EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Effect.uz жамоаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган пресс-турда иштирок этмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади — пойтахтда қулай, хавфсиз ва экологик мувозанатга эга шаҳар муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишдир.

Агар сизни ҳам барпо этилаётган ёки янгиланётган сайр ҳудудлари қизиқтирса, биз билан кузатишда давом этинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Ўзбекистонда кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига кириш имконияти яхшиланди

Вазирлар Маҳкамасининг  01.03.2025 йилдаги 135-сон қарори билан Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Адлия ва Рақамли технология вазирликларининг маълумотлари электрон интеграция қилинди. 

Эндиликда,  фермер хўжаликлари  Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига кириш учун уйидан чиқмаган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz ) мурожаат қилади ва реестрга мутлақо текин киритилади.

Фермерлар аризасини портал орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар ҳар куни 24 соат давомида юбориши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2
Ҳиндистон мудофаа вазирлиги Покистонга қарши “Sindoor” операциясини бошлади. Сўнгги тафсилотлар

Ҳиндистон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди, 46 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Покистон Қуролли кучлари бошлиғига таяниб хабар берди.

Ҳиндистон “Синдур” операцияси ҳақида бир қатор давлатларга, жумладан, Россия, Буюк Британия, БАА, Саудий Арабистони ва АҚШга хабар берган.

Бундан ташқари, Ҳиндистон расмийлари Покистон ҳарбийларининг зарбалари натижасида Кашмирда ўн нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлгани, 48 нафар инсон яраланганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎2
3 ойда 885,8 минг дона телефон импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь–март ойларида хориждан қиймати 89,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 885,8 минг дона мобиль телефон импорт қилинган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг биринчи чорагида энг кўп мобиль телефон етказиб берган давлатлар:

Хитой – 679,2 минг дона;

Вьетнам – 175,8 минг дона;

БАА – 15,5 минг дона;

Ҳиндистон – 14,5 минг дона;

Бошқа давлатлар – 0,8 минг дона.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

9 май “Хотира ва қадрлаш куни“ муносабати билан йўловчиларнинг талаблари ошишини инобатга олган ҳолда Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилмоқда.

“Темирйўлэкспресс“ АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, республикамиз бўйлаб дам олиш куни қилиб белгиланганлиги сабабли йўловчиларнинг талаблари ошишини инобатга олган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд“ “Афросиёб“ электропоезди жорий йилнинг 8, 9, 10, 11 май кунлари қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

775-сонли “Самарқанд — Тошкент“ йўналиши:

Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15.

776-сонли “Тошкент — Самарқанд“ йўналиши:
Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Эндиликда уйдан чиқмасдан 3 дақиқада пенсия тайинлаш учун ариза қолдириш мумкин

Демак ариза қолдириш учун:

1️⃣ my.gov.uz порталига OneID тизимидаги аккаунтингиз орқали кирасиз;
2️⃣ “Пенсия тайинлаш учун ариза бериш” хизматини танлайсиз;
3️⃣Сўралган маълумотларни киритасиз ва "юбориш" тугмасини босасиз.

Хизматдан фойдаланиш бепул, натижа 10 иш кунида тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қозоғистонда ҳарбий парад ўтказилди

Парадда 80 йил аввал рейхстаг биносига илинган ғалаба байроғи нусхаси Қозоғистон байроғи билан бирга олиб ўтилди.

Президент Тоқаев ғалаба рамзи мамлакат тарихининг ажралмас қисмига айланганини таъкидлади.

Парадда аёл ҳарбийларнинг марш юриши, афсонавий Т-34 танклари ҳам намойиш қилинди. Маросим ҳарбий авиация парвози билан якунланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎4
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда тиббиёт тизимида хизматлар сифатини ошириш, дори воситаларини тартибга солиш ва тиббий таълимни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
"​Мол гўшти импорти рекорди яна янгиланган" — иқтисодчи

Апрель ойида Ўзбекистонга жами 58,9 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Бунинг 47,7 млн.доллари мол гўшти ҳиссасига тўғри кетади (бу навбатдаги янги рекорд, март ойида 40,2 млн.долларлик мол гўшти импорт бўлганди), деб ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров ўз саҳифасида.

Унга кўра ўтган йилнинг апрелига солиштирганда мол гўшти импорти 1,91 карра ошган.

Қайд этилишича, мол гўшти ўртача 4,06 доллардан импорт бўлмоқда (ўтган йили 3,93 доллардан). Товуқ (1,27 карра) ва қўй гўшти (1,29 карра) импорти ҳам ўсишда давом этмоқда.

Эътиборлиси товуқ гўшти ўртача нархи (1,1 доллар) ўзгармай қолган бўлса, импорт қилинаётган қўй гўштининг ўртача нархи 2,76 доллардан 0,73 долларгача тушган. Бу қанақадир шубҳали. Ё рақамлар хато кетган ё қанақадир лазейка пайдо бўлган,

дейди иқтисодчи.

Таъкидланишича, импортнинг кескин ошишига қарамай, гўшт нархи ўсишдан тўхтагани йўқ. Расмий статистикага ишонилса, гўшт ишлаб чиқариш биринчи чоракда 3,6% га ошган ва 564,1 минг тоннага етган.

Айрим ҳудудларда худди эски замонлардагидек, тадбиркорларга юклама орқали маъмурий тарзда “арзонлаштирилган” гўшт савдолари тикланган (сифати алоҳида масала).
Тармоқларда ижтимоий муассасаларда овқатга гўшт солинмаётгани ҳолатлари қайд этила бошланган,

дея ёзади bakiroo канали муаллифи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сиртқи таълимга қабул тўхтатилади

2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
"Тиббиётда сифат борасида эътирозли саволлар жуда кўп” – президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.

Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.

Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

“Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31😢1
"Юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтиради" – президент

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтириши ҳисоб-китоб қилинган. Тез ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касалликлари бор беморларга тўғри келмоқда.

Масалан, Фарғонадаги 12 та маҳаллада ўтказилган ўрганишда ҳар 10 нафар бемордан 8 нафари оилавий шифокорни четлаб ўтиб, шифохонага ёки хусусий клиникага бораётганини айтган. Хоразмда эса беморлар оилавий шифокорни эмас, тез ёрдамни афзал кўряпти. Содда қилиб айтганда, тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган.

Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қиляпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди.

Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди.

Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4