EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Илон Маск компанияси “Википедия”га рақиб платформа — “Грокипедия”ни ишга туширди

Илон Маск раҳбарлик қилаётган xAI компанияси “Grokipedia” номли онлайн энциклопедияни оғирловчи версияда ишга туширди.

Янги платформа 885 000дан ортиқ мақола билан ишга киришган ва мазкур лойиҳа “Wikipedia”га альтернатива бўлишини, шунингдек маълум бир идрокий йўналишдан озодлигини таъкидлаган.

Бу ривожланиш онлайн билим манбалари ва рақамли энциклопедиялар бозорида замонавий рақобатни янгидан бошлашидан дарак беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Рустам Қосимжонов — Ўзбекистон миллий шахмат терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг машҳур шахматчиси, халқаро гроссмейстер ва 2004 йилги ФИДE Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов эндиликда мамлакат миллий терма жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Қосимжонов ўзбек шахматининг фахрли вакили ҳисобланади. У чуқур билимга, бой халқаро тажрибага эга бўлиб, дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири сифатида танилган. Шунингдек, у халқаро даражадаги шахматчилар билан мураббий сифатида ҳам самарали иш олиб борган.

Янги лавозимда Рустам Қосимжонов қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боради:

🔷миллий жамоанинг халқаро майдондаги барқарор натижаларини мустаҳкамлаш;

🔷ёш шахматчилар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш;

🔷жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш.

Бу тайинлов мамлакатда шахмат спортини янада ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нарпай туманида қурилиш жараёнлари назоратдан ўтказилди

Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси мутасаддилари томонидан Нарпай туманида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар қурилиши ўрганилди.

Текширув давомида айрим биноларда ички эшиклар металл перемочкаларида коррозияга қарши ишлов берилмагани, ҳамда улар ҚМҚ 2.01.03-19 талабларига мувофиқ деворга 250 мм дан кам масофада ўрнатилгани аниқланди.

Аниқланган камчиликлар сабабли қонунчиликка мувофиқ демонтаж ишлари амалга оширилди ва масъулларга белгиланган меъёрларга қатъий риоя этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Инспекция томонидан қурилишда сифат ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар учун муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида доимий мониторинг ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги мактаб ўқувчилари тунги клубларда фаолият юритмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги бир мактабнинг 10–11-синф ўқувчилари тунги клубларда фаолият олиб бориши ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, бу ҳолатдан мактаб маъмурияти, хусусан, директор ва психолог хабардор бўлса-да, тегишли чора кўрилмагани айтилмоқда.

Effect.uz ахборот агентлиги мухбири воқеа жойида бўлиб, ҳолатни ўрганмоқда. Ҳозирда мактаб раҳбарияти ва маҳаллий таълим бўлими билан боғланиш ишлари олиб борилмоқда.

Тез орада воқеанинг аслини, ўқувчиларнинг қандай шароитда ва нега бундай фаолият билан шуғулланаётганини, шунингдек масъул ташкилотларнинг расмий муносабатини сизга тақдим этамиз.

Бизни кузатиб боринг — воқеа таҳлили ва расмий изоҳлар тез орада.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Марказий банк раҳбариятида ўзгариш: уч нафар ўринбосар алмаштирилди

Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбариятида кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, қуйидаги тайинловлар амалга оширилган:

Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У бугунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.

Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Илгари у Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаментини бошқарган.

Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. У аввал Банкларни пруденциал назорати департаменти раҳбари бўлган.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, тайинловлар соҳа бошқарувини такомиллаштириш ва молиявий тизим барқарорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водий йўлида юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди" — вазир

Тошкент. Жорий йилги куз-қиш мавсуми давомида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари келгуси йил май ойида инфляция даражасига мос равишда индексация қилинади.

Энергетика вазирлиги маълумотича, аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқларини барқарор энергия билан таъминлаш мақсадида мавсумга тайёргарлик ишлари фаол давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6😢2👎1
Касбий таълим агентлиги ташкил этилади

“Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармондан кўзланган асосий мақсад этиб, касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш белгиланди.

Фармон билан, Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.

Касбий таълим фаолиятини давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) Агентлик томонидан берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилади.

Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади ҳамда унинг таркибига ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари, иш берувчи ташкилот ва корхоналар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади

“Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;

🔹 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;

🔹 хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.

Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб А ва Б тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси учун мажбурий ўқиш шарт эмас

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Наманган шаҳар ҳокими лавозимига Аюбхон Камалов тайинланиши кутилмоқда

Манбаларга кўра, шов-шувли 60 минг доллар билан “ушланган” собиқ Наманган шаҳар ҳокими ўрнига Камалов Аюбхон Арибжанович тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Камалов Аюбхон Арибжанович яқинда Марказий банк раиси ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирча расмий тасдиқ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди

Хитойнинг Хузжоу шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоқлари” тақдирлаш маросимида Туркиядаги тўртта қишлоқ — Муғла вилоятидаги Акяка, Измирдаги Барбарос, Мардиндаги Анитли ва Анталиядаги Кале Учағиз нуфузли унвонга сазовор бўлди. Бу натижа билан Туркия БМТ эътироф этган энг кўп “туризм қишлоқларига” эга мамлакатлар орасида тўққизинчи ўринга кўтарилди.

https://effect.uz/6652

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2