EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хавотир ва депрессия: эътиборсиз қолдирманг!

🧠 10 йиллик тажрибага эга невропатолог шифокор
Мухашова Дилноза Абдуманапова қабулига марҳамат.

Энг кўп учрайдиган шикоятлар:

🔶Ҳаво етишмаслиги ҳисси

🔶Юракнинг тез уриши

🔶Уйқусизлик

🔶Асоссиз қўрқув ва безовталик


Депрессия ва хавотирнинг белгилари:

🔶Кайфият тез-тез ўзгариши

🔶Сабабсиз йиғлаш ҳолатлари

🔶Ҳар қандай фаолиятдан завқ олиш ҳиссининг йўқолиши


🩺 Бу ҳолатлардан чиқишда мутахассис ёрдами жуда муҳим. Ўз саломатлигингизни кейинга қолдирманг!

☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12

Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy

ЛОКАЦИЯ

Facebook | Instagram | Telegram
👍3
23 июнь — Давлат хизмати куни

Ҳар йили ушбу кун дунё миқёсида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати куни сифатида кенг нишонланади.

2003 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюция асосида жорий этилган ушбу сана давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, шаффофлик ва фидойиликни тарғиб қилиш, шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятини эътироф этишга, фуқароларга хизмат кўрсатишдаги юқори стандартларни таклиф қилишга қаратилган.


Сана муносабати билан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларига фидокорона меҳнати, юксак масъулият ҳисси ва Ватанга садоқати учун миннатдорлик билдирган.

“Ҳар бир давлат хизматчисининг саъй-ҳаракатлари ортида юртимизда самарали бошқарувни ривожлантириш, фуқароларга сифатли, адолатли, тезкор хизмат кўрсатиш, шунингдек, барқарор тараққиётга ҳисса қўшиш мақсади мужассам эканлигини қадрлаймиз”, дейилади табрикда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1😢1
Тошкент вилоятида кадастр ходимининг ноқонуний ҳаракати фош этилди

Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига Ўзбекистон Республикасининг 2024-йилдаги "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонуни доирасида эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр муҳандиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

“Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3631-сон, 18.06.2025 й.).

Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.

Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли.

Бунда, назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.

Курьерга қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, жумладан:

🔹 товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;

🔹 харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
ФВВ аҳолини қуёш уришидан эҳтиёт бўлишга чақирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини соат 10:00 дан 17:00 гача тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлишдан сақланишга чақирмоқда. Таъкидланишича, бундай ҳолат қуёш уришига сабаб бўлиши мумкин. Қуёш уриши ҳатто иссиқ таъсир қилгандан кейин 6–8 соат ўтиб ҳам рўй бериши эҳтимоли мавжуд.

ФВВ маълум қилишича, иссиқдан ҳимояланиш учун қуйидагиларга амал қилиш зарур:

🔸 Табиий матолардан (пахта, каноп) тикилган енгил ва оч рангли кийимлар кийиш;
🔸 Бош кийим ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;
🔸 Муайян вақт оралиғида миқдорини меъёрга солган ҳолда сув, дамлама чой, квас, минерал сувлар ичиш;
🔸 Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш;
🔸 Қуёшда бўлиб қайтгач душ қабул қилиш ёки танани нам сочиқ билан артиб чиқиш.

Очиқ қоринга ёки овқатдан кейин дарҳол қуёш остида бўлиш тавсия этилмайди.

Қуёш уриши ёки иссиқ таъсирининг белгилари:

▪️ Дармонсизлик, чарчоқ
▪️ Бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шовқин
▪️ Танада оғриқ, пулс ва нафас тезлашиши
▪️ Кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш
▪️ Бурундан қон кетиши, ҳушдан кетиш, тутқаноқ, алаҳсираш

Агар шундай ҳолатлар кузатилса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги ҳамкорликда янги саҳифа очилмоқда

Мўғулистон президенти Хурелсух Ухнаа таклифига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 24–25 июнь кунлари расмий давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради.

Бу ташриф икки давлат ўртасида 1992 йил 25 январь куни ўрнатилган дипломатик муносабатлардан сўнг амалга оширилаётган илк расмий давлат ташрифи ҳисобланади. Шу билан бирга, у 2024 йилда Мўғулистон президентининг Ўзбекистонга қилган ташрифига жавоб сифатида ўтаётгани билан аҳамиятлидир.

Сафар доирасида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Хурелсух Ухнаа ўртасида музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥11👎1
Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрида 11 ёшли қизнинг ток уриши оқибатида вафот этгани тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 2024 йил 30 май куни Миробод туманида содир бўлган. 2014 йилда туғилган қизча Амир Темур кўчасида жойлашган савдо дўконларидан бирининг том қисмига укасининг ўйинчоғини олиб тушиш мақсадида нарвон орқали чиққан. Қиз ўйинчоқни олганидан сўнг пастга тушиш чоғида томга яқин жойда ўтган электр симларига тегиб кетган ва оқибатда ток уриб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥1
Сўм долларга нисбатан 19-кун барқарор мустаҳкамланишни давом эттирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2024 йил 24 июнь куни учун 1 АҚШ долларининг расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 доллар 85,95 сўмга арзонлашиб, 12 410,99 сўмни ташкил этди.

Маълумот ўрнида, расмий курс 2024 йил 5 июндан буён (12 ва 13 июнь кунларидан ташқари) кетма-кет 19 кун давомида пасайиб келмоқда. Шу давр мобайнида доллар курси 12 831,81 сўмдан 420,82 сўмга арзонлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичик саноат зоналари қандай имконият яратмоқда?

Жорий йилнинг 19 июн куни оммавий ахборот воситалари ва блогерлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки, Бектемир кичик саноат зонаси ҳамда “Янги авлод” махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг 8 та туманида умумий 135 гектар ҳудудда ташкил этилган кичик саноат зоналарида 650 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Бу корхоналарда 16 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Умумий йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 трлн сўмга, экспорт кўрсаткичлари эса 100 миллион АҚШ долларига етганлиги ҳақида мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.


Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Саида Мирзиёева Самарқанддаги БМТ Давлат хизмати форумида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди.

«Бугун Самарқандда халқаро ҳамкорликнинг янги саҳифасини очдик — БМТ Давлат хизмати форуми бошланди. Иштирокчиларга Ўзбекистон президенти номидан самимий қутлов сўзларини етказиш мен учун катта шарафдир.

Дунё шиддат билан ўзгармоқда ва биз Ўзбекистонда бу ўзгаришларга фаол ислоҳотлар билан жавоб бермоқдамиз: рақамли давлат қуряпмиз, истеъдодларга сармоя киритяпмиз, барча учун — айниқса, давлат бошқаруви органларининг учдан биридан кўпроғини ташкил этаётган аёллар учун имкониятларни кенгайтиряпмиз.

Глобал билимлар маркази каби ташаббусларимизга ишонч билдирган халқаро ҳамкорларимизга миннатдорлик изҳор этмоқчиман.

Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш орқалигина биз одамларга, уларнинг келажагига чинакам хизмат қиладиган давлат хизмати тизимини яратишимиз мумкин»,

— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Форум доирасида Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф билан учрашди. Учрашувда Давлат хизмати бўйича глобал форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилгани ва унинг якунлари муҳокама қилинди.

«Суҳбат давомида ислоҳотларимиз самараси, рақамлаштириш жараёни ва “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги режалар ҳақида маълумот бердик, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишлари: ёшларни қўллаб-қувватлаш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва мутахассисларимизнинг БМТ лойиҳаларида иштирок этишини муҳокама қилдик. Экология масалалари ҳам эътибор марказида бўлди — Халқаро иқлим академиясини тузиш ва Орол ҳудудини тиклаш бўйича фикр алмашдик.

Бугунги беқарор дунёда энг муҳим жиҳат — бир-биримизни эшитишни ўрганиш. БМТ — ана шундай очиқ мулоқот ва ечимларни биргаликда излаш мумкин бўлган майдондир. Олдинда ҳали кўплаб янги ғоя ва лойиҳаларимиз бор — уларни ҳамжиҳатликда амалга оширишга тайёрмиз»,

— дея ёзди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥19👎7😢1
Фурқат туманида маҳалла раиси йиғилишдан кейин соғлиги ёмонлашиб вафот этди — расмий изоҳ берилди

Жорий йил 18 июнь куни Фарғона вилояти Фурқат туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтгани таъкидланса-да, туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокими томонидан шахсий ҳақорат ёки қўпол муносабат кузатилмаган.

Маълумотларга кўра, Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев йиғилиш пайтида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатиш истагини билдириб, йиғилишни тарк этган. Ҳокимлик биноси ҳовлисида соғлиги кескин ёмонлашгани боис, тез тиббий ёрдам чақирилган ва у туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Тиббиёт ходимлари кўрсатган ёрдамга қарамай, Шарифжон Абдуллаев шифохонада вафот этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢5