EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Оқ пилланинг «қора» сиёсати: Фермер мажбур эмас! Effect.uz’га навбатдаги мурожаат Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан келиб тушди. Ўзбекистонда пиллачилик номидаги соҳа кўплаб фермерларнинг ёстиғини қуритиб, уйини хонавайрон қилаётган бўлсада, бу ноҳақликларга…
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтиб, ғўддайган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди

Effect.uz томонидан Оқдарё тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обод Шодмоновнинг фермерларга пилла режасини бажариш бўйича босим ўтказиш ҳолати кузатилган лавҳа эълон қилинди.

Оқдарё ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, бу лавҳада келтирилган айрим фактлар Шодмоновга нисбатан туҳмат деб қаралишини маълум қилди. Effect.uz тез орада бу ёлғон ва ўхшамаган муносабатга муносиб жавоб қайтариши кутилмоқда.

👉 https://effect.uz/6448

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
⚡️Олий таълим ва меҳнат соҳасида муҳим янгиликлар: ўқишни кўчириш осонлашди, устама миқдори оширилди

Олий таълим тизимида фуқаролар учун янада қулайлик яратиш мақсадида бир қатор янги тартиблар жорий этилди. Энди сиртқи (ёки махсус сиртқи) таълим шаклидан кундузги таълимга, шунингдек, бир йўналишдан бошқасига ўқишни кўчириш ва қайта тиклашда аввал амалда бўлган чекловлар бекор қилинди.

Докторантлар ва илмий изланувчилар учун ўқишдан қайта тикланмасдан четлатиш тартиби белгиланди. Бу орқали академик интизом ва илмий фаолиятда масъулият оширилиши кутилмоқда.

Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган техник, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва бошқарув тоифасидаги ходимларга устама тўлаш миқдори 400 фоизгача оширилиши мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун таътил кунлари қисқартирилди, бошқа ходимлар учун эса таътил муддатлари ўзгаришсиз қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес омбудсман тадбиркорни ҳимоя қилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
Ўзбекистонда 4 ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-май ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши 8,5 % ни ташкил этди.

4 ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши йиллар кесимида:

2010 йил – 7,6 %

2015 йил – 7,9 %

2020 йил – 7,2 %

2024 йил – 7,3 %

2025 йил (январь-май) – 8,5 %


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2
Эрон Исроил томон баллистик ракеталарни учиришни бошлади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎1
Бухоро ҳокими нега Сенатга чақирилмаяпти

Ҳурматли Танзила Камаловна!

Адашмасак, давлатнинг юқори турувчи органи сифатида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Сенатга чақиртирилиб, изоҳ сўралиши ҳамда ҳайфсан ёки огоҳлантириш берилиши, лавозимида қолдириш ёки озод қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак эди.

Чунки, ўз вақтида шунга ўхшаш ҳолатда Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шухрат Ғаниев Сенатга чақиртирилган эди.

Нега Ботир Зариповга нисбатан бу қоида қўлланилмаяпти?

Нега Ботир Зариповга чора кўрилмаяпти?


Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими бир боғча ҳудудини айланиш вақтида боғча ҳудудини ноқонуний эгаллаб олганлаога нисбатан, "Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан, к чёрту!" деган эди.

Агар, жиддийроқ ёндошилса, бу ҳолат инсон ҳаётига тажовуз деб қабул қилиниши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон гипертовушли ракета билан Исроилнинг Ҳайфа шаҳрини бомбардимон қилди

Эрон Исроилнинг Ҳайфа шаҳрига зарба бериш учун гипертовушли ракетадан фойдаланган.

Айни пайтда, Эрондаги етакчи ОАВлардан бири, мамлакат Исроилга зарба беришда ўрта масофага мўлжалланган Emad, Ghadr, Kheibar Shekan баллистик ракеталаридан фойдаланганини ёзмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди — ДХХ Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб…
Агар исталса, бир кунда коррупцияга чек қўйиш мумкин, фақат…

Пилла соҳасидаги коррупция – қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларидаги масалан экинларни жойлаштириш, мажбурий шартнома, пахта-ғалла харид нархларини мавсум даврига келиб мажбуран камайтириш каби ҳолатлар бутун Халққа жумладан коррупцияга қарши курашувчи барча ташкилотларга маълум, улар ҳам шу ишларни кўриб- билиб турибди, аммо ҳаммаси жим...

Агар хоҳлашса, бир кунда коррупцияга чек куйиш мумкин, коррупцияга қарши курашиш деган гаплар ҳам бошқа соҳадаги ишларга ўхшаб, фақат ҳисоботда бўлаётгани бутун оммага аён бўлиб боряпти.

Қачон бизда ҳам адолат ўрнатилади, қонунлар барчага бирдек баробар ишлайди? Қачонки коррупцияга қарши «олий жазо« қўлланмас экан, Ўзбекистонда ҳеч қачон ривожланиш йўлида адолат бўлмайди, коррупция тугамайди...

Муаллиф: Тўлибой Рўзметов

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, қамоққа олинганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
Саида Мирзиёева: "Мооdyʼs" Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор“дан “ижобий“га ўзгартирганидан хурсандман"

Саида Мирзиёева “Мооdyʼs” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор“дан “ижобий“га ўзгартирганидан хурсанд эканини билдирди.

Бу президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар дастурига берилган ижобий баҳо, шунингдек, танланган йўл тўғрилигининг тасдиғи бўлди,

— дейди президент ёрдамчиси.

Бугунги кунда Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан глобал беқарорлик шароитида ҳам барқарор ўсишга қодирлигини намоён этаётган ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилганида ўз аксини топди.

Прогнознинг яхшиланиши 2030 йилга бориб Ўзбекистоннинг кредит рейтингини ишончли инвестицион даражага кўтариш бўйича қўйилган мақсад сари биринчи қадамдир. Шу билан бирга, кўзланган мақсадга фақат умумий саъй-ҳаракатлар билангина, иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш орқали эришиш мумкинлигини англаш муҳим,

— деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84🔥29👎11😢2
"Uzbekistan Airways" Тошкент–Тел-Авив рейсларини вақтинча тўхтатди

Тел-Авив халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар муносабати билан "Uzbekistan Airways" 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги барча рейсларни вақтинча бекор қилди. Бекор қилинган рейслар учун авиабилетлар мажбурий равишда қайтариб олиниши ёки кейинги саналарга бепул қайта брон қилиниши мумкин.

Шунингдек, авиакомпания Дубай ва Шарм-аш-Шейх шаҳарларига парвозлар жадвалига ўзгартириш киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лангарнинг туризм салоҳияти ошмоқда

Навоийда жойлашган Лангар маҳалласи вилоят марказидан 120 километр, Хатирчи тумани марказидан эса 60 километр масофада жойлашган тоғлар билан ўралган маҳалла ҳисобланади. Лангарда 8 та тоғ, кўл, булоқ, чўлдан иборат табиат манзаралари рўйхати шакллантирилган бўлиб, доимий равишда сайёҳлар ташрифи кузатилади.

Туризм маҳаллаларида 4 та ҳунарманд устахоналари ташкил этилган бўлиб, қўшимча равишда ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича мастер класс хизмати йўлга қўйилган. 20 та оилавий меҳмон уйлари ва 3 та дам олиш маскани фаолияти йўлга қўйилиб, 55 нафар аҳоли иш билан таъминланган. 3 та умумий овқатланиш шохобчалари, 10 та савдо нуқталари фаолият кўрсатмоқда. Тадбиркорлик субъектлари сони 30 тани ташкил этади.

Сайёҳлар учун миллий таомлар тайёрловчи 15 та гастрономик хонадонлар фаолияти ташкил этилган. Сайёҳлар оқимини ошириш, аҳоли даромад манбаини кўпайтириш мақсадида 3 кунлик “Лангар туризм халқаси” турпакети ҳам ишлаб чиқилган.

Шунингдек, туризм турларини ривожлантириш мақсадида 1 та ов туризми объекти ташкил этилган.

Қувонарлиси, куни кеча маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш, қишлоқнинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2025 йилда 6 та кемпинг, узунлиги 800 метрлик зиплине, 200 метрлик тюбинг, замонавий ресторан ва селфи зона ишга туширилди. Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этишди.

Бу эса ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонининг ортиши, туризм хизматлари кенгайиши, ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадини ошишига хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2