EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.1K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қўллаб-қувватланади

“Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади.

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати;

🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

🔹 шахсий ёрдамчи хизмати.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади.

Ваучер қиймати Ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.

Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тестда нима тўполон: Аёл директорлар нимадан норози эди? Расмийларнинг Effect.uz’га билдирган изоҳи

Жорий йилнинг 2 май куни Effect.uz’га Мактабгача таълим ташкилоти директорлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг февраль-март ойи тингловчиларидан мурожаат келиб тушди.

Маълум қилинишича, тизимда ўқиш январь ойидан бошланган бўлиб, февраль, март ойи тингловчилари тест синови натижаларидан ўтолмасдан қайта топширган ва 120 нафардан атиги 7 нафари тестдан ўтган.

Ушбу ҳолатлар акс этган видеолавҳа жамоатчиликка тақдим этилгач, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахссисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институти масъуллари Effect.uz’га ҳолат юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Нафиса Абдуллаева маскан тингловчилари учун яратилган шароитлар билан ҳам таништирди.

Мухбир: Камола Қурбонова

👉 Тўлиқ репортаж

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
Хотира азиз — қадр муқаддас

Бугун мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами кенг нишонланди.

Вилоятнинг Кармана туманидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги лавозимга сайланди

Давлат ва хусусий сектор вакиллари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда 170 минг нафарга яқин ходимларни банд қилган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди ва ассоциациянинг раиси ўринбосари этиб Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Маълум қилинишича, таклифлар асосида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси раиси, Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари, “International Beverages Tashkent” масъулияти чекланган жамият директорлар кенгаши раиси Шуҳрат Эргашев раис ўринбосари этиб сайланган.

Учрашувда корпоратив спортни ривожлантириш ва оммалаштириш, ассоциация томонидан тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш асносида маҳоратли ёшларни саралаш лозимлиги таъкидланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎3😢1
Ғалаба боғида – тарих ва фахр уйғониши

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Ғалаба боғида улуғ тарихимиз, мард ва жасур аждодлар хотираси яна бир бор эъзозланмоқда.

Бу масканда Иккинчи жаҳон урушида жонини фидо қилган юртдошларимизнинг руҳи шоду хуррам. Ҳар бир ташриф буюрган киши қалбида фахр, миннатдорлик ва тинчлик қадрини ҳис этмоқда.

Ғалаба боғи – бу нафақат хотира, балки тинчлик, бирдамлик ва Ватанга садоқат рамзи сифатида юракларда мустаҳкам ўрин эгаллайди.

Бугун мен Ғалаба боғига борганимда, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида истиқомат қилувчи, захирадаги сержант Oтабоев Шукрулло Ӯразбоевич  ҳамда ёши улуғ бувижон билан уруш даври ва бугунги кундаги вазият ҳақида суҳбатлашиб, ўзимга керакли бўлган маълумотларни олдим.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбошидаги тошқиндан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатилмоқда

Андижон вилоят ҳокими топшириғига асосан Булоқбоши туманидаги сув тошқинидан азият чеккан аҳолига тегишли ёрдамлар кўрсатилиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят Маҳалла бошқармаси бошлиғи Нишонов Муҳаммаджон Содиқович тун-у кун воқеа жойида бўлиб аҳоли учун керакли ёрдамларни кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл орасида,эл дардида... Марҳаматлик аёлга уй совға қилинади

Андижон вилояти раҳбари бошчилигида Булоқбоши туманидаги сув тошқини оқибатлари бартараф этилмоқда. Зарар кўрган барча оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Хонадонлар, кўчалар ва маҳалла бўйлаб ободонлаштириш ишлари ташкил этилган.

Шу билан биргаликда ҳоким эл дардини тинглаб, уларнинг муаммоларига ечим топишда давом этмоқда. Ҳоким ташаббусига кўра вилоятнинг Марҳамат туманида истиқомат қилувчи бошпанасиз қолган аёлга уй совға қилинадиган бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар қўллаб-қувватланади “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига…
Айрим ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучер асосида қоплаб берилади

Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:

🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:

➖ Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга;

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;

🔹 шахсий ёрдамчи хизмати учун:

➖  I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;

➖ кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга;

➖ биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3