ўсмасини олиб ташлаб, тиббиётда янги ютуққа эришдилар. Бу заргарлик аниқлигини талаб қиладиган мураккаб жарроҳлик амалиёти мураккаб ўсмаларни даволашда янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Шифокорлар бош суяги асосида орқа мияни сиқиб турган ўсмани аниқладилар. Анъанавий усуллар (бўйин, бурун ёки оғиз орқали) юқумли касалликлар хавфи ва ёмон кўриниш туфайли жуда хатарли эди. Шунда шифокорлар чап кўз косаси орқали кириб, "учинчи бурун тешиги" деб номланган инновацион усулни қўллашга қарор қилдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢1
Агробанк “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025” дея тан олинди

Ўзбекистондаги йирик банкларидан бири Агробанк Global Banking & Finance Review версияси бўйича “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025” дея тан олинди.

Агробанк ушбу ютуқни корпоратив мижозларга, яъни корхоналарга қулай молиявий ечимлар яратгани, рақамли ечимлар тақдим этгани, мижозбоп шартлар ва хавфсиз молиявий муносабатлар тизимини ярата олгани учун қўлга киритди.

Бу мукофот — Ўзбекистондаги корпоратив молия бозори ривожланаётганининг халқаро тасдиғиди ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Яккасарой ҳокимининг собиқ ўринбосарига белгиланган жазо енгиллаштирилди

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясида Яккасарой тумани ҳокими собиқ ўринбосарига нисбатан суд иши кўриб чиқилди.


👉 https://effect.uz/6422

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дамас» ўрнига бошқа машинами?

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда «Дамас» ўрнига янги машина ишлаб чиқарилиши мумкин.

Афтидан, Хитойнинг SGMW заводида ишлаб чиқарилаётган «Hongguang V» автомобили Ўзбекистонда Chevrolet маркаси остида ишлаб чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

100 млн АҚШ доллари инвестицияси эвазига 2026 йилдан бошлаб 7 ўриндиқли, Euro-5 стандартига эга автомобиль «Дамас»лар ўрнини эгаллайди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
Деновда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизчани ҳеч бир сабабсиз пичоқлаб кетди

Сурхондарё вилояти Денов туманида бегона аёл барчанинг кўз ўнгида ёш қизчага пичоқ урган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Effect.uzʼга маълум қилишича жорий йил 1 май куни Денов туманида 3 ёшли қизга ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатларини етказган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олинган тан жароҳатлари оқибатида қиз туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍3👎3🔥2