EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен шу ердаман, ҳаммасини тўғрилаймиз" — Шуҳратбек Абдураҳмонов 

Хабарингиз бор, кеча 8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққанди.

Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.

Шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилди ва ушбу офат туфайли азият чеккан оилаларга кўмак берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢2👎1
1 июндан Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилади

“Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” ҳукумат қарори эълон қилинди.

6 май куни имзоланган қарор 1 июндан кучга киради.

Унга кўра, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган жарималар асосида, автоматлаштирилган тартибда инсон омилисиз E-jarima модули орқали ҳисоблаб борилади.

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ёзилмайди. Бу масала камералар қайд этган қоидабузарлик вақтида автомобил рулидаги шахсни идентификация қилиш имконияти яратилганидан кейин кўриб чиқилади – Ички ишлар вазирлиги ҳукуматга бу борада хулоса киритиши керак (топшириқнинг ижро муддати кўрсатилмаган).

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги даврда қоидаларни биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.

Ҳайдовчига жарима балли ёзилганидан кейин у 6 ой давомида бошқа қоидабузарлик содир этмаса, унинг жарима балларидан 2 жарима балли чегириб ташланади.

Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етиб қолса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи SMS орқали хабардор қилинади. Қонунга кўра, суд бундай ҳайдовчиларни 6 ойдан 3 йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎6😢3
Самарқандда уй портлаши ортидан 6 киши ҳалок бўлди

Бугун, 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Боғисарой” МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

👉 https://effect.uz/6425

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Тошкентда «Onix» ЙТҲ содир этиб, қочиб кетди

Тошкент шаҳрида «Маlibu-2», «Моnzа» ва «Onix» русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг «Onix» русумли автомашина ҳайдовчиси ЙТҲ жойини ташлаб кетган. Шу сабабли ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тоғрисидаги кодекснинг 134- ва 137-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашиналар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲ оқибатиида «Маlibu-2» автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қўллаб-қувватланади

“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;

🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.

Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тестда нима тўполон: Аёл директорлар нимадан норози эди? Расмийларнинг Effect.uz’га билдирган изоҳи

Жорий йилнинг 2 май куни Effect.uz’га Мактабгача таълим ташкилоти директорлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг февраль-март ойи тингловчиларидан мурожаат келиб тушди.

Маълум қилинишича, тизимда ўқиш январь ойидан бошланган бўлиб, февраль, март ойи тингловчилари тест синови натижаларидан ўтолмасдан қайта топширган ва 120 нафардан атиги 7 нафари тестдан ўтган.

Ушбу ҳолатлар акс этган видеолавҳа жамоатчиликка тақдим этилгач, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахссисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институти масъуллари Effect.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Нафиса Абдуллаева маскан тингловчилари учун яратилган шароитлар билан ҳам таништирди.

Мухбир: Камола Қурбонова

👉 Тўлиқ репортаж

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Хотира азиз — қадр муқаддас

Бугун мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами кенг нишонланди.

Вилоятнинг Кармана туманидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги лавозимга сайланди

Давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 минг нафарга яқин ходимларни банд қилган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди ва ассоциациянинг раиси ўринбосари этиб Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Маълум қилинишича, таклифлар асосида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси раиси, Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари, “International Beverages Tashkent” масъулияти чекланган жамият директорлар кенгаши раиси Шуҳрат Эргашев раис ўринбосари этиб сайланган.

Учрашувда корпоратив спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, ассоциация томонидан тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш асносида маҳоратли ёшларни саралаш лозимлиги таъкидланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎3😢1
Ғалаба боғида – тарих ва фахр уйғониши

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Ғалаба боғида улуғ тарихимиз, мард ва жасур аждодлар хотираси яна бир бор эъзозланмоқда.

Бу масканда Иккинчи жаҳон урушида жонини фидо қилган юртдошларимизнинг руҳи шоду хуррам. Ҳар бир ташриф буюрган киши қалбида фахр, миннатдорлик ва тинчлик қадрини ҳис этмоқда.

Ғалаба боғи – бу нафақат хотира, балки тинчлик, бирдамлик ва Ватанга садоқат рамзи сифатида юракларда мустаҳкам ўрин эгаллайди.

Бугун мен Ғалаба боғига борганимда, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида истиқомат қилувчи, захирадаги сержант Oтабоев Шукрулло Ӯразбоевич  ҳамда ёши улуғ бувижон билан уруш даври ва бугунги кундаги вазият ҳақида суҳбатлашиб, ўзимга керакли бўлган маълумотларни олдим.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1