"Агар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олинади" – президент ҳокимларни огоҳлантирди
Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган.
Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.
Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди.
Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍34🔥1
Бош вазирга бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди
Мева-сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлашга замонавий агротехнология олиб кириш, экспортни кўпайтириш учун 16 та туманда “Агростар” компанияси ташкил этилиб, 300 миллиард сўм берилган. Банклар ҳам уларга 10 миллион доллардан ресурс ажратишни бошлади.
Лекин бу туманларнинг 5 тасида мева-сабзавот экспорти кўпайиш ўрнига, ўтган йилгидан камайган. Барча масалалар ресурс билан ҳал қилиб берилган бўлса, “Агростар” компаниялари қачон натижа беришни бошлайди, дея савол қўйди Президентимиз.
Ҳокимлардан озиқ-овқат ва экспортни кўпайтириш талаб қилинмоқда. Лекин туманлар ҳудудининг катта қисмини ташкил қиладиган ўрмон ва яйлов ерлари республика ташкилотларига берилган. Туман ҳокимининг ваколати бўлмагани учун дарахт билан қопланмаган ўрмон ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштира олмайди.
Умуман, озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
– деди давлатимиз раҳбари.
Бош вазирга бу масалани назоратга олиб, бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди. Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

“Шунча ресурс билан гўштга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, экспортга ҳам чиқсак бўлади-ку!”
– деди давлатимиз раҳбари.
Бош вазирга бу масалани назоратга олиб, бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди. Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24😢1
"Бандлик режасини тўлиқ бажармаган 15 та туман ҳокими уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олинади" – президент
Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.
Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.
Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

👍35🔥1😢1
Ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади — президент
Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.
Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.
- деди президент.
Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.
Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.
“Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?
Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!
Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади”,
- деди президент.
Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахсикентда навбатдаги Очиқ осмон музейи қуриш ишларига старт берилгани эълон қилинди
Ўзбек давлатчилигининг 3000 йиллик тарихидан сўзловчи қадим Ахсикент бугун улкан бунёдкорлик ва илмий-изланишлари майдонига айланган
Қалъа девори ва дарвозасини ўз ичига олган меъморий композиция қурилиши якуний паллада.
Айни пайтда йўл ёқасидаги Очиқ осмон (XVIII объект) музейи деярли битди. Ҳозирда музей усти ёпилмоқда. 10 мингдан ортиқ артефактларни ўзида жо қиладиган Экспонатлар музейи қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Археопаркнинг умумий майдони 200 гектарни ташкил этади. Тўрақўрғонда Сирдарёниинг 24 километр қисми мавжуд. Ушбу масофадаги соҳил бўйи ҳудуди ва 12 та оролда экотуристик манзиллар барпо этиш режаси ишлаб чиқилмоқда
XI объектни устини ёпиш ишлари бошланган бўлиб, бугун дастлабки ёғоч таянчлар аркасимон услубда ўрнатилган.

👍3
Суд қарори арафасида адвокат Комилованинг муҳим баёноти
Бугун соат 14:00да собиқ депутат Қ.Дусовга нисбатан суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда. Ушбу жараёнда адвокат сифатида иштирок этаётган Комилова ўз Телеграм саҳифасида қуйидаги фикрларни билдирди:
Мазкур баёнот адвокатуранинг мустақиллиги, мурожаат ҳуқуқининг дахлсизлиги ва суд-тергов органларининг қонунни қандай талқин қилаётгани борасида жиддий саволларни ўртага ташлаяпти. Суд қарори нафақат Қ.Дусов, балки фуқаролик жамиятида мурожаат этиш ҳуқуқи қандай таъминланишини ҳам белгилаб бериши мумкин.
Адолат мезони қай томонга оғади — буни яқин соатлар кўрсатади...
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун соат 14:00да собиқ депутат Қ.Дусовга нисбатан суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда. Ушбу жараёнда адвокат сифатида иштирок этаётган Комилова ўз Телеграм саҳифасида қуйидаги фикрларни билдирди:
"Собиқ депутат Қ.Дусовга нисбатан бугун суд ҳукми соат 14-00 да ўқилиши кутиляпти.
Тўғриси, ўзим ҳимоячи бўлсам-да, жуда қизиқяпман, прокурор музокарада сўраган 6 йил учун эмас, менинг музокара сўзимдаги ЖКнинг 237-моддаси таркиби йўқлиги сабабли, оқлов сўраганим учун.
Қолгани одил судловга ҳавола, балким мен ҳимоя томонидан ёндашиб, қонунга бошқача ёндашгандирман.
Лекин қатъий қоида бор! Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎҚР-445-сонли қонунининг 5-моддасида мурожаатларнинг шакллари ва турлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
"Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади” деб кўрсатилган.
Қ.Дусовнинг мурожаати эса, ҳозирда ўзига нисбатан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиб қолмоқда".
Мазкур баёнот адвокатуранинг мустақиллиги, мурожаат ҳуқуқининг дахлсизлиги ва суд-тергов органларининг қонунни қандай талқин қилаётгани борасида жиддий саволларни ўртага ташлаяпти. Суд қарори нафақат Қ.Дусов, балки фуқаролик жамиятида мурожаат этиш ҳуқуқи қандай таъминланишини ҳам белгилаб бериши мумкин.
Адолат мезони қай томонга оғади — буни яқин соатлар кўрсатади...
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13😢2
Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгаради — президент
Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.
Президент Администрацияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.
Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.
Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.
Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.

👍2🔥1
Сирдарё тумани ҳокими Азиз Турдимуродов 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади
“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади. Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.
Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.
Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”, - деди давлат раҳбари маърузаси якунида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиш учун ишламоқда" – президент
Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 трлн сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.
Йиғилишда таъкидланишича, айниқса, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози.
Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Президент чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлигини танқид қилди.
Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

👍44🔥12😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 туман ҳокимига уч ой муддат берилди
Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.
Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.
Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди. Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍32🔥1
«Бу ҳукм менга эмас, таълим келажагига чиқарилди» — Дўсов 5 йилу 2 ойга қамалди
Қобил Дўсов туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда ёлғон хабар бериш жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди. Унга суд ҳукми билан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ҳукмда Қобил Дўсовнинг Facebook’даги профили ҳамда Telegram’даги канали фаолияти тўхтатилиб, блокланиши ҳам белгиланган.. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
Маълумот учун, аввалги суд мажлисларидан бирида Дўсов:
— деб баёнот берган эди. Шу мажлисда прокурор томонидан 6 йиллик қамоқ жазоси талаб қилинган.
Қобил Дўсовнинг иши жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотган эди. Суд ҳукми ижтимоий тармоқларда ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлган.

«Чиқарилган ҳукм менга эмас, таълимнинг келажагига чиқарилади»,
— деб баёнот берган эди. Шу мажлисда прокурор томонидан 6 йиллик қамоқ жазоси талаб қилинган.
Қобил Дўсовнинг иши жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотган эди. Суд ҳукми ижтимоий тармоқларда ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎33😢1
Ёшлар келажаги учун кенг майдон — Навоийда ёшлар ойлиги шукуҳи
Навоий вилоятида “Ёшлар ойлиги” ва “Долзарб 90 кунлик” доирасида ёшлар иштирокида кўплаб маданий-маърифий, спорт ва интеллектуал тадбирлар ўтказилди.
Навоий шаҳрида ташкил этилган Ёшлар байрамида 82 мингдан зиёд фуқаро қатнашди. “Ёшлик кўли” атрофида веломарафон, бадминтон, армрестлинг, волейбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида “Баркамол авлод мактаби”да шахмат, экодизайн, киберспорт ва бошқа соҳалар бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Уларда 300 га яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
"Алишер Навоий" боғида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси, китоб муҳокамалари ва билим синовлари ташкил этилди. Ёшлар маданий тадбирлар, мотивацион саҳналар ва театр чиқишларини ҳам томоша қилишди.
23-сон мактаб ва НКМКда “Заковат”, шахмат, рассомчилик ва кино тадбирлари, университетда эса спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Кураш бўйича вилоят чемпионати ҳам ташкил этилди.
“Фарҳод” саройидан вилоят ҳокимлигигача “От паради” ва юриш марафони ўтказилди. Байрам “Ёшлар хиёбони”даги гала концерт билан якунланди. Унда машҳур ижодкорлар ва истеъдодли ёшлар иштирок этди. Тадбир мушакбозлик билан ниҳояланди.
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги бундай тадбирлар юртимиз бўйлаб изчил давом этмоқда.

👍5👎2