EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Дунё билан баробар қадам…

Шундай суратлар борки, улар бизга замон нафасини етказади, давлатнинг қиёфаси ва келажак сари ташланган қадамларини кўрсатиб беради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро инвестиция форумига Болгария ва Словакия етакчилари, қўшни давлатлар ҳукумат вакиллари ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан елкама-елка кириб келгани акс этган сурат ана шундай лавҳалардан бири бўлди.

Бу рамз бизга дипломатик тенглик муҳитини, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг аниқ йўналишини, мамлакатнинг очиқлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик сари бошлаган саботли сафарини ифода этади.

👉 https://effect.uz/6445

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍130😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими хусусий боғчалар ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни буздиряпти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода вилоят ҳокими Ботир Зарипов маъсулларга хусусий боғчаларни суд қарорисиз бузишни, ҳаттоки “ичидаги одамлари билан кўмиб юбориш”ни буюрган.

«Боғча ҳудудига кирганларни ҳаммасини ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўқларини ҳеч кимни эшитмасдан бузасан, (Мўмин) суд-пуд демасдан бузиб ташлайсан. Бугунни ўзига бузиб ташлайсан, нарсалари билан, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан, к чёрту. Бўлди энди суд-пуд деб эркалатгани», дейди вилоят ҳокими.


Ишончли манбаларга кўра, Ботир Зарипов яқин соатларда лавозимидан олиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎56😢9🔥3👍2
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди

Юртимизда чет элга ўқишга кирган талаба ёшлар учун «ёрдам фонди» ни ташкил этсак, талабага берилган маблағ йўқ бўлиб кетмайди, маълум муддатдан сўнг яна «ёрдам фонди» ҳисоб — рақамига тўлиқ қайтиб тушади.

Мен Ўзбекистонда «Умид» фонди ҳақида эшитгандим, бу фонд талабалар чет элда ўқиб, юртига қайтмаганлиги сабабли, ўзини оқламади деб, ёпилиб кетибди. Агар шундай бўлса, бу яхши бўлмабди.

«Тошкентни донини чўқиган чумчуқ маккада бўлса ҳам қайтиб келади» — дейди халқимиз. Кун келиб, бу ёшлар дунёни кўриб, тажриба орттириб, албатта юртига қайтишади. «Умид» фонди талабаларга грант беришган, тўғри бу катта маблағ юртга оғирлик қилиши мумкин.

Мана шу фонд тасарруфида, шу муаммони ҳал этиш учун талабалар учун «ёрдам фонди»ни ташкил этилса бўларди. Бунда маблағ сарф бўлмайди, маълум муддатдан сўнг фондга яна тўлиқ қайтарилади. Балки мутахассислар бошқа вариант таклиф этиб, муаммони ҳал этишар, сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшсангиз яхши иш бўларди.

Бу муаммони кўтаришдан мақсад, менинг неварам шу йили инглиз тилидан IELTS топшириб 7,5 балл олди, чет элда ўқиш нияти бор, лекин мени ҳам шу муаммо жуда қийнайди, қандай маблағ топсам экан деб уйқуларим қочади…

👉 https://effect.uz/6446

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакат – Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз – Президент Шавкат Мирзиёев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68👎8
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди

Видеолавҳада тилга олинган «бузиб ташла» жумласида айнан ўша боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфёна, ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини бартараф этилиши назарда тутилган.

Бунда, вилоят ҳокими томонидан 140 нафар боғча тарбияланувчиларини хавфсизлиги, ҳамда юз бериши мумкин бўлган турли нохуш, ноқонуний ҳолатларни олдини олиш — асосий мақсад бўлган.

Ижтимоий тармоқ фаоллари ва фойдаланувчилари айнан шу жумлани «ҳоким хусусий боғчаларни бузиб ташлаш бўйича топшириқ бераяпти» тарзида муҳокама қилишмоқда. Бу эса мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бухоро ҳокимлигининг раддияси

👉 https://effect.uz/6447

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎40👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Буни кўриш қўрқинчли ва азобли – Россияда ўзбекистонлик мигрантларга нисбатан кескин муносабат (батафсил маълумотлар)

Москва шаҳрининг Сокольники туманида мигрантларга нисбатан ОМОН томонидан куч ишлатиш ҳолатларидан сўнг бутун ижтимоий тармоқ ва фаоллар жумбушга келди.
Афсуски, бечоралар каби қўлини бошига кўтариб, калтакланганлар орасида ўзимизнинг ўзбекистонликлар ҳам бор эди. Айнан ана шу шафқатсизларча ўтказилган рейд давомида 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

Ушбу масалани Россиядаги Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан дарҳол назоратга олинган. Агентлик бу борада ўз позициясини ҳам эълон қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига муҳожирлар бўйича қатъий эътирозини билдириб, дипломатик нота юборган. Бу камдан-кам кузатиладиган ҳолат бўлиб, Ўзбекистон Россияда айрим ҳолатларда фуқароларга нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётганидан жиддий ташвишланаётганини билдирган.

Effect.uz сўнгги ҳодиса юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси бош мутахассиси Анвар Шамшидинов ҳамда агентлик бош мутахассиси Гулруҳ Тўлаева билан суҳбат олиб бориб, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланган зўрлик ҳолатларининг асл сабаблари ва келгусидаги оқибатлари ҳақида суҳбатлашди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢3👎1🔥1
Ҳиндистондаги авиаҳалокатда бир киши тирик қолди – ОАВ

Ҳиндистонда ҳалокатга учраган Boeing 787 Dreamliner самолётидаги камида бир йўловчи тирик қолди. Бу ҳақда ANI агентлиги Аҳмадобод полицияси маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

Аввалроқ шаҳар полицияси комиссари Г. Малик омон қолганлар йўқлигини айтган, бироқ кейинроқ бир йўловчи тирик топилганини журналистларга тасдиқлади.

Омон қолган шахс — Вишвашкумар Рамеш, у самолётда 11A ўриндиқда бўлган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

40 ёшли Рамешнинг айтишича, учишдан сўнг учинчи сонияда кучли шовқин эшитган, шундан кейин самолёт ерга қулаган:

“Ҳаммаси жуда тез рўй берди. Атрофимда жасадлар бор эди. Югурдим. Кимдир мени ушлаб, шифохонага олиб кетди”,

— деди у Hindustan Times нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Air India авиакомпаниясига тегишли самолёт 12 июн куни Аҳмадободдан Лондонга учаётган пайтда, Гужарот штатида ҳалокатга учради. Самолёт учишидан кўп ўтмай тиббиёт олийгоҳи ётоқхонаси устига қулаган.

Бортда 242 киши — 230 йўловчи, 2 учувчи ва 10 экипаж аъзоси бўлган. Охирги маълумотларга кўра, 204 кишининг жасади топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зомин туманида сел ҳодисаси юз берди, талафот йўқ — «Ўзгидромет»

2025 йил 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги бир неча ҳудудларда кучли ёмғирлар оқибатида сел тошқинлари юз берди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Хабарга кўра:

Куштол маҳалласи, Конли қишлоғи яқинидаги тоғ ва адирликларда жала ёмғирлар оқибатида 2–3 м³/с тезликда сел кузатилган. Талафот йўқ.

Навбаҳор маҳалласи, Сегисари қишлоғида тахминан 3–4 м³/с сел оқиши натижасида йўлга тош ва шағаллар чиққан. Сел қурбонлари ёки бошқа зиён кузатилмаган.

Туркман қишлоғи яқинидаги Туркменсойда ҳам 1–2 м³/с сел оқими қайд этилган. Талафот йўқ.

Ниҳол маҳалласи, Қизилсой қишлоғида сел оқими 1,5–2,5 м³/с бўлиб, автомобил йўлига тошлар чиққан. Бошқа зарар йўқ.

Тараққиёт маҳалласи, Ҳулкар қишлоғи яқинидаги Зоминсойда ҳам 1,5–2 м³/с сел оққани маълум қилинган. Йўлга тош-шағал чиқиши кузатилган, лекин бошқа зиён йўқ.

Ҳозирда ҳолат назоратга олинган, талафот ва жароҳатлар қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бир нечта рейслар Тошкентга йўналтирилди

Ҳаво маконида юзага келган ўзгаришлар туфайли қуйидаги рейслар Тошкент аеропортига қўнди:
➖ “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 06:18 да қайтиб қўнди;
➖ "Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай рейси FZ1942 соат 06:37 да қўнди;
➖ "Air Cairo" авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх рейси SM882 соат 07:46 да фавқулодда қўнди;
➖ "Qatar Airways"нинг Сеул – Доҳа рейси QR8985 соат 07:57 да Тошкентга қўнди;
➖ “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Доҳа рейси C63341 учиш аэропортида кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.

Парвозлар ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотни тегишли авиаташувчи билан боғланиб олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1😢1
Исроил Эронга зарба берди. Эрон жавоб беришини маълум қилди.

Исроил Эронга ядро объектлари, ракета имкониятлари ва ҳарбий қўмондонларига қарши превентив зарбалар берганини маълум қилди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху "Эрон хавфини бартараф этиш учун амалга оширилаётган операция қанча кун керак бўлса, шунча давом этади", деди.

Эрон ОАВ хабарига кўра, зарбалар натижасида ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саламий, Қуролли кучлар штаби бошлиғи Муҳаммад Багерий ва ядровий мутахассислар Ферейдун Аббосий ҳамда Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ҳалок бўлган.

Шунингдек, Натанздаги асосий уран бойитиш марказида портлашлар кузатилгани айтилмоқда.

Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий жавоб операциясини бошлаш буйруғини берди. Эрон Исроилга қаршилик ифодаси сифатида 100 та дрон учирганини эълон қилди.

Теҳрондаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
ЕТТБ Ўзбекистонда суғориш тизимларини янгилаш учун 250 миллион долларлик кредит ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги суғориш тизимларини модернизация қилиш мақсадида 250 миллион АҚШ долларигача миқдорда суверен кредит ажратди. Ушбу битим Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, лойиҳа доирасида мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 110 та суғориш насос станцияси янгиланади. Бу орқали йилига 251 минг мегаватт/соат электр энергияси тежалиши кутилмоқда. Шунингдек, атмосферага чиқариладиган углерод гази (CO₂) миқдори 117 минг тоннадан ортиққа камаяди. Айрим насос станцияларига қуёш панеллари ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун, ЕТТБ Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвесторлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда банкнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфели 5,6 миллиард евро қийматидаги 181 та лойиҳани ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда қўшимча 1,1 миллиард евро миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилгани маълум қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18😢2👍1
Ўзбекистонда аномал иссиқлик ва чангли шамоллар бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 2025 йил 16–19 июнь кунлари давомида Ўзбекистонга жанубий йўналишдан ғоят иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳолат мамлакат бўйлаб аномал юқори ҳароратларни юзага келтиради.

16–17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17–19 июнь кунлари эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40–42 даражагача, мамлакатнинг жанубий ва чўл ҳудудларида эса айрим жойларда 43–44 даражагача кўтарилиши мумкин.

Шунингдек, бутун республика бўйлаб шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларда эса кучли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво сифатининг ёмонлашишига ва кўринувчанликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Мутасаддилар аҳолини эҳтиёткорликка, тўғридан-тўғри қуёш таъсиридан сақланишга ва кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга чақирмоқда. Шу билан бирга, қўшимча хавфсизлик чоралари кўриш, айниқса болалар ва кексалар саломатлигига эътибор бериш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятдан жиддий хавотирда эканини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши амалга оширилган ҳарбий операция оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва Яқин Шарқда вазият кескинлашганидан чуқур ташвиш билдиради.

Барча томонларга мурожаат этиб, Ўзбекистон ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятга вазминлик билан ёндашиш ва можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш зарурлигини таъкидлайди.

Мавжуд вазият кенг кўламли тўқнашувга сабаб бўлиши мумкинлиги, унинг янада оғирлашуви хавотир уйғотмоқда.

Ўзбекистон минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлайди ва можарони юмшатишга қаратилган барча дипломатик саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдириб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов: “Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади, қарор нотўғри талқин қилинган”

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳрида таксичилик фаолиятига оид қабул қилинган қарор баъзи манбалар томонидан нотўғри талқин қилинган. Унга кўра, ҳеч қандай ҳудудий чеклов йўқ — вилоятлик ҳайдовчилар ҳам пойтахтда такси хизматини амалга оширишда давом этишлари мумкин.

Вазирга кўра, таксиларга фақат ўзининг вилоятида ишлаш бўйича талаб қўйилмайди. Вилоят рақамига эга таксичи Тошкентда ҳам такси фаолиятини юритиш бўйича лицензия олиши мумкин.

Фақат битта шарти, биттадан ортиқ ҳудудда таксичилик қилиш учун лицензия берилмайди. Тошкентга лицензия олган такси ҳайдовчиси бошқа жойда такси қилиш учун лицензия ололмайди.

Вазир мазкур масала юзасидан кенг жамоатчиликка тушунарли ва аниқ ахборот тақдим этилишини маълум қилди. Тез кунларда қарорнинг мазмуни ва талаблари бўйича батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чигиртка хавфи: 2025 йилда чигирткадан зарар кўрган майдонлар янада кенгаймоқда

2025 йил бошидан буён мамлакатнинг турли ҳудудларида чигиртка хуружлари яна кузатилмоқда. Жиззах вилоятининг Зомин туманида 11 июнь куни чигирткага қарши махсус кимёвий ишлов тадбири амалга оширилди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизматига кўра, ушбу ҳудудда чигирткаларнинг кескин кўпайиши қайд этилган.

Маълумотларга кўра, жорий йилда чигиртканинг тарқалиш кўлами ўтган йилга нисбатан юқори. Агар 2024 йилда 580 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов белгиланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич тахминан 608 минг гектарга етиши кутилмоқда.

Маълумки, чигиртка мавсуми мамлакатнинг жанубий вилоятларидан бошланиб, кейинчалик Фарғона водийси ва Қорақалпоғистон Республикасини ҳам қамраб олади.

Айни пайтда айрим ҳудудларда чигирткалар имаго – яъни қанот чиқариб, учиш қобилиятига эга бўлган босқичга етиб келган. Бу босқичда ҳашаротлар асосан тунда ёруғликка йиғиладилар. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида хавотир ва ваҳималарга сабаб бўлмоқда.

Мутасадди ташкилотлар аҳолини хотиржамликка чақирар экан, зарур профилактик чоралар кўрилаётганини маълум қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 2 нафар йигит ногирон боланинг пулларини олиб қочиб, талончилик қилди

Қайд этилишича, шу йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 18.15 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Х.га нисбатан талончилик содир этишган.

Маълумотларга кўра, К.Х.нинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «в» банди билан («Талончилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида кўрсатилган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади

Транспорт
вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, такси ҳайдовчилари лицензияда кўрсатилган ҳудудда ҳеч қандай чекловларсиз фаолият юрита оладилар. Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги ПҚ–78-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сонли қарори асосида жорий этилган.

Янги тартибга кўра:

Лицензия ҳайдовчи танлаган фаолият ҳудуди асосида берилади — транспорт воситаси қаерда рўйхатдан ўтганига боғлиқ эмас.

Ҳайдовчи танлаган ҳудудда, шунингдек, унга туташ ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳам бемалол фаолият юритиши мумкин.

Давлат рақами рўйхатдан ўтган ҳудуд лицензия олиш имкониятига таъсир қилмайди.

Шу қарор кучга киргандан бери, бугунги кунга қадар 5 196 нафар ўзини ўзи банд қилган шахсга бошқа ҳудудларда ишлаш имконини берувчи лицензия варақалари расмийлаштирилган.

Бу ўзгариш такси фаолиятида шаффофликни ошириш ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 “Миллий тикланиш” – 30 йиллик фидойилик ва келажак сари ишончли қадамлар

Байрам тадбири “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 30 йиллик тарихини, унинг ғоялари ҳаётда қандай амалга оширилаётганини, шу йўлда кўрсатилган фидойилик ва садоқатни ёдга олиш, қадрлаш ҳамда келажакка янги режалар билан қадам қўйиш руҳида ўтди.

Тадбир якунланар экан, иштирокчилар партиянинг эртанги кунига, янги ислоҳотлар ва Янги Ўзбекистон тараққиётига бўлган ишонч ифодаси сифатида кўплаб эзгу тилакларни билдиришди.

Бугун “Миллий тикланиш” партияси мамлакат сиёсий саҳнасида иккинчи йирик сиёсий куч сифатида юртдошларимизнинг қалбидан мустаҳкам жой олган. Унинг ғоя ва ташаббуслари ортида турли соҳа вакилларининг фидойилиги, ҳалоллиги ва масъулиятли меҳнати мужассам.

Шубҳа йўқки, ушбу фазилатлар партияни янада катта ютуқлар сари етаклайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎6😢3🔥1
Сирдарё тадбиркорлари глобал бозор сари: Миллий брендлар, ҳуқуқий ҳимоя ва янги имкониятлар

Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” мавзусида матбуот тури ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — маҳаллий тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни халқаро бозорга чиқишга рағбатлантириш ҳамда миллий брендларнинг рақобатбардошлигини оширишдир.

Пресс-тур доирасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва амалий мисоллар асосида бизнес юритишдаги муваффақиятли тажрибалар ўртоқлашилди. Шу билан бирга, ҳудудда бизнес муҳитини яхшилаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари, жумладан маҳаллий ишбилармонлар, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари мазкур ташаббусни юқори баҳолаб, бундай тадбирлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1