EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.1K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Alliance Motors” иши бўйича суд ҳукм ўқиш арафасида…

Машина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, юздан ортиқ фуқаронинг бир неча миллиард пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган Тошкентдаги “Allianse Motors” МЧЖ мансабдорларига нисбатан суд ҳукми ўқилиши арафасида.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида судья Санжар Абдуғаниев раислигида “Allianse Motors” МЧЖ мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланиш арафасида. Суд 11 июнь куни соат 14:30 га белгиланган. Effect.uz ходимлари мазкур суд ишини ёритади.

Иш бўйича жами 9 кишига нисбатан иш очилган бўлиб, улар орасида МЖЧ таъсисчиси Шахзода Нарзиева ҳам бор. Бундан ташқари, Мирсаид Содиқов, Абдураҳим Ҳалилов, Давронжон Ҳакимов, Юсуф Юнусов, Сардор Муртазоев, Беҳруз Зокиров, Лазизбек Равшанбеков, Муҳаммадали Набиев иш доирасида судланяпти.

Судланувчиларга ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғирлик, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, чет эл валютасини яшириш, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда бошқа жиноятлар билан айблов эълон қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2
Президент Шавкат Мирзиёев, Саида Мирзиёева, Cловакия Бош вазири Роберт Фицо ва Болгария Республикаси президенти Румен Радев ўйинни стадиондан кузатмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥71👍29👎3
Президент стадионда!

Учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев "Бунёдкор" стадионига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёевга стадионда Cловакия Бош вазири Роберт Фицо ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радев ҳамроҳлик қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍112🔥67👎2
Ўзбекистон Қатарни 3:0 ҳисобида мағлуб этмоқда — Турғунбоев, Шомуродов ва Сергеевдан голлар!

Ўйиннинг 28-дақиқасида Азизбек Турғунбоев ҳисобни очди — Ўзбекистон—Қатар 1:0

Элдор Шомуродов иккинчи голни киритиб, ҳисобни 2:0 қилди.

Ўйин охирида Игор Сергеев учинчи голни урди ва ҳисоб 3:0 бўлди.

Ўзбекистон аниқ устунлик билан ғалаба қозонмоқда!

Олға Ўзбекистон 🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎3
UZBEK SILA: Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда таслим этди

Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди.

Мазкур баҳсга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрди. Ўйиндан сўнг футболчиларга махсус совринлар берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥77👍12👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайёҳларни қамраб олишга меҳмонхоналар камлик қиляпти

Бухоро вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шахриёров EFFECT.UZ билан суҳбатда сайёҳлар учун меҳмонхоналарни кўпайтириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

"Бундан 8 йил олдинги рақамлар билан солиштирадиган бўлсак, ҳозирги кунга келиб 10-12 баравар туризм оқимининг ошганини кузатяпмиз. Бу ўз навбатида, жойлаштириш воситалари яъни меҳмонхоналарга эҳтиёжнинг ошишига олиб келади. Биз туристларни қамраб олишга ҳаракат қиляпмиз лекин 2017 йилда бир кунда 3700 та туристни қабул қилган бўлсак, бугунги кунда 15 000 дан ортиқ туристни қабул қилиш имкониятига эгамиз. Бу, албатта, давлат рахбарининг туризмни ривожлантиришга қаратилган сай ҳаракати ва тадбиркорларга, шу соҳа вакилларига яратиб бераётган имкониятларининг натижаси деб биламиз", дейди Ботиржон Шахриёров.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Отилган ўқлар нишонга тегмади деб ўйлаганлар адашади…

Ўзбекистон–Қатар ўйинидан кейин футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқишда катта ҳисса қўшган миллий терма жамоа аъзолари тақдирланди.

Фақат футболчилар эмас, балки жамоа мураббийлари, техник ходимлар ҳамда тиббиёт гуруҳи вакилларига ҳам “BYD” русумли автомобиллар тантанали равишда топширилди.

Бу ва бу каби хабарлар бутун ижтимоий тармоқларни, телевидение ва радиоларни қамраб олди лекин бу ютуқларни асосий сабабчиларини бу ютуққача бўлган жараёнларни ташкиллаштирган ва беш олти йиллик машаққатли меҳнатлари билан кимларга ёмон кўриниб, кимларга яхши кўринган тизимдаги таниш билишлиликларни “кўчани” – жиноятчиликни коррупцияни тугатиб ҳақиқий тизим ярата олганларни эслаяпмизми?

Отилган ўқлар нишонга тегмади деб ўйлаганлар адашади, аслида ўқлар бошқа одамга отилган бўлса-да мўлжал аниқ тиниқ нишонга теккан, мақсад тизимдан бунақа ҳалол покиза одамларни қуритиш эди ва бу аъло равишда уддаланди.

Умидимиз шуки бу тизимни яна бузиб киришмасин, яна таниш билишлик, яна коррупция ҳолатлари яна ўзига ўзи тўп урадиган футболчилар, ўйинларни сотадиган амалдорлар бўлмасин ва унақа ҳолатлар такрорланмасин. Умид қиламиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Буғдой хўжайинлари»: Сирдарёда ҳоким бошчилигидаги гуруҳ фермернинг режадан ортган буғдойини олиб кетди

Сирдарё туманида фаолият олиб борувчи «Нурали–Мирали бобо» фермер хўжалиги раҳбари Барно Давлатова Effect.uz’га мурожаат йўллади.

Фермернинг айтишича, ғалла ўримидан сўнг у яшаш хонадонига режадан ортган буғдойни олиб келган, бироқ тумандаги қишлоқ хўжалигига масъул шахслар, ички ишлар ходимлари ҳокимнинг аралашуви билан ғаллани вақтинча сақлаш учун олиб кетишган.

Ички ишлар ходимлари ҳосилни ташиган юк машинасининг давлат рақамини ечиб олган. Фермер эса юк машина ҳайдовчисига зарар бўлмасин дея режадан ортган буғдойни қайтаришга мажбурланган.

Ҳатто туман ҳокими Азиз Турдимуродов ҳам фермер аёлга буғдойни вақтинча сақлаш учун омборга олиб бориш кераклиги бўйича мажбурият юклаган.

«Бу воқеа Қурбон ҳайит куни содир бўлди, зўравонлик ишлатиб, буғдойни олиб кетишди. Режани бажарган бўлсам, ундан ортганини комбайн хизмати ва ишчиларга беришим керак эди, аммо ундай бўлмади. Мансабдорларнинг бу каби ишларга аралашишга нима ҳаққи бор, қачонгача давом этади?», дея савол беради Барно Давлатова.


Ҳоким фермер билан мулоқот чоғида принцип қилиш керак бўлса, иш очиб, охиригача олиб бориш билан таҳдид қилган. Турдимуродов ўз сўзида буғдойингиз омборда қишгача туради, биржага чиқартирмасликка ваъда бераман, чиқ деганимда чиқади дея таъкидлаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Тўхтахўжаев BYD автомобилини Бобур Абдухолиқовга совға қилди

Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда. ОКМК ҳимоячиси сўнгги икки ўйинда миллий жамоа таркибидан ўрин олган бўлса, Бобур Абдухолиқов аввалги саралаш босқичларидан буён Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ўйнаганди.

Адолатли қарор! Ислом Бобурни тақдирланганлар рўйхатига киритмаган масъулларнинг хатосини тўғрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мигрантларга нисбатан куч ишлатилиши ортидан Россияга нота юборди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига муҳожирлар бўйича қатъий эътирозини билдириб, дипломатик нота юборди.

Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Бу каби ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларга мутлақо зид бўлиб, уларнинг олдини олиш мақсадида аниқ чоралар кўриш талаб этилади.

Ўзбекистон ТИВ барча фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилиши кераклигини қатъий таъкидлайди.

Москвадаги элчихонамиз томонидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига юборилган нотада:

➖ Россия ҳудудидаги айрим зобитлар томонидан фуқароларимизга нисбатан қўлланилаётган куч ишлатиш ҳолатлари;

➖ Бу ҳолатлар инсон ҳуқуқларининг яққол бузилиши эканлиги;

➖ Воқеаларга ҳуқуқий баҳо бериш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани доимий назоратда ушлаб турибди ва зарур ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36👎2
Тўхтахўжаев ва Катанец ўз автомобилларини совға қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Ислом Тўхтахўжаев мукофот сифатида берилган BYD автомобилини жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди.

Маълумотга кўра, Абдухолиқов аввалги 8 та ўйинда таркибда бўлган, аммо сўнгги икки ўйин учун унинг ўрнига Тўхтахўжаев чақирилган ва мукофотланиш рўйхатига айнан у киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, словениялик Сречко Катанец ҳам ўзининг BYD автомобилини жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга совға қилгани айтилмоқда.

Бу ҳолатлар терма жамоа ичидаги аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва жамоавий ғалабани қадрлаш маданиятининг яққол намунасидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48😢1
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

Президент фармонига кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

➖ I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥56😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Финалда Ўзбекистон ва Германия ўйнасин — Германия элчисидан самимий табрик

Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер миллий терма жамоамизни илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан чин қалбдан табриклади. У ўз табригида ўзбек тилида мурожаат қилиб, бу тарихий ютуқни юқори баҳолади ва мамлакатимиз футболчиларига катта муваффақиятлар тилади.

Элчи Ҳутерер шунингдек, Жаҳон чемпионати финалида Ўзбекистон ва Германия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишини орзу қилиб, бугунги натижалар келажакда янги тарихларга асос бўлишига ишонч билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Коксаки вирусига оид хавотирли хабарлар асоссиз — Санэпидқўмита

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “янги Коксаки вируси” ҳақидаги хавотирли хабарлар асоссиздир.

Коксаки вируси ҳар йили, айниқса, ёз фаслида — июндан августгача бўлган даврда кузатиладиган мавсумий вирусли инфекция ҳисобланади. У хавфли вируслар қаторига кирмайди ва, асосан, болаларда енгил шаклда ўтади. Вирус респиратор йўллар, оғиз ва теридаги белгилари орқали намоён бўлиши мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мазкур масала юзасидан расмий муносабат билдирди ва аҳолини тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликка ҳамда фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон спортининг шарафли зафари — халқ орзуси рўёбга чиқди

Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, айниқса футбол соҳасида яратилаётган замонавий инфратузилма, кенг қамровли давлат дастурлари ва мутахассислар меҳнати ўз самарасини бермоқда. Миллий жамоамиз аъзоларининг юксак маҳорати, қаттиқ иродаси ва ғалабага бўлган ишончи миллионлаб футбол ишқибозлари ва халқимизнинг узоқ йиллик орзусини рўёбга чиқарди.

Бу ютуқ — фақат спорт натижаси эмас, балки мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи, ёшлар тарбияси ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга қаратилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

Мухлисларимизнинг чексиз қўллаб-қувватлаши ва жамоамизнинг жипслиги туфайли юртимиз байроғи халқаро майдонда яна бир бор юксалди. Бу ғалаба Ўзбекистон ёшлари учун илҳом манбаи, янги муваффақиятлар сари интилишда катта туртки бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68😢2👎1🔥1
Рақобат қўмитаси “Beeline”нинг абонент тўловлари бўйича шартларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

Истеъмолчилардан келиб тушган кўплаб шикоятларга кўра, "Beeline" ойлик абонент тўлови учун маблағ етарли бўлмаганда, автоматик равишда кунлик тарифга ўтказиш ва тўлов ечиш амалиётини амалга оширмоқда. Бу жараёнда:
▪️ Абонент розилигисиз кунлик тўлов (2000 сўм) ечилади;
▪️ Қарзга тўлов ечилиб, рақам блокланади;
▪️ Тўлов қилинган бўлса-да, интернет трафикдан фойдаланиш имконияти берилмайди;
▪️ Қўшимча хизматни ўчириш ёки рад этиш имкони мавжуд эмас.

Қўмита бу ҳолатни истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши деб баҳолаб, “UNITEL” МЧЖга қуйидаги кўрсатмаларни юборди:
🔹 Кунлик тўловни автоматик ечишни бекор қилиш;
🔹 Кунлик хизматни ихтиёрий равишда танлаш имкониятини яратиш (масалан, USSD-код орқали);
🔹 Абонентларни қарзга туширишни тўхтатиш;
🔹 Барча ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.

Қўмита ушбу масалани назоратга олди.

Шунингдек, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органи ҳам ўз баёнотида истеъмолчиларга мурожаат қилган:

“Ҳурматли истеъмолчилар!

Телекоммуникация соҳасида амалдаги хизматларнинг сифати, фойдаланиш имкониятлари ва ҳисоб-китоблар борасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари содир бўлганда Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Унутманг, Сизнинг ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎1