EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

“Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш” бўйича йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3630-сон, 17.06.2025 й.)

Йўриқнома бланкалар тарзидаги ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш эмитент томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

🔹 ҳужжатли қимматли қоғозлар эмитенти тугатилганда;

🔹 эмитентнинг номи ўзгарганда;

🔹 облигациялар тўлиқ сўндирилганда;

🔹 ҳужжатли қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ҳужжатли шаклдан ҳужжатсиз шаклга ўтказилганда;

Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилиш кўзда тутилган санадан 1 ой олдин эмитент бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

Ҳужжатли қимматли қоғозлар ёқиб юбориш ёки уларни жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 20–22 июн кунлари кутилган ёмғирлар сабабли республикадаги қуйидаги тоғ этаклари ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳолатлари юзага келиши мумкин:

▫️Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
▫️Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чўст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
▫️Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
▫️Андижон вилояти: Андижон, Ассaка, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжабод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида.

❗️Ўзгидромет огоҳлантиради: Тоғ ва тоғ этакларида яшовчи, дам олувчи ҳамда ҳаракатланаётган фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади. Сел хавфига жиддий қараш, хавфсиз масофани сақлаш ва табиий офатлар пайтида зарур ҳолатда фавқулодда хизматларга мурожаат этиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
1-синфга онлайн қабул бошланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2025–2026 ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул жараёни бугун, 20 июн куни соат 09:00 дан расман бошланди.

Электрон аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.

Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
23 июн учун доллар курси: пасайиш кутилмоқда

23 июнь куни амал қиладиган доллар курсида 60–61 сўм атрофида пасайиш кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ipak Yo‘li Bank — 12 550 сўм

SQB — 12 550 сўм

Kapitalbank — 12 550 сўм

Anorbank — 12 545 сўм

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 600 сўм

Asia Alliance Bank — 12 600 сўм

Tengebank — 12 600 сўм

BRB — 12 600 сўм

Курсдаги тушиш вақтинчалик бўлиши мумкин, валюта операциялари пайтида эътиборли бўлинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Рақобат қўмитаси фуқароларни ноқонуний консалтинг фирмалардан огоҳлантирди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2025 йил давомида хорижда ишлаш ва ўқишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олиб, хизмат кўрсатмаган консалтинг компаниялари фаолияти бўйича 20 га яқин мурожаат келиб тушганини маълум қилди.

Жумладан:

Тошкент шаҳридаги МЧЖ фуқарони Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида 16 млн сўмдан зиёд маблағ олган;

Қўқон шаҳридаги МЧЖ Латвияда иш топиш ва виза расмийлаштириш учун 2000 АҚШ доллари эквивалентида маблағ қабул қилган;

Яккасарой туманида жойлашган МЧЖ Германияга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 36 млн сўм олган, аммо хизматларни амалга оширмаган.

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, хорижда ишга жойлаштириш фақат тегишли лицензияга эга агентликлар орқали амалга оширилиши мумкин.

Айрим компаниялар ижтимоий тармоқлар орқали реклама тарқатиб, фуқароларни ишонтириб, амалда ноқонуний фаолият юритмоқда.

Бир қатор ҳолатларда лицензиясиз фаолият юритган фирмаларга маъмурий жазолар қўлланилган. Жумладан, шундай МЧЖлардан бирига 112,5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган.

Рақобат қўмитаси хорижда ишлаш ёки ўқиш ниятида бўлган фуқароларга фирма фаолиятининг қонунийлигини ва лицензияси мавжудлигини Адлия вазирлиги сайтидаги махсус реестр орқали текширишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Қашқадарёда вилоят "Ислоҳотлар штаби" тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

"Вилоятдаги ўзгаришларни кўриб, одамлар билан гаплашиб, ислоҳотларимиз уларнинг ҳаётига шиддат билан кириб бораётганига яна бир бор амин бўлдим. Олдинлари битта вилоятдаги ўзгаришлар билан танишишга бир кун етарди. Шу кунларга етиб келдик, ҳозир битта туманга бир ҳафта ҳам кам",

- деди давлатимиз раҳбари.

Саккиз йил аввал вилоят саноатининг ярмидан кўпи нефть-газ ва кимё тармоғи корхоналарига тўғри келгани, ўтган даврда электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, мебелчилик соҳаларида катта сакраш бўлиб, ҳозирда бу тармоқларнинг саноатдаги улуши 54 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.

Лекин қилинган ишлар билан чекланмасдан, янада юқори суръат билан ишлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз жорий ҳафта бошида ҳокимларга юқоридан топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус қилиб, проактив ишлашга ўтиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берганини эслатди. Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор. Бу имкониятларнинг камида учдан бири лойиҳага айлантирилса, вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотини келгуси беш йилда бемалол 10 миллиард доллардан ошириш мумкинлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Қашқадарёда вилоят "Ислоҳотлар штаби" тузилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63👎2
Саида Мирзиёева: “Фарзандларимизнинг чақнаб турган кўзларидан кўра кучлироқ илҳом манбаи йўқ”

Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуасида ижод ва санъатга муҳаббати баланд бўлган ёшлар учун ёрқин ва кўтаринки руҳдаги маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қаторида Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Тадбир доирасида “Турон” театр кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди, шунингдек, “Иқтидор” танловининг финал босқичига чиққан мактаб ансамблларининг жонли ижролари намоён этилди.

Ёшлар томонидан намоён этилган маҳорат, саҳнадаги ишончли чиқишлар ва ижодий руҳ бутун тадбирга юқори кайфият бахш этди.

Саида Мирзиёева бу каби учрашувларнинг илҳомбахш аҳамиятини таъкидлар экан, ўз Телеграм каналида шундай ёзди:
“Мен учун фарзандларимизнинг самимий ва бегубор ҳис-туйғуларини ҳамда чақнаб турган кўзларини кўришдан кўра кучлироқ илҳомлантирувчи нарса йўқ”.
Шу куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига хизмат автомашиналари ҳам тантанали равишда топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥19👎7😢1
Давлат фуқаролик хизмати янги ёндашувлар асосида ташкил этилади

“Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилади.

2026 йил 1 январдан:

🔹давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;

🔹KPI натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;

2025 йил 1 августдан республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади.

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича “ТОП-100” дастури жорий этилади.

Салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси ҳамда Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади.

2025 йил 1 октябрдан давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 январдан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥24👎1
Солиқ ҳуқуқбузарликларини хабар қилганларга 14,5 млрд сўмлик мукофот тўланди

2025 йил январ–май ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали жами 45 496 та солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлардан:

40 903 таси — харид чеки бермаслик ҳолатлари;

1 559 таси — пластик карта орқали тўловни қабул қилмаслик;

113 таси — пластик карта учун харид суммасини ошириш;

2 921 таси — бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар.


Шу билан бирга, мурожаатларнинг 21 510 таси такрорий ёки шикоят сифатида келган, ёки текширув жараёнида бўлганлиги сабабли кўриб чиқилмади.

Ушбу мурожаатлар асосида 18 140 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди ва 99,1% ҳолатда ҳуқуқбузарликлар тасдиқланди.

Ҳуқуқбузарликларни хабар қилган фуқароларга 20 358 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасининг 20%) жами 14,5 миллиард сўмлик мукофот тўланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢2
Давлат хизматчилари ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади, тана вазни индекси электрон платформада юритилади

Президентнинг 2024 йил 19 июндаги фармонига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

2025 йил 1 августдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги тадбирлари ўтказиб борилади. Шу мақсадда, имкониятдан келиб чиққан ҳолда, ташкилот ҳудудларида спорт зоналари ташкил этилади, зарур шарт-шароитлар яратилади.

Шунингдек, давлат хизматчилари ўртасида тана вазни индексини ўлчаш ва мониторинг қилиш йўлга қўйилади. Ҳар бир ходим бўйича маълумотлар махсус hrm.argos.uz электрон платформасига киритиб борилади. Бу борада платформа имкониятларини кенгайтириш вазифаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги зиммасига юклатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларини йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини йўлга қўяди.

Шунингдек, давлат ташкилотлари ошхоналари 2026 йилдан бошлаб тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этилади. Уларда соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, зарарли маҳсулотлар савдосини чеклаш белгиланган.

Фармонга мувофиқ, давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида махсус бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1😢1
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирида Мажбурий ижро бюроси бошлиғи пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, у фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси асосида жавобгарларни хонадондан мажбурий кўчириш ишларини якунлаб бериш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.

2024 йил 3 июнь куни у 1 200 долларни олган пайтида кузатувга олинган ва қолган 800 долларни қабул қилиб олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4😢1
1 сентябрдан бошлаб барча мактабларда биометрик кузатув тизими жорий этилади

«Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида 2025/2026 ўқув йили бошлангунча мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларига биометрик кузатув камералари ўрнатилади.

Янгилик нимада:

Ҳар бир ўқувчининг юзи мактабга киришда сканер қилинади ва қайд этилади;

Агар бола мактабга келмаса, бу ҳақда ота-оналарга автоматик хабар юборилади;

Кузатув камералари кечикишлар, мактаб тартиби бузилиши ёки фавқулодда ҳолатларни тўлиқ қайд этади.

Ушбу чора-тадбирлар мактабларда хавфсизликни ошириш, болаларнинг мунтазам дарсларга қатнашини назорат қилиш ҳамда ота-оналарга тезкор ахборот етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎2