Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Соғлиғингиз биз учун муҳим!
🏥 FAMILY DOCTORS M — бу замонавий ва ишончли тиббиёт маскани!
Клиникамизда турли йўналишлардаги тажрибали мутахассислар сизга ёрдам беришга тайёр. Диагностика ва даволаш ишлари маҳаллий ва халқаро стандартлар асосида амалга оширилади.
📍 Агар шундай имкониятдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, марҳамат, клиникамизга ташриф буюринг!
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12
Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy
ЛОКАЦИЯ
Facebook | Instagram | Telegram

👍1
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади
Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.
Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
🔹 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;
🔹 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;
🔹 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.
Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3👎1🔥1
Илғор комбайнчилар рағбатлантирилди
Янгийўл туманида ғалла йиғим-терим мавсуми қизғин паллага кирган. Мавсум бошланиши билан тумандаги 12 та комбайин учун 24 нафар ҳайдовчи шакллантирилди.
Хирмонга ҳозирга қадар 5300 тонна ғалла топширилиб, бу кўрсаткичда маҳаллий деҳқонлар ва комбайинчиларнинг заҳмати яққол аҳамиятга эга.
Албатта, бундай ютуқларда отряд бошлиқлари ва меҳнат фидойиси бўлган комбайинчиларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Жумладан, бугун Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев ИИБ раҳбарияти билан биргаликда тумандаги дала майдонларида бўлиб, 14/7, 14/9 ва 14/23 отрядлар таркибида фаолият юритаётган 6 нафар илғор комбайинчига махсус пул мукофоти – ҳар бирига 1 миллион 200 минг сўмдан тақдим этилди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ўримда комбайинчиларга бир фурсат кўмакчи бўлди. Бу каби моддий ва маънавий рағбатлар мавсум давомида меҳнат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

👍2
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида;
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари айрим туман (шаҳар)ларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
❗️“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
❗️“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, вазирликнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Саммит доирасида Ўзбекистон президенти Хитой Раиси билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказади.
Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.

👍64👎1
Жавобсиз саволлар...
Хабарингиз бор, бундан бир неча кун аввал "Марғилонда қонун ишламаяптими?" номи остидаги видео материални YouTube каналимиз орқали эътиборингизга тақдим этган эдик.
Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марғилондаги стоматологиянинг хусусийлаштирилишини вақтинча тўхтатган, бироқ давлат активлари вазирликнинг ушбу хатини тан олмаяпти.
0 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар бепул тиббиёт хизмати қаерда қандай амалга оширилади? ПФ-70 фармони қонунчилик парламент томонидан ўрганилиб, камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериладими?
Вазирликнинг талаби давлат активлари томонидан бажарилмаслигига, бўйин товланишига сабаб нима? Ким бунга мажбур қилмоқда ҳамда шу каби саволларга жавоб борми ўзи?
EFFECT.UZ жараёнларни кузатишда давом этади.

👍8
Исроил Эроннинг давлат телевидениеси қароргоҳига зарба берди
Исроил Эроннинг ИРИБ давлат телерадиокомпанияси қароргоҳини нишонга олди. Ҳужум лаҳзаси жонли эфирга ҳам тушиб қолган.
Меҳр агентлигига кўра, зарба натижасида дастурлар бир неча дақиқага тўхтаган. Бошловчи Саҳар Имомий ҳужумдан кейин эфирга қайтган, кўрсатув эса бошқа студия орқали давом этмоқда.
Аввалроқ Исроил армияси Теҳрон аҳолисини эвакуация қилишга чақирган ва ҳарбий инфратузилмаларга зарбалар берилишини маълум қилган эди.
Исроил мудофаа вазири Исраел Кац бу ҳужумни шарҳлар экан:
— деди.

“Эрон ташвиқоти ва фитнаси манбаи йўқ бўлиш арафасида”,
— деди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Қурилишда назорат кучаймоқда: масъулларга интизомий чоралар кўрилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида 2025 йил май ойида олиб борилган назорат тадбирлари натижалари муҳокама қилинди.
Инспекция раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда қатор муаммолар — жойларда назорат тадбирларининг етарлича самара бермаётгани, ижро интизомининг паст даражада экани, айрим ҳудудларда белгиланган талаб ва меъёрларга риоя этилмаётгани танқид остига олинди.
Айнан шундай камчиликлар сабаб Сирдарё вилояти инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Самарқанд ва Фарғона инспекция раҳбарларига эса интизомий жазо қўлланилди.
Йиғилиш давомида умумий ҳисобда 20 нафар масъул ва 14 нафар ички назорат мутахассиси ишдан олинди. Қўшимча равишда 18 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.
Инспекция раҳбари назорат тизимида лоқайдлик ва масъулиятсизликка ўрин йўқлигини, фақат ишга виждонан ёндашадиган, билимли ва жавобгар ходимларгина фаолият юритиши кераклигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида барча раҳбар ва масъулларга назоратни кучайтириш, ижро интизомини таъминлаш ва амалий натижаларга эришиш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.

👎5👍2