EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.1K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда икки яшар бола тасодифан онасини отиб қўйди

Бола стол устидаги тўппончани олиб, онасига ўқ узган. Аёл ўрнидан туриб танасидаги жароҳатларни кўздан кечирган.

Шундан сўнг бир неча қадам юриб йиқилган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢5
Фарғонада қарийб 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди

«Турват» саноат тармоғидан табиий газ билан таъминланувчи «Н. И. Б.» МЧЖга қарашли мазкур АГТКШда газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ўлчов тизимидаги қурилмаларга ташқи таъсир ўтказилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 2 миллиард 901 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Мазкур иш бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 181,7 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятлик ҳайдовчилар Тошкентда ҳам таксичилик қилиши мумкин

Транспорт вазири Илҳом Махкамовнинг сўзларига кўра, 2 апрель санасида қабул қилинган ҳукумат қарори нотўғри талқин қилинган. Хусусан, вилоятлик ҳайдовчиларнинг Тошкент шаҳрида такси хизмати кўрсатиши чекланаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати эса қарор мазмунини ўз вақтида кенг жамоатчиликка тўғри тушунтира олмаганини тан олди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл қоидабузарлиги учун “хат” бир ойда келмаса — бекор қилиниши мумкин!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама этилаётган янги қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фото ва видео орқали расмийлаштирилган жарималар бир ойдан кеч юборилса, улар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга кўра:
➖ Қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ой ичида маъмурий жазо қўлланиши шарт;
➖ Агар қарор устидан шикоят берилган бўлса, жазо 1 йил ичида қўлланилиши лозим;
➖ Шунингдек, йўл чизиғини босиш каби айрим ҳолатлар фото-видео мосламалар орқали қайд этилмаслиги мумкин.

Лойиҳа ҳозирча биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун қабул қилинса, фуқаролар жарималар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлади ва кеч юборилган қарорлар бекор қилиниши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда уйидан қўшниларига интернет тарқатган фуқарога чора кўрилди

Оқдарё туманида фуқаро ўз уйида ноқонуний телекоммуникация тармоғи ташкил этиб, радиореле қурилмаси орқали 9 нафар қўшнига интернет хизматини пулли ва бепул кўрсатиб келаётгани аниқланди.

Лицензия ва рухсатномаларсиз фаолият юритган фуқарога нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢2
Ўзбекистон ТИВ фуқароларни Яқин Шарқдаги вазият бўйича огоҳлантирди

Сўнгги кунларда Исроил ва Эрон ўртасидаги кескин зиддият қуролли тўқнашувларга айланиб, Яқин Шарқ минтақасида вазият жиддийлашгани кузатилмоқда. Можароларнинг авж олиши нафақат минтақада, балки бутун дунёда хавотир уйғотмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бу борада расмий баёнот бериб, фуқароларни вазминликка ва масъулиятли муносабатга чақирди.

🔹 Вазирлик таъкидлашича, можароларни фақат тинч йўл ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этиш мумкин.
🔹 Фуқаролар турли провокацион чақириқлар ва нафрат тарғиботига учмасликка, диний ёки ирқий асосда зиддиятли муносабат билдирмасликка чақирилмоқда.
🔹 Шунингдек, вазиятга нисбатан ҳиссий эмас, вазмин ва оқилона муносабат сақлаш муҳимлиги қайд этилган.

ТИВнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналиши – тинчлик, дўстона ҳамкорлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига таянади.

Миллий ва диний тотувликни асраш – жамият барқарорлиги ва хавфсизлигининг кафолати сифатида эътироф этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон футбол клубининг янги футбол базаси фойдаланишга топширилди

Вилоят ҳокими - Андижон футбол ассоциацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов очиб берган маросимда, Биродар Абдурайимов, спорт шарҳловчилари Даврон Файзиев, Ҳайрулла Ҳамидов ва клуб аъзолари иштирок этди.

Қароргоҳ Хўжаобод туманида жойлашган бўлиб, умумий майдони 4,5 гектарни ташкил этади. Ўзининг иқлими билан ажралиб турган ҳудудда, "Шаҳрихонсой" оқиб ўтади.

Бино уч қаватдан иборат бўлиб, 114 кишига мўлжалланган. Унда асосий жамоа билан U21 жамоаси футболчилари истиқомат қилади.

Шунингдек, замонавий кўринишдаги бассейн, алоҳида ювиниш хоналари, тренажёр зал, ошхона, меҳмонхона, 2 та футбол майдони, 1000 нафар томошабинга мўлжалланган трибуналар мавжуд.

Қурилиш ишлари учун 31 млрд.сўм маблағ сарфланган марказ ФИФА ва ОФК талабларига тўла жавоб бериб, Ўрта Осиёда ягона қароргоҳ ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижон дўпписи патентланди

Андижон дўпписи Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур бош кийим ўзининг юқори сифатли матолари, нозик нақшлари, ўзига хос шакли, шунингдек, рамзий ва эстетик мазмуни билан ажралиб туради. Ушбу дўппи Андижон вилоятининг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши Андижон дўпписининг келиб чиқиш манбаини белгилайди, ҳамда унинг сифати ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд табиий, инсоний, тарихий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

Қонун (ЎРҚ-1069-сон, 16.06.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатлар жисмоний шахсларга – уларнинг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши кўрсатилди.

Шуниндек, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари фуқароларнинг қарздорликлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад этиб белгиланди.

Бундан ташқари, мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестрини юритиши кўзда тутилди.

Давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси билан тезкор ахборот алмашинувини амалга оширади.

Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва 10 йил давомида сақланади.

Шунингдек, қонун ҳужжатларига мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди

Ўз нутқида президент мамлакатлар ўртасидаги Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг қабул қилинишини тарихий воқеа, деб ҳисоблашини билдирди.

Шунингдек, қатор таклифларни илгари сурди:

➖ технологиялар трансфери бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш;
➖ “Марказий Осиё – Хитой” тараққиёт жамғармасини таъсис этиш;
➖ 2030 йилгача мўлжалланган “Яшил” ривожланиш дастурини қабул қилиш;
➖ Экологик альянс тузиш;
➖ “Марказий Осиё – Хитой” оптик толали алоқа тармоғининг рақамли трассасини барпо этиш;
➖ Махсус хизматлар ва хавфсизлик кенгашлари йўналишида ахборот алмашишнинг кўптомонлама ишчи механизмларини йўлга қўйиш;
➖ формат доирасида Афғонистон бўйича юқори даражадаги гуруҳ таъсис этиш ва унинг учрашувини Афғонистон вакиллари иштирокида чегарадош Термизда ўтказиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥65👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BBC: Исроилда ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди, Эронда эса портлашлар содир бўлмоқда

Нашрнинг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари бир нечта ҳудудларда ҳаво ҳужумидан хавфи сиреналари янграгани боис одамларни бошпаналарга ўтишга чақирмоқда. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон томонидан учирилган ракеталарни уриб туширишга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, Эрон ҳудудида ҳам портлашлар содир бўлаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

BBC Форс хизмати мухбири Ғунча Хабибийзодга кўра, мамлакат марказидаги Исфаҳон вилояти аҳолиси кучли портлаш товушларини эшитган.

Мehr ахборот агентлигининг хабар беришича, портлашлар Исфаҳоннинг шарқий ва шимолий қисмларида қайд этилган, ҳудудда Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган. Мамлакат расмийлари Исфаҳонга яқин ҳудудларда Исроил дронлари йўқ қилинганини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага амалий ташрифи якунланди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46
Тошкентда “Сокин” подстанциясида носозлик: бир неча туманда свет ўчди

Бугун соат 21:00да Тошкент шаҳрида жойлашган “Сокин” подстанциясида техник носозлик юзага келди.

Ушбу ҳолат туфайли Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

Энергетика вазирлигига кўра, ҳозирда мутахассислар томонидан носозликни бартараф этиш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Қўшимча маълумотлар тақдим этилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Теҳрон осмонида тинчлик бузилди: Исроил самолётлари ҳужум қилмоқда

Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, ҳозирги вақтда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига кучли ва интенсив ҳаво зарбаларини йўлламоқда.

Ҳужумлар оқибатида вужудга келган талафотлар ва қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас. Айни пайтда шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2🔥1