Мирзиёев Германиянинг янги канцлерини табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва эзгу тилакларини билдирди.
Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида канцлер раҳбарлигидаги ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидаги анъанавий ва вақт синовларидан ўтган ҳамда муҳим ҳамкор бўлган Германия билан кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли алоқаларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратиши таъкидланган.
, – дейилади президент мактубида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Сиз билан биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз билан “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инфратузилма, технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа устувор соҳалардаги шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман”
, – дейилади президент мактубида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍88👎1
Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескин вазият юзасидан баёнот берди
Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатиб бораётганини эълон қилди.
Шунингдек, иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатиб бораётганини эълон қилди.
Шунингдек, иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирган.
”Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр”, – дейилади баёнотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Ўзбекистонда блогерлик фаолияти тартибга солиниши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида ўтган давра суҳбатида АОКА томонидан соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида ўтган давра суҳбатида АОКА томонидан соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
“Лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган”
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:
Аҳоли сони – 37,7 млн киши
Аёллар сони – 18,7 млн киши
Эркаклар сони – 19 млн киши
Шаҳарда яшовчилар – 19,2 млн киши
Қишлоқда яшовчилар – 18,5 млн киши
Никоҳлар сони – 43,8 мингта
Никоҳдан ажралишлар сони – 11,5 мингта
Ташқи миграция
Кўчиб келган – 0,3 минг киши
Кўчиб кетган – 2,4 минг киши.

👍1
Сурхондарёда 633 млн сўмлик электр ўғирланди
Сурхондарё вилоятида 633 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятда инспекциянинг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Унда Жарқўрғон туман «Қўштепа» МФЙда фуқаро М.И.га қарашли сув насосининг электр ҳисоблагичи уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 633,4 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

👍5
Ховослик ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди ва “Damas” соҳибига айланди
Тумандаги 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нозимжон Қудраталиев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ташаббуси билан ўтказилган "Бўлажак ёш муҳандислар" республика олимпиадасида физика фанидан 1-ўринни эгаллаб, ушбу ОТМга грант асосида муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди.
Шунингдек, юқори натижаси учун унга совға сифатида “Damas” русумидаги автомобил ҳам топширилди.

👍19
Ўзбекистонда АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилган АЭС 330 МВт қувватга эга бўлади, унда ҳар бири 55 МВтли 6 та RITM-200N реактори ўрнатилади.
Қурилиш ишларини “Росатом” бош пудратчи сифатида амалга оширади, шу билан бирга маҳаллий компаниялар ҳам жараёнга жалб этилади.
“Ўзатом”нинг Telegram-каналида ёзилишича, танланган ҳудуд лойиҳани маҳаллий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш имконини беради.

👎17👍2
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова туман аҳолисига байрам табриги йўллади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ассалому алайкум!
Ҳурматли юртдошлар, азиз яккасаройликлар!
Сизларни юрагимизга яқин, қалбимизга сингган муҳим сана – Яккасарой туманига расман “Яккасарой” номи берилган кун билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
1992 йил 8 май санаси туманимиз тарихида улкан аҳамиятга эга. Бу сана нафақат ном алмашинуви, балки туманимизнинг ўз тараққиёт йўли, шахсияти ва маънавий қиёфасини белгилаб берган муҳим воқеа сифатида тарихга муҳрланган. Бугун мана шу буюк сананинг 33 йиллигини кенг нишонлар эканмиз, ўтилган йўлга назар ташлаб, келажакка ишонч билан қарашга асосимиз бор.
Яккасарой тумани – пойтахтимизнинг қадимий ва обод масканларидан бири сифатида ўзининг бой тарихи, маданияти ва замонавий инфратузилмаси билан ҳамиша пешқадам ҳудудлардан бири бўлиб келган. Бу заминда не-не улуғ шахслар камол топган, не-не тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган. Бугунги кунда ҳам туманимиз жадал суръатлар билан ривожланиб, янги уй-жойлар, замонавий муассасалар, гўзал боғлар ва ижтимоий иншоотлар барпо этилмоқда. Бу – ҳукуматимизнинг халқимиз фаровонлигига қаратилган оқилона сиёсатининг, шу билан бирга, сиз азиз фуқароларнинг ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги самарасидир.
Ҳар бир яккасаройлик ўз тумани билан фахрланади, унинг янада тараққий этиши учун ҳисса қўшишга тайёр. Биз биргаликда — жипслик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат асосида туманимизни янада гуллаб-яшнашига эришамиз.
Азизлар!
Сизларни бу қутлуғ сана билан яна бир бор табриклайман. Оилаларингизга тинчлик, муҳаббат ва фаровонлик тилайман. Яккасарой тумани ҳар доим гўзал, обод ва замонавий ҳудудлардан бири бўлиб қолаверсин!
Байрам муборак бўлсин!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥3👎2
Қашқадарёда энг ёши улуғ уруш қатнашчисига президент табриги ўқиб эшиттирилди
Қамашилик Рўзибой бобо Сатторов 115 ёшда. У Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳисобланади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Рўзибой бобога президент табригини ўқиб эшиттирди.
Бугунги кунда Қашқадарёда 3 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамашилик Рўзибой бобо Сатторов 115 ёшда. У Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳисобланади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Рўзибой бобога президент табригини ўқиб эшиттирди.
Бугунги кунда Қашқадарёда 3 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда «Жанубий Фарғона» канали ёрилиб, кўчаларни сув босди
Ижтимоий тармоқларда «Жанубий Фарғона» канали ёрилиши оқибатида экин майдонлари ва кўчаларни сув босгани айтилган видеолар тарқалди. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 8 май куни вилоятнинг Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етиши оқибатида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.
«Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин–Қорадарё ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган», дейилади бошқарма хабарида.

👍5😢2👎1
Андижоннинг Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди
ФВВ хабарига кўра, "Сарвонтепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоғи шикастланган ва натижада маълум миқдорда сув сизиб чиққан.
Ҳодиса ҳақида хабар тушиши билан сув таъминоти тўхтатилган.
Айни пайтда фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар жалб этилган, ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз одил ҳакамсиз! Бизга ёрдам беринг" — Тадбиркор аёл ноласи...
Таҳрирятимизга Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл фарзандлари номидан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6409
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Таҳрирятимизга Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл фарзандлари номидан мурожаат келиб тушди.
👉 https://effect.uz/6409
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2
Андижондаги сув тошқини сабаби маълум бўлди
Ўзгидрометга кўра, тошқинга Жанубий Фарғона каналида қўшимча ГЭС қурилиши сабаб каналдан ортиқча сув чиқарилгани сабаб бўлган.
ФВВнинг маълум қилишича, 100 яқин уйни сув босган. Шундан тахминан 30 тасида хонадоннинг ичига, қолган 70 та ҳолатда эса томорқасига сув кирган.
Ҳозирда ФВВ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар техникалари ёрдамида сув оқимини пасайтириш ва сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.

👍2👎2🔥1😢1
Саноат тармоғининг ялпи қўшилган қиймати қанчага ўсган?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида саноат тармоғида яратилган ялпи қўшилган қиймат 89,1 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,5 % га ўсган.
Ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва ўсиш суръатлари йиллар кесимида, январь-март:
2021 йил – 41 480,7 млрд сўм (105,1 %);
2022 йил – 51 135,7 млрд сўм (104,7 %);
2023 йил – 59 699,6 млрд сўм (105,9 %);
2024 йил – 74 629,2 млрд сўм (105,4 %);
2025 йил – 89 119,9 млрд сўм (106,5 %) ни ташкил этди.

👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийлик мактаб битирувчисига “Дамас” автомобили совға қилинди
Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 24-мактаб битирувчиси Умиджон Нормуродов жами 21 минг нафар битирувчилар иштирок этган "Бўлажак ёш муҳандислар" фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритиб, автомашина соҳиби бўлди.
Қайд этилишича, мазкур олимпиада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Муҳандислик ойлиги" доирасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан ташкил этилган.
Ўқувчининг ғолиблик ҳаяжонини, самимий дил сўзларини видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.