EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар муаммоларини жойида ҳал этиш ҳокимликлар фаолиятида асосий йўналишга айланмоқда

🇺🇿 2025 йил 16 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Халқ қабулхоналари фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тартибини янада самарали ташкил этиш бўйича қатор муҳим топшириқлар берилди.

“Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга қолдиришга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан, шу ернинг ўзида ҳал қилади.”
дея таъкидлади президент.

Эндиликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари Халқ қабулхоналарига бевосита ўзлари раҳбарлик қилади. Ҳар бир ҳоким иш кунини айнан шу жойда – фуқаролар орасида, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларини жойида ҳал этиш билан бошлаши белгиланиб қўйилди.

✅ Ушбу топшириқларнинг амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида, бугун Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев тегишли соҳа ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди.

✅ Қабул жараёнида уй-жой, бандлик, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, кредит ва моддий ёрдам, ётоқхона билан таъминлаш каби йўналишларда тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.

✅ Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 90 фоиздан ортиғи айни ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича эса масъуллар ва ижро муддати белгиланди ҳамда назоратга олинди.

✅ Ушбу ёндашув ҳокимлик фаолиятида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш ва уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш амалиёти устувор аҳамият касб этаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥4
Қорақалпоғистонда ўқитувчилардан пора олиш ҳолати аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасида умумтаълим соҳасида коррупциявий ҳолат фош этилди. Нукус шаҳридаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи, мактаб директори ўринбосарининг топшириғига кўра, Чимбой туманидаги ҳамкасбидан аттестациядан муваффақиятли ўтказиш эвазига 1000 АҚШ доллари олган пайтда ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан далиллар билан ушланган.

Олиб борилган текширувлар натижасида, директор ўринбосари 100 нафардан зиёд ўқитувчидан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пора олиб келгани, бу ҳолатларни шахсий қайдномалари ва қоғозларда акс эттириб боргани аниқланди.

Текширув давомида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошидаги Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шуъбаси бош методисти ҳам мазкур ноқонуний фаолиятга алоқадорлиги маълум бўлди. У синовлардан ўтказиш учун йиғилган 10 450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда давлат органларига топширган.

Шунингдек, тест жараёнларида иштирок этувчи ўқитувчиларнинг уяли алоқа воситалари билан киришига йўл қўйган Миллий гвардия ходимининг ўз хизмат вазифасини суст амалга оширгани ҳам қайд этилди.

Маълумотларга кўра, пора сифатида олинган маблағлар фуқаролар ўртасида тақсимлаб келинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢3
Президент Қашқадарё вилоятига боради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, ислоҳотлар натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида саноат, тиббиёт, туризм, энергетика каби кўплаб соҳалардаги корхоналар фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41
Доллар курси пасайиши кутилмоқда

20 июн куни учун доллар курсининг 58–59 сўмгача пасайиши тахмин қилинмоқда.

Банкларда доллар сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ipak Yo‘li Bank — 12 615 сўм

MKbank — 12 615 сўм

Garantbank — 12 610 сўм

Anorbank — 12 610 сўм

Банклар томонидан доллар харид қилиш бўйича энг юқори курслар:

Asakabank — 12 650 сўм

Asia Alliance Bank — 12 660 сўм

Tengebank — 12 660 сўм

BRB — 12 670 сўм

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Пойтахтдаги саноат ютуқлари: ОАВ ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди

Бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида "Янгиҳаёт" индустриал технопарки, Бектемир кичик саноат зонаси ҳамда "Янги авлод" махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан танишиш учун етиб келишди.

Ҳозирда пресс-тур расман старт олди. Тадбир давомида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар билан яқиндан танишадилар:

⏺️ Технопарк ва кичик саноат зонаси ҳудудидаги лойиҳалар ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти;

⏺️ Йирик инвестицион лойиҳалар натижасида яратилган янги иш ўринлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар;

⏺️ Ёшлар учун ташкил этилган саноат ва тадбиркорлик зонаси.
Шунингдек, тадбир давомида саноат ҳудуди вакиллари, тадбиркорлар ва ишчилар билан бевосита мулоқот қилиш имконияти ҳам яратилади.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шаҳрисабздаги замонавий кардиология маркази фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумотларга кўра, мазкур “Оқ сарой” клиникаси россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган. Муассасада 4 та жарроҳлик, 6 та реанимация хонаси ва 100 дан зиёд шифо ўринлари мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 4 та, кун давомида эса 25 тагача юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони яратилган.

Клиникада Россия, Туркия ва Кувайтдан малакали шифокорлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг кўмагида стентлаш, аорта-коронар шунтлаш, туғма нуқсонларни бартараф этиш, эндопротезлаш каби самарали даволаш усуллари қўлланилмоқда.

Марказ замонавий ташхис технологиялари билан жиҳозланган. Жумладан, сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган эхокардиография ускунаси Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.

Президент инновацион тиббиёт муассасалари соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутишини, улар орқали тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳада дунёқарашни ўзгартириш ва янгича ёндашувларни жорий этиш мумкинлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин: Россия ва Ўзбекистон миграция масалаларини ҳамкорликда ҳал этади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик янада мустаҳкамланаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат ушбу масалани биргаликда ҳал этиш, Россияда ишлашни истовчи фуқароларни олдиндан касбий тайёрлаш бўйича келишиб олган.

«Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан миграция масалаларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олдик. Чунки бизда меҳнат бозори бугун қандай аҳволда экани маълум. Россияда ишлашни хоҳлайдиган инсонларни тайёрлаш масаласини биргаликда ечамиз», —

деди Владимир Путин.

Путин, шунингдек, ёшлар билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. У Россия ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият берилаётганини таъкидлади.

«Бу борада ёшлар билан ишлашнинг ўзи ҳам жуда муҳим ва қимматлидир. Билишимча, Шавкат Миромоновичнинг ёрдамчиси — Саида Шавкатовна яқинда Москвада бўлган ва кўплаб ҳамкасбларим билан ҳукумат ҳамда Президент администрациясида учрашувлар ўтказган. У президент топшириғи асосида ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни, таъбир жоиз бўлса, ушбу йўналишни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда»,
— деди Россия раҳбари.

Бу каби ҳамкорликлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥158👍102👎5😢2
Хонанда Шоира Отабекова Андижонда автоҳалокатга учради

19 июнь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида хонанда Шоира Отабекова иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълумотларга кўра, Шоира Отабекова Хуробод маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда BYD Song Plus русумидаги автомобилида Хонобод шаҳари томон ҳаракатланиб кетаётган пайтда руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги чегаравий сим тўсиққа бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Аммо автомашина техник жиҳатдан шикастланган.

Ҳодисадан сўнг хонанда ўзининг Instagram саҳифасида шундай деб ёзган:
«Мен автоҳалокатга учрадим. Қарама-қарши йўналишга чиқиб, сиққан одам қочиб кетди. Ўзимга ҳеч нима бўлмади. Кўрамиз энди буни ортида ким турганини».


Айни пайтда ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🔥1
Шамол йўналишининг кескин ўзгариши сабабли бир неча рейс Тошкентга қўнолмади

19 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида шамол йўналишининг кескин ўзгариши сабабли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш жараёни вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида бир қатор рейслар захира аэродромларга йўналтирилди:

🔹 “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг Камран – Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (режа бўйича қўниш – 16:35);

🔹 “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Махачқалъа – Тошкент йўналишидаги HY-9732 рейси (режа бўйича қўниш – 16:42);

🔹 Шунингдек, Деҳли – Тошкент йўналишидаги HY-424 рейси Самарқанддаги захира аэродромга йўналтирилди (режа бўйича қўниш – 16:51);

🔹 “Air Astana” авиакомпаниясининг Остона – Тошкент йўналишидаги KS-123 рейси Туркистон шаҳридаги захира аэродромга қўнди.

Uzbekistan Airports маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:30 да об-ҳаво шароити барқарорлашган, аэропортдаги вақтинча чекловлар бекор қилинган ва ҳаво қатновлари одатий тартибда тикланган. Захира аэродромларга қўнган рейслар Тошкентга қайтарилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, шамол силжиши (wind shear) — бу шамол йўналиши ёки тезлигининг қисқа масофада кутилмаган ҳолда кескин ўзгариши бўлиб, у самолётларга айниқса парвоз, қўниш ёки кўтарилиш пайтида жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Туляганов Транспорт вазирлигини обрўсизлантирган деб топилиб, жазоланди

Жаҳонгир Туляганов Транспорт вазирлигининг иш фаолиятига нисбатан асоссиз маълумотлар тарқатган деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Ушбу ҳолат юзасидан чиқарилган суд қарорига асосан блогерга 18 750 000 сўм миқдорида жарима белгиланди ва унинг YouTube каналининг фаолиятини тўхтатиш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, Ж. Туляганов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилган.

🔹 Суд жараёнида Туляганов иштирок этмаган. Унинг сўзларига кўра, у суд кунидан хабардор бўлмаган ва шу сабабли қатнашмаган.

🔹 Бу борада суд органлари муносабати Тошкент шаҳар судлари расмий канали орқали эълон қилинган. Унда таъкидланишича, айбланувчининг иштирокисиз суд бўлиб ўтиши амалдаги қонунчиликка зид эмас.

Суд қарорига мувофиқ, Ж.Тулягановга нисбатан БҲМнинг 50 баравари миқдорида, яъни 18 750 000 сўм жарима тайинланган. Шунингдек, у томонидан юритилган YouTube канали фаолиятини тўхтатиш белгиланган.

Суд ҳукми 2025 йил 16 июндан қонуний кучга кирган. 2025 йил 19 июн ҳолатига кўра, мазкур иш юзасидан апелляция ёки кассация шикояти судга келиб тушмагани маълум қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎25👍4😢2
❗️Ногиронлиги бўлганлар учун транспорт мослашуви харажатлари давлат ҳисобидан қопланади

Ҳукумат қарорига асосан, ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштирилган автотранспорт воситалари учун харажатларнинг 50% қисми, лекин БҲМнинг 30 бараваригача давлат томонидан қоплаб берилади.

Қоплаш кимларга тааллуқли:
➖ 2024 йил 1 октябргача автобус йўналишларида фаолият юритган тадбиркорларнинг ҳар бир мослаштирилган автобуси учун;
➖ 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автомобили учун.

Аризалар мослаштирилган вақтдан сўнг 90 кун ичида “Инсон” марказлари, my.gov.uz ёки "Ягона ижтимоий ҳимоя" тизими орқали топширилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Қозоғистондаги электр узилиши Ўзбекистон энергетика тизимига таъсир кўрсатди

19 июнь куни Қозоғистоннинг «Экибастуз» энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 kV кучланишли электр узатиш тармоғида фавқулодда ўчиш ҳолати юз берди. Бу ҳолат Марказий Осиё ягона энергетика тизимига, жумладан, Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Фавқулодда ўчиш оқибатида электр тизими частотасида пасайиш қайд этилган. Авариявий ҳолатни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар жорий этилган.

Маълумотга кўра, соат 19:30 да 500 kV электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилган ва электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2😢1
Ҳисоракда яна бир кичик ГЭС қурилди

Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори яқинида барпо этилган Ҳисорак кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди.

Ҳисорак сув омбори 1987 йилда қурилган бўлиб, 2004 йилда капитал реконструкция қилинган. Ҳудудда 2011 йилда ишга туширилган қуввати 45 МВт бўлган асосий Ҳисорак ГЭС ҳам мавжуд бўлиб, йилига 80 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса ўртача ҳисобда 33 минг хонадоннинг йиллик электр энергияси эҳтиёжини қоплайди.

Мамлакатимизда экологик тоза, арзон ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ҳамда мавжуд қувватларни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан кичик ва микро ГЭСлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Шаҳрисабз туманида энергетик қуввати 3,5 МВтга тенг, йилига ўртача 17,5 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи Ҳисорак кичик ГЭСи шулар жумласидан. Унинг қурилиши тўлиқ маҳаллийлаштириш доирасида амалга оширилди. Лойиҳанинг қиймати 1,5 миллион долларни ташкил этади. ГЭС фаолияти натижасида йилига ўртача 5 миллион метр куб табиий газ тежалади. Бу ерда ишлаб чиқариладиган электр энергия 7 минг 300 та хонадонга етади.

Давлатимиз раҳбарига дарё сувидан энергия олиш бўйича келгуси режалар ҳақида ахборот берилди.

Энг муҳим лойиҳалардан бири — келгуси икки йил ичида умумий қуввати 12 МВт бўлган 416 та кинетик турбинали микро ГЭС қуриш режасидир. Бу микро ГЭСлар ариқ ва каналлардаги сув оқимидан самарали энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Ҳозирда вилоятда умумий қуввати 49 МВт бўлган 3 та ГЭС фаолият юритмоқда. Истиқболдаги лойиҳалар туфайли бу кўрсаткич сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Гидроэнергетика орқали вилоятда аҳоли электр энергияси истеъмолининг 15 фоизини қоплаш мақсад қилинган.

Мамлакатимизда сўнгги саккиз йил ичида электр энергияси ишлаб чиқариш 38 фоизга ошиб, 81,5 миллиард кВт/соатга етди. Жорий йилда республика бўйлаб умумий қуввати 24,7 МВт бўлган 5 та янги кичик ГЭС фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍63