This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбоши туманидаги сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Ҳар бир хонадон эгасига етказилган зарар миқдорига қараб нақд пул шаклида компенсация берилаётгани маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам Москвадаги парадда иштирок этди
Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Москвадаги Қизил майдонда асосий тадбирда қатнашди.
Бугун жами 13 та мамлакатнинг ҳарбий бўлинмалари Қизил майдон бўйлаб юришни амалга оширади. Улар, жумладан, Хитой, Вьетнам, Миср ва бир қатор МДҲ давлатлари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвада бўлиб турибди.

👍22👎12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Катталарнинг чиройли ваъдаларига ишонган эдик» – Янгиҳаётнинг эски йўлларидан азият чекаётган аҳоли дарди…
Effect.uz таҳририятига Тошкент шаҳри Янги Ҳаёт тумани Янги Дарҳон маҳалласида яшовчи аҳолидан навбатдаги мурожаат келиб тушди. Фуқароларнинг маълум қилишича, маҳалладаги йўллар тор ва таъмирга муҳтож.
«Ёзда чанг тўзон қишнинг ёмғирли кунларида ҳосил бўлаётган кўлмаклар аҳоли ва транспортларга жиддий муаммо туғдирмоқда. Болалар мактабга боришда қийналяпти. Мансабдорларнинг чиройли ваъдаларига ишонибмиз, афсуски», дейди фуқаролардан бири.
Эслатиб ўтамиз, Effect.uz мухбирлари бундан олдин ҳам худди шу манзилдан худди шундай мавзуда репортаж тайёрлашганди. Шундан сўнг, масъуллар аҳолига йўллар тез орада таъмирланиши бўйича «чиройли ваъдалар» бериб, сўнг унутишган кўринади.
Мухбир: Холида Йўлдошева

👎6👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен шу ердаман, ҳаммасини тўғрилаймиз" — Шуҳратбек Абдураҳмонов
Хабарингиз бор, кеча 8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққанди.
Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилди ва ушбу офат туфайли азият чеккан оилаларга кўмак берилди.

👍9😢2👎1
1 июндан Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилади
“Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” ҳукумат қарори эълон қилинди.
6 май куни имзоланган қарор 1 июндан кучга киради.
Унга кўра, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган жарималар асосида, автоматлаштирилган тартибда инсон омилисиз E-jarima модули орқали ҳисоблаб борилади.
Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ёзилмайди. Бу масала камералар қайд этган қоидабузарлик вақтида автомобил рулидаги шахсни идентификация қилиш имконияти яратилганидан кейин кўриб чиқилади – Ички ишлар вазирлиги ҳукуматга бу борада хулоса киритиши керак (топшириқнинг ижро муддати кўрсатилмаган).
12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги даврда қоидаларни биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.
Ҳайдовчига жарима балли ёзилганидан кейин у 6 ой давомида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг жарима балларидан 2 жарима балли чегириб ташланади.
Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етиб қолса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи SMS орқали хабардор қилинади. Қонунга кўра, суд бундай ҳайдовчиларни 6 ойдан 3 йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этади.

👍8👎6😢3
Самарқандда уй портлаши ортидан 6 киши ҳалок бўлди
Бугун, 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Боғисарой” МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
👉 https://effect.uz/6425
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Боғисарой” МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
👉 https://effect.uz/6425
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Тошкентда «Onix» ЙТҲ содир этиб, қочиб кетди
Тошкент шаҳрида «Маlibu-2», «Моnzа» ва «Onix» русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг «Onix» русумли автомашина ҳайдовчиси ЙТҲ жойини ташлаб кетган. Шу сабабли ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тоғрисидаги кодекснинг 134- ва 137-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашиналар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲ оқибатиида «Маlibu-2» автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

🔥1
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қўллаб-қувватланади
“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.
Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;
🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.
Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.
Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.
Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тестда нима тўполон: Аёл директорлар нимадан норози эди? Расмийларнинг Effect.uz’га билдирган изоҳи
Жорий йилнинг 2 май куни Effect.uz’га Мактабгача таълим ташкилоти директорлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг февраль-март ойи тингловчиларидан мурожаат келиб тушди.
Маълум қилинишича, тизимда ўқиш январь ойидан бошланган бўлиб, февраль, март ойи тингловчилари тест синови натижаларидан ўтолмасдан қайта топширган ва 120 нафардан атиги 7 нафари тестдан ўтган.
Ушбу ҳолатлар акс этган видеолавҳа жамоатчиликка тақдим этилгач, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахссисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институти масъуллари Effect.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди.
Шунингдек, институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Нафиса Абдуллаева маскан тингловчилари учун яратилган шароитлар билан ҳам таништирди.
Мухбир: Камола Қурбонова
👉 Тўлиқ репортаж

👍11
👎2👍1