EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.1K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотининг яширин гуруҳи аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 й.т., муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000—2019-йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965—1971-йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.

2024—2025-йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари "Ҳизб ут-Таҳрир" ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

Шунингдек, Телеграм мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда "Ҳизб ут-Таҳрир" ДEТга тегишли материаллар билан мунтазам танишиб боришган.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг 1971 й.т. аъзоси ҳам муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб,  2024-йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
Ҳудудий чекловлар ҳақидаги баҳсли видеога расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео орқали ҳайдовчилар фақат ўз вилоятида таксичилик қилишлари мумкинлиги ҳақидаги хабар жамоатчиликда норозиликка сабаб бўлди. Бу масала бўйича Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов изоҳ берди.

Видеода келтирилишича, Тошкент шаҳрига тегишли 01-рақамли транспорт воситасини бошқараётган Қорақалпоғистонлик фуқарога, Давлат хизматлари маркази ходимлари "Агар бошқа вилоят рақами бўлганида лицензия берилмас эди, бу борада қонун қабул қилинган", деб тушунтиришган.

Наврўз Ашурматов таъкидлашича, бу янги қоида эмас. 2011 йилда қабул қилинган 139-сонли Ҳукумат қарорига мувофиқ, йўналишли таксилар фақатгина лицензия карточкасини олган ҳудудда фаолият юритиши керак эди. Аммо ушбу қарор ҳозирда амалда эмас.

2025 йилда жорий этилган янги тартибга кўра, ҳайдовчи фақат ўз лицензиясида кўрсатилган ҳудудда ёки унга туташ ҳудудларда таксичилик қилиши мумкин. Бу тартиб ҳозирда амалиётга жорий қилиниши арафасида турибди.

Ашурматовнинг сўзларига кўра, масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган, 01 рақамли машиналар фақат Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳудудида таксичилик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бошқа вилоятларга ҳам худди шундай қоидалар татбиқ этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18👍4
Тошкентда ишлаш ҳуқуқи фақат "01" рақамлиларгами? — Кушербаев муносабат билдирди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа — ҳайдовчиларнинг фақат ўз вилоятларида таксичилик қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда жиддий баҳсларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги расмий муносабат билдирган бўлса, бу борада жамоатчилик фаоли, Ўзбекистон фуқароси Расул Кушербаев ҳам ўз Телеграм-каналида кескин танқидий фикр билдирди.

У ўз чиқишида бу каби чекловлар Ўзбекистон Конституциясига зид эканини таъкидлади. Хусусан, асосий қонунимизнинг 67-моддасида "меҳнат ресурсларининг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиши" кафолатлангани, демак, ҳар бир фуқаро, жумладан, таксичи ҳам қайси ҳудудда ишлашни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга эканини эслатиб ўтди.

Кушербаев бундай чекловлар халқни икки "каста"га — вилоятликлар ва пойтахтликларга ажратиш амалиётини тиклаётганини, бу эса нафақат ҳуқуқбузарлик, балки ижтимоий адолат ва инсонийлик мезонларига зид эканини очиқ айтди. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи прописка тизимини юмшатиш, ҳаммага тенг имконият яратиш йўлида муҳим қадамлар ташлаган бўлса-да, айрим амалдорлар унинг сиёсатига қарши бораётганга ўхшайди.

"Бу каби қарорлар минглаб фуқароларни яна хорижга меҳнат муҳожирлигига мажбур этади, такси бозорида ноқонуний хизматлар кўпайишига, нархлар ошишига, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суиистеъмол ҳолатларига йўл очади,"

— деб ёзади Кушербаев.

У, шунингдек, Конституцияни халқ тан олганини, энди уни амалга оширишга масъул органлар ҳам тан олиши ва унга риоя қилиши шартлигини таъкидлаб, шундай деган:

“Яшасин Янги Ўзбекистон, ишласин Янги Конституция!”


Фуқароларнинг тенглиги, ҳаракат эркинлиги ва меҳнат ҳуқуқи — демократик давлатнинг пойдеворидир. Бу принципларга қарши чиқиш – нафақат ҳуқуқий хато, балки миллат келажагига зарба.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалолиддин Машариповнинг онаси ва холаси: “Фарзандимизни ҳеч ким мажбурламаган, у футболни ўзи танлади”

Жорий йилнинг 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионидаги ўйин тугагач, Жалолиддин Машариповнинг онаси ва холаси билан бўлиб ўтган жараёнлар ҳақида суҳбатлашдик.

Машариповнинг онаси фарзандининг спортга кириб келишида барча қарорни ўзи қабул қилганини ва уни ҳеч ким мажбурламаганини самимият билан таъкидлади.

Шунингдек, жаҳон чемпионатида ҳам барча спортчиларимизга омад ҳамроҳ бўлишини тилади. Холаси эса жияни ва унинг барча жамоадошларига омад тилаб, ўзининг қизи бугунги ўйинни томоша қилиш учун махсус равишда Москвадан учиб келганини айтиб ўтди.

EFFECT.UZ жамоаси тарихий натижа қайд этган барча спортчиларимизни ғалаба билан табриклайди!

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизимлари тўлиқ текширилмоқда

Куз-қиш мавсумида аҳолини барқарор иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар иссиқлик таъминоти тизимлари босқичма-босқич кўрикдан ўтказилмоқда.

Мазкур жараён махсус инспекция ва масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда. Текширувлар давомида турли техник камчиликлар, эскирган ускуналар ва тизимдаги носозликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мутасаддилар таъкидлашича, аниқланган камчиликлар қисқа муддатда бартараф этилса, мавсум давомида аҳоли иссиқлик билан узлуксиз таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз 14 фоиз даражада қолдирди

12 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Бундай қарор қабул қилинишига инфляция босимларининг сақланиб қолаётгани, базавий инфляция ўсиши ва истеъмол талаби юқори даражада қолаётгани сабаб бўлди. Май ойида умумий инфляция бироз пасайиб, 8,7% ни ташкил этган бўлса-да, хизматлар инфляцияси ортиши базавий инфляциянинг 8,5% гача ўсишига олиб келди.

Ялпи талабнинг юқорилиги, энергия нархларининг ошиши ва ички бозордаги фаоллик инфляцион босимни кучайтиришда давом этмоқда. Шунингдек, бюджет харажатлари ва кредитлаш ҳажмларининг ўсиши ҳам иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватламоқда.

Жаҳон бозоридаги ноаниқликлар, озиқ-овқат нархларининг ўсиши ва валюта бозоридаги ўзгаришлар инфляцияга қўшимча хавфлар яратаётгани таъкидланди.

Марказий банк пул-кредит шароитларининг қатъийлигини сақлаб қолиш орқали инфляцияни узоқ муддатли 5 фоизлик мақсадли даражага туширишни мақсад қилган. Агар нархларга босим кучайса, қатъийлик даражаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Асосий ставка бўйича навбатдаги йиғилиш 24 июль куни бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ҳиндистонда 242 йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан Лондонга йўл олган йўловчи самолёт Гужарот штатида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 242 нафар йўловчи бўлган.

Air India авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти турар жойлар яқинига қулагани ва воқеа жойидан қуюқ тутун кўтарилгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Reuters агентлигига кўра, рейс Бирмингҳэмга йўналтирилган бўлган, бироқ Flight Radar маълумотларига қараганда, манзил сифатида Лондондаги Гэтвик аэропорти кўрсатилган.

Бу турдаги самолёт – Boeing 787-8 учун авиаҳодисалар тарихида биринчи ҳалокат сифатида қайд этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси ҳалокатга учраган самолёт бортида 242 киши бўлганини тасдиқлади

"Мазкур самолёт бортидаги йўловчиларнинг 169 нафари ҳиндистонлик, 53 нафари британиялик, 7 нафари португалиялик ва 1 нафар канадалик бўлган",

дея хабар бермоқда Reuters.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Собиқ мансабдорлар 19,6 млрд сўмлик зарар келтиргани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаат асосида ўтказилган ўрганиш жараёнида “Қўқон ёғ экстракция заводи” АЖнинг собиқ мансабдор шахслари ўз хизмат мавқеидан суиистеъмол қилгани аниқланди.

2021–2022 йилларда АЖ томонидан “Ўзсаноатқурилиш банк” АТБнинг Тўқимачилик БХМ орқали айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 30,5 млрд сўм кредит олинган. Кредит таъминоти сифатида 150,134 кв.м. майдонга эга бинолар 50 млрд сўмга баҳоланиб, гаровга қўйилган.

Мансабдорлар ўзаро тил бириктириб, кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда кузатув кенгаши розилигисиз ёлғон маълумотлар киритган. Олинган кредит маблағлари самарасиз ишлатилгани натижасида АЖ ва банк тизимига жами 19,6 млрд сўмга яқин моддий зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупция ҳолатларига дуч келинганда агентликнинг 1253 рақамли Call-марказига мурожаат қилишларини сўрайди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси Uzum Market мурожаати асосида Yandex Go'га иш қўзғатди

Рақобат қўмитасига Uzum Market МЧЖ ХКнинг мурожаати келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатда YandexGо УБ МЧЖ томонидан телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Yandex Market бўйича реклама ролигида YandexGо УБ МЧЖ томонидан Uzum Market МЧЖ ХКга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётгани ҳамда унинг ишчанлик обрўсига путур етказаётганини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан YandexGо УБ МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2🔥1😢1
ХДП Тошкентдаги такси чекловларини Конституцияга зид, деб баҳолади

Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида йўналишсиз таксичилик фаолиятига қўйилган чекловни қонунчиликка зид, деб топди ва бу тартибни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.

Партия фракцияси Транспорт вазирини Олий Мажлисга чақиртирди.

“Йўналишсиз таксиларига чеклов жорий қилишга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ. Бу ҳолат Конституциявий меъёрларга зид келяпти”, — дейилади ХДПнинг расмий муносабатида.

Ушбу масала жамоатчилик орасида ҳам катта муҳокамалар ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланиши маълум қилинди. Қоидага мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқичда эса 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу йил 1-синфга 2018-йилнинг 31-декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёрдам бермаганга яраша халақит ҳам қилманглар, илтимос" – Хушнуд Худойбердиев

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида такси ҳайдаш ҳуқуқи фақат пойтахтда туғилган ва шу ерда доимий рўйхатда турган фуқароларга берилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Вилоятдан келган ҳайдовчилар амалда бу имкониятдан маҳрум этилмоқда. Бу чеклов ҳеч қандай расмий ҳужжатда аниқ белгиланмаган бўлса-да, лицензиялаш жараёни орқали амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Мазкур вазият фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига зид деб баҳоланмоқда. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев ушбу мавзу юзасидан видеомурожаат йўллаб, бу жуда қайғули ҳолат эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу каби чекловлар нафақат Конституцияга, балки ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларига ҳам зиддир.

Худойбердиев мурожаатида агар бу амалиёт давом этса, мамлакатда ҳудудлар ўртасидаги ишончсизлик, иқтисодий мувозанатсизлик ва ижтимоий бўлиниш кучайиши мумкинлигини айтиб ўтди. У бу каби қарорлар ортидан яна кўплаб муаммолар — ишсизлик, норозилик, ҳуқуқбузарликлар келиб чиқиши мумкинлигини жиддий таъкидлади.

Транспорт вазирлиги ушбу чекловни 2011 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 2023 йилда киритилган ўзгаришига асосланиб жорий қилганини маълум қилган. Бироқ ҳуқуқшунослар ва фаоллар бу норма қонуний эмаслиги, инсон ҳуқуқларига зид эканини билдиришмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга қараганда, кўпчилик бу қарорни иқтисодий ва ижтимоий сегрегация деб баҳоламоқда. Ушбу ҳолат таксичиларда:

“Тошкентда ишлаш учун Тошкентда туғилишим керакмиди?”

“Газ ҳам, лицензия ҳам пулли бўлса, фақат туғилган жой бўйича ишлаш ҳуқуқи берилса — бу қандай адолат?”

каби саволларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Жамоатчилик ҳукуматдан ушбу масалани қайта кўриб чиқишни, барча фуқаролар учун тенг шарт-шароит яратилишини талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎2😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг яширин гуруҳи аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 й.т., муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ҳиндистонда йўловчи самолёти қулади — самолётдаги барча ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Лондонга йўл олган йўловчи самолёти парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учради. Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner учоқнинг сўнгги сигнали маҳаллий вақт билан соат 13:38 да қабул қилинган.

Самолётда жами 242 киши — 230 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат манзили аэропорт яқинидаги турар-жойлар ҳудудида жойлашган бўлиб, учоқ тиббиёт ходимлари яшайдиган бино устидан келиб тушган.

Ҳодисадан сўнг ижтимоий тармоқларда парвоз ва қулаш арафасидаги лавҳалар тарқалди. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Mahalliy манбаларга кўра, камида 133 нафар инсон ҳалок бўлган.

Самолётда асосан Ҳиндистон фуқаролари, шунингдек, Британия, Португалия ва Канада ватандошлари бор эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳалокатга учраган рейсда ўзбекистонликлар бўлмаган.

Air India авиакомпанияси мазкур рейс билан боғлиқ “ҳодиса юз бергани”ни расман тасдиқлади. Лондондаги Гэтвик аэропортига учган бу рейс 18:25 да қўниши керак эди.

Аҳмадободда қулаган самолёт Boeing компаниясининг Dreamliner турига мансуб бўлиб, 2014 йилдан бери Air India паркда хизмат кўрсатиб келаётган эди. Ушбу ҳалокат сўнгги 15 йилда мазкур турдаги самолётлар билан боғлиқ илк йирик фожиа сифатида қайд этилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2009 йилда ҳавога кўтарилган Dreamliner нафақат ёқилғи тежамкорлиги, балки замонавий хавфсизлик тизимлари билан ҳам танилган. Бироқ тарихда илк бор ушбу турдаги учоқнинг ҳалокатга учраши Boeing компанияси учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳодисадан кейин компания акциялари 8 фоизга пасайди.
👍1
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя

Дунёнинг энг кўзга кўринган сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Туркия ўзининг биринчи оригинал мини-сериали “Анталия Гамбит” ни тақдим этади.

👉 https://effect.uz/6444

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Дунё билан баробар қадам…

Шундай суратлар борки, улар бизга замон нафасини етказади, давлатнинг қиёфаси ва келажак сари ташланган қадамларини кўрсатиб беради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро инвестиция форумига Болгария ва Словакия етакчилари, қўшни давлатлар ҳукумат вакиллари ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан елкама-елка кириб келгани акс этган сурат ана шундай лавҳалардан бири бўлди.

Бу рамз бизга дипломатик тенглик муҳитини, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг аниқ йўналишини, мамлакатнинг очиқлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик сари бошлаган саботли сафарини ифода этади.

👉 https://effect.uz/6445

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍130😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими хусусий боғчалар ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни буздиряпти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода вилоят ҳокими Ботир Зарипов маъсулларга хусусий боғчаларни суд қарорисиз бузишни, ҳаттоки “ичидаги одамлари билан кўмиб юбориш”ни буюрган.

«Боғча ҳудудига кирганларни ҳаммасини ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўқларини ҳеч кимни эшитмасдан бузасан, (Мўмин) суд-пуд демасдан бузиб ташлайсан. Бугунни ўзига бузиб ташлайсан, нарсалари билан, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан, к чёрту. Бўлди энди суд-пуд деб эркалатгани», дейди вилоят ҳокими.


Ишончли манбаларга кўра, Ботир Зарипов яқин соатларда лавозимидан олиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎56😢9🔥3👍2