EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди" — вазир

Тошкент. Жорий йилги куз-қиш мавсуми давомида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари келгуси йил май ойида инфляция даражасига мос равишда индексация қилинади.

Энергетика вазирлиги маълумотича, аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқларини барқарор энергия билан таъминлаш мақсадида мавсумга тайёргарлик ишлари фаол давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6😢2👎1
Касбий таълим агентлиги ташкил этилади

“Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармондан кўзланган асосий мақсад этиб, касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш белгиланди.

Фармон билан, Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.

Касбий таълим фаолиятини давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) Агентлик томонидан берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилади.

Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади ҳамда унинг таркибига ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари, иш берувчи ташкилот ва корхоналар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
5 май “Касб ва меҳнат куни” сифатида нишонланади

“Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;

🔹 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;

🔹 хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.

Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб А ва Б тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси учун мажбурий ўқиш шарт эмас

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Наманган шаҳар ҳокими лавозимига Аюбхон Камалов тайинланиши кутилмоқда

Манбаларга кўра, шов-шувли 60 минг доллар билан “ушланган” собиқ Наманган шаҳар ҳокими ўрнига Камалов Аюбхон Арибжанович тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Камалов Аюбхон Арибжанович яқинда Марказий банк раиси ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирча расмий тасдиқ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди

Хитойнинг Хузжоу шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоқлари” тақдирлаш маросимида Туркиядаги тўртта қишлоқ — Муғла вилоятидаги Акяка, Измирдаги Барбарос, Мардиндаги Анитли ва Анталиядаги Кале Учағиз нуфузли унвонга сазовор бўлди. Бу натижа билан Туркия БМТ эътироф этган энг кўп “туризм қишлоқларига” эга мамлакатлар орасида тўққизинчи ўринга кўтарилди.

https://effect.uz/6652

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шота Руставели кўчасида ахлат қутисига пул топилмадими?

Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида йўл таъмири учун катта маблағ — миллиардлаб сўм ажратилди, автобуслар учун алоҳида йўллар очилди.

Ҳужжатда “шаҳар инфратузилмаси яхшиланади”, дейилган. Лекин амалда энг оддий нарса — ахлат қутиси ҳам қўйилмаган.

Пиёдалар қўлидаги ахлатни ташлашга жой йўқ. Натижа: ахлат ерда, канализацияда, дарахт остида. Шу ўринда савол: бу бепарволикми ёки ҳисобот учун бажарилган ишларми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда террорчилик хужумини режалаштирган фуқаролар фош этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич Қўшма декларацияни имзолади

Президентлар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Жумладан:

🔹 Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
🔹 Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔹 Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
🔹 Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим ва бошқалар.

Шунингдек, президентлар Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥2👎1
Тошкентда ойликлар ва электр харажатлари учун 65 млрд сўм, таълим ҳамда ободонлаштиришга 22 млрд сўм ажратилди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллий бюджетдан жами 87 миллиард сўм ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, маблағларнинг 65 миллиард сўми ойлик маошларнинг ошиши ва электр энергияси тарифларининг кўтарилиши билан боғлиқ харажатларга йўналтирилади.

Қолган 22 миллиард сўм қуйидаги йўналишларга сарфланади:
— ижодкорларни моддий рағбатлантириш ва “streat.uz” лойиҳаси учун — 24,7 млн сўм;
— эҳтиёжманд ва етим талабаларнинг контракт тўловларини қоплашга — 1,4 млрд сўм;
— “Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида таълим сифатини оширишга — 4 млрд сўм;
— мактаб ва боғчаларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга — 10,5 млрд сўм;
— болалар учун контент яратишга — 1 млрд сўм;
— спорт федерацияларига техника ва автомашина хариди учун — 500 млн сўм;
— “169-мактаб” учун автобус харидига — 770 млн сўм;
— “Cell Saver Elit +” қон ускунаси харидига — 750 млн сўм;
— йўл таъмири ва бошқа коммунал лойиҳаларга — 876 млн сўм.

Маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва ижроси устидан назорат тегишли ташкилотларга юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
⚡️Бозорда «прокурор» қулоғи: «Тезиковка»да тухмат кампанияси авж олдими?

Афсуски, жамиятимизда шундай шахслар ҳам учрайдики, ҳалол меҳнат қилиб юрган одамларнинг обрўсига путур етказиш, асоссиз туҳмат ва бўҳтонлар орқали жамоалар ичида ишончсизлик уруғини сочишга ҳаракат қилади.

Бугунги лавҳамиз ана шундай ҳолат — Тошкент шаҳридаги Эски Тезиковка бозорида юзага келган можаро ҳақида…

👉 https://youtu.be/nbZUaknoK6s
🤔3