EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Битирувчилар учун электрон шаҳодатномани олиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил мактаб битирувчиларига муҳим маълумот билан мурожаат қилмоқда: 2023 йилдан бошлаб мактабни тамомлаган барча битирувчилар ўз шаҳодатномаларини электрон тарзда бепул юклаб олишлари мумкин.

Шаҳодатномаларни қуйидаги расмий порталлар орқали олиш мумкин:
🔗 e-shahodatnoma.uz
🔗 my.gov.uz

Вазирлик маълумотига кўра, жорий 2025 йилда 9-синфни 632 минг нафар, 11-синфни эса 451 минг нафардан ортиқ ўқувчи битирмоқда. Электрон шаҳодатнома хизмати бюрократик жараёнларни енгиллаштириш, вақт ва маблағни тежашга хизмат қилади.

Мазкур хизматдан фақат 2023 йилдан сўнг мактабни тамомлаган ўқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Вазирлик барча битирувчиларни мазкур қулай имкониятдан фойдаланишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда келинлик либосидаги қизлар акцияси тўхтатилди

Жиззах шаҳрида бир гуруҳ қизлар "Эр керак" деган ёзувлар билан келинлик кўйлакларида кўчада юргани жамоатчилик диққатини тортди. Маълум бўлишича, бу ҳаракат маҳаллий гўзаллик салони томонидан реклама мақсадида ташкил этилган.

Оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича бошқарма раҳбарияти томонидан тадбир дарҳол тўхтатилди. Қизлар ва салон маъмурияти билан жамиятдаги юриш-туриш қоидалари ҳамда миллий қадриятларга риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12👍1😢1
Собиқ туман суди раисига нисбатан йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноий иш кўрилмоқда

Қашқадарё вилоятида собиқ судья Камолиддин Муродовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

Айбловга кўра, у Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган — транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида одам ўлимига сабаб бўлган — ҳаракатда айбланмоқда. Мазкур иш биринчи инстанция тартибида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича ҳайъати томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, жорий йил 9 март куни Камолиддин Муродов адвокат таниши билан автоҳалокатга учраган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида адвокат шахс жойида вафот этган. Муродов машина бошқармаганини билдирган бўлса-да, суд-биологик экспертиза натижалари унинг ҳайдовчи бўлганини кўрсатган.

2024 йилнинг декабрида у терговдан қочгани сабабли, Қарши шаҳар суди томонидан уни қамоққа олиш ва қидирув эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинган. Қўлга тушганидан сўнг, у 5-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6👍1
Бойсундаги ёнғин 3 гектар майдонни қамраб олди. Олов 14 соат деганда ўчирилди

Кеча, 17 июнь куни соат 17:45 ларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Кенгдала” ўрмон хўжалигига туташ ҳудудда қуруқ ўтлар ёнди.

Вилоят ФВБ ва тегишли хизматлар томонидан кўрилган чоралар натижасида ёнғин 18 июнь куни соат 07:10 да тўлиқ ўчирилди. 3 гектар майдондаги ёнғин кенгроқ ҳудудларга тарқалмасдан бартараф этилди.

Тадбирда 85 нафар ФВБ ходими, 40 нафар ўрмончи, 20 нафар ҳарбий хизматчи, 40 нафар маҳаллий кўнгилли ва дронлар жалб қилинди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарарни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
"Автобус бекатлари стандартларга жавоб бермаяпти" — Рақобат қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олиб борилган текширувлар мамлакат бўйлаб жойлашган 2800 дан зиёд автобус бекатида кўплаб камчиликларни аниқлади. Бу ҳақда қўмита расмий ахборот берди.

Маълумотларга кўра, қўмита ва унинг ҳудудий тузилмалари танлама усулида бекатлар фаолиятини ўрганган. Назорат натижаларига кўра, қатор бекатлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Хусусан:

🔶286 та бекатда кутиш заллари ёпиқ тузилмада эмаслиги туфайли йўловчилар иссиқ ва совуқ ҳаводан ҳимояланмаган;

🔶210 та ҳолатда кутиш залларида савдо нуқталари ўрнатилган;

🔶387 та бекатда ногиронлар учун махсус пандуслар йўқ;

🔶412 та бекатда ёритиш тизими мавжуд эмас;

🔶57 та бекатда ҳаво шароитига қарши ҳимоя қилувчи павильон қурилмаган;

🔶156 та бекатда ном кўрсатувчи белгилар ўрнатилмаган;

🔶255 та ҳолатда эса йўналиш рақами кўрсатилмаган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликларига махсус кўрсатмалар юборилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент "Тошкент-Шарқий" аэропортидаги қурилиш суръатини оширишни буюрди

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, "Тошкент-Шарқий" аэропортида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва модернизация ишлари доирасида 4 километрлик учиш-қўниш йўлаги тўлиқ янгиланиб, у энг оғир тоифадаги самолётларни қабул қила оладиган ҳолатга келтирилди.

Айни пайтда аэропорт ҳудудида юқори мартабали расмийлар ва хусусий авиация учун мўлжалланган 2 та алоҳида терминал, перрон ва ёпиқ ангарлар қурилаётгани маълум қилинди.

Бундан ташқари, аэропорт ICAO III-А тоифасига мос келувчи замонавий радиотехникавий ва метеорологик жиҳозлар билан таъминланади. Бу эса ҳатто ёмон об-ҳаво шароитида ҳам хавфсиз учиш ва қўнишни таъминлайди.

Самолётларнинг техник ҳолатини сақлаш ва хавфсиз жойлаштириш учун ангарларда барча замонавий шарт-шароитлар яратилади.

Президент аэропорт лойиҳаси билан шахсан танишиб чиқиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, хизмат сифатини ошириш ва халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган инфратузилмани шакллантириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг ижрочи директорига янги ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясининг тегишли фармойишига мувофиқ, Шухрат Наримонович Даминов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш. Даминов ўз фаолиятини 2008 йилда Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасида бошлаган. Тайинловга қадар 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар муаммоларини жойида ҳал этиш ҳокимликлар фаолиятида асосий йўналишга айланмоқда

🇺🇿 2025 йил 16 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Халқ қабулхоналари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тартибини янада самарали ташкил этиш бўйича қатор муҳим топшириқлар берилди.

“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга қолдиришга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан, шу ернинг ўзида ҳал қилади.”
дея таъкидлади президент.

Эндиликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари Халқ қабулхоналарига бевосита ўзлари раҳбарлик қилади. Ҳар бир ҳоким иш кунини айнан шу жойда – фуқаролар орасида, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларини жойида ҳал этиш билан бошлаши белгиланиб қўйилди.

✅ Ушбу топшириқларнинг амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида, бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев тегишли соҳа ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди.

✅ Қабул жараёнида уй-жой, бандлик, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, кредит ва моддий ёрдам, ётоқхона билан таъминлаш каби йўналишларда тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.

✅ Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 90 фоиздан ортиғи айни ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича эса масъуллар ва ижро муддати белгиланди ҳамда назоратга олинди.

✅ Ушбу ёндашув ҳокимлик фаолиятида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш амалиёти устувор аҳамият касб этаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥4
Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан пора олиш ҳолати аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасида умумтаълим соҳасида коррупциявий ҳолат фош этилди. Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи, мактаб директори ўринбосарининг топшириғига кўра, Чимбой туманидаги ҳамкасбидан аттестациядан муваффақиятли ўтказиш эвазига 1000 АҚШ доллари олган пайтда ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан далиллар билан ушланган.

Олиб борилган текширувлар натижасида, директор ўринбосари 100 нафардан зиёд ўқитувчидан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пора олиб келгани, бу ҳолатларни шахсий қайдномалари ва қоғозларда акс эттириб боргани аниқланди.

Текширув давомида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошидаги Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шуъбаси бош методисти ҳам мазкур ноқонуний фаолиятга алоқадорлиги маълум бўлди. У синовлардан ўтказиш учун йиғилган 10 450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда давлат органларига топширган.

Шунингдек, тест жараёнларида иштирок этувчи ўқитувчиларнинг уяли алоқа воситалари билан киришига йўл қўйган Миллий гвардия ходимининг ўз хизмат вазифасини суст амалга оширгани ҳам қайд этилди.

Маълумотларга кўра, пора сифатида олинган маблағлар фуқаролар ўртасида тақсимлаб келинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢3
Президент Қашқадарё вилоятига боради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41
Доллар курси пасайиши кутилмоқда

20 июн куни учун доллар курсининг 58–59 сўмгача пасайиши тахмин қилинмоқда.

Банкларда доллар сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ipak Yo‘li Bank — 12 615 сўм

MKbank — 12 615 сўм

Garantbank — 12 610 сўм

Anorbank — 12 610 сўм

Банклар томонидан доллар харид қилиш бўйича энг юқори курслар:

Asakabank — 12 650 сўм

Asia Alliance Bank — 12 660 сўм

Tengebank — 12 660 сўм

BRB — 12 670 сўм

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Пойтахтдаги саноат ютуқлари: ОАВ ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди

Бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида "Янгиҳаёт" индустриал технопарки, Бектемир кичик саноат зонаси ҳамда "Янги авлод" махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан танишиш учун етиб келишди.

Ҳозирда пресс-тур расман старт олди. Тадбир давомида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар билан яқиндан танишадилар:

⏺️ Технопарк ва кичик саноат зонаси ҳудудидаги лойиҳалар ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти;

⏺️ Йирик инвестицион лойиҳалар натижасида яратилган янги иш ўринлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар;

⏺️ Ёшлар учун ташкил этилган саноат ва тадбиркорлик зонаси.
Шунингдек, тадбир давомида саноат ҳудуди вакиллари, тадбиркорлар ва ишчилар билан бевосита мулоқот қилиш имконияти ҳам яратилади.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шаҳрисабздаги замонавий кардиология маркази фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумотларга кўра, мазкур “Оқ сарой” клиникаси россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган. Муассасада 4 та жарроҳлик, 6 та реанимация хонаси ва 100 дан зиёд шифо ўринлари мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 4 та, кун давомида эса 25 тагача юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони яратилган.

Клиникада Россия, Туркия ва Кувайтдан малакали шифокорлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг кўмагида стентлаш, аорта-коронар шунтлаш, туғма нуқсонларни бартараф этиш, эндопротезлаш каби самарали даволаш усуллари қўлланилмоқда.

Марказ замонавий ташхис технологиялари билан жиҳозланган. Жумладан, сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган эхокардиография ускунаси Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.

Президент инновацион тиббиёт муассасалари соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутишини, улар орқали тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳада дунёқарашни ўзгартириш ва янгича ёндашувларни жорий этиш мумкинлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57