Иситиш мавсумида 1,1 миллиондан ортиқ оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади
Президент қарорига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишитиш мавсумида 1 миллион 100 мингдан ортиқ оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
Жами 1,1 миллиондан зиёд оила рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 822 мингтаси ижтимоий реестрда мавжуд. Шунингдек, яна 290 мингдан ортиқ оилалар “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча равишда аниқланган.
Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги ёрдам миқдори ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга кўп.
Дастур доирасида жами 1,2 трлн сўм маблағ Давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киритилган:
✅ боқувчисини йўқотганлар – 33,8 мингта;
✅ ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар – 76,3 мингта;
✅ оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар – 23,7 мингта;
✅ ёлғиз кексалар – 7 мингта;
✅ газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 мингта;
✅ бир уйда учтадан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;
✅ боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;
✅ вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;
✅ фақат пенсия ҳисобидан яшовчи оилалар – 69,7 мингта;
✅ ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 мингта.
Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги ёрдам миқдори ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга кўп.
Дастур доирасида жами 1,2 трлн сўм маблағ Давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Ўқитувчилар учун муҳим янгилик!
❗️Энди умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш бўйича янги мезонлар амалга киритилди.
Дарс соатлари ҳар йили 15-сентябргача педагогик кенгаш томонидан кўриб чиқилиб, устувор тартибда қуйидагича тақсимланади:
1️⃣ Биринчи навбатда — олий малака тоифасига эга ўқитувчиларга,
2️⃣ Кейин — миллий ёки халқаро сертификатга эга педагогларга,
3️⃣ Сўнг — биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга,
4️⃣ Шундан кейин — олий маълумотли тоифасиз ўқитувчиларга,
5️⃣ Ва қайта тайёрлаш дипломига эга педагогларга.
🔹 Шу билан бирга, ўриндош ўқитувчилар, педагогика йўналишида ўқиётган талабалар ҳамда вақтинча ўқитувчиларга ҳам маълум даражада соатлар ажратилиши мумкин.
Бошланғич синфларда эса фанлар бўйича соатлар бошланғич таълим мутахассислигига эга бўлган ёки ушбу фан методикасини ўрганган ўқитувчиларга берилади.
Энг муҳими — дарс соатлари заруратга кўра педагогик кенгаш қарори билан қайта тақсимланиши мумкин.

🤔1
“7 кун ичида тўлов қилмасангиз электр узилади” деган хабар асоссиз" — Ҳудудий электр тармоқлари”
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонликлар 7 кун давомида электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди — агар қарзингиз кечикса, бир ҳафта электр энергиясиз қоласиз” мазмунидаги хабарлар тарқалди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ушбу маълумотни рад этиб, бу хабар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Жамият баёнотида таъкидланишича, айни пайтда ҳеч қандай янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш ишлари амалга оширилаётгани йўқ.

👍3
Ўзбекистон президенти ЮНЕСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси очилиш маросимида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимида иштирок этади.
Бош конференциянинг ушбу тарихий сессияси сўнгги қирқ йил ичида илк марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Бу каби йирик халқаро форумнинг Самарқандда ташкил этилиши Ўзбекистоннинг ташкилот ғоялари ва қадриятларига садоқати, шунингдек, тинчлик, ўзаро англашув ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал мулоқотни ривожлантиришга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларининг яққол исботидир.
Сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалалар муҳокамасига бағишланган 150 дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Бундай нуфузли халқаро анжуманнинг дунёдаги энг қадимий ва гўзал шаҳарлардан бири — Самарқандда ўтказилаётгани ҳам рамзий аҳамият касб этади. Бу жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи, унинг маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, тарихий-маданий меросни асраш ва гуманитар ҳамкорликни кучайтириш борасидаги нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради.
Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражали делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси президенти Петер Пеллегрини, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва бошқа меҳмонлар иштирок этади.
ЮНЕСКО — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб, 1945 йилда таълим, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.
Ўзбекистон 1993 йилда ЮНЕСКОнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган. 1996 йилда Тошкент шаҳрида ташкилотнинг ваколатхонаси очилгани мамлакатимиз билан ушбу нуфузли халқаро тузилма ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган.

👍74🔥20😢1
Словакия президенти Петер Пеллегрини Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини 29 октябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Петер Пеллегрини фахрий меҳмон сифатида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этади.

👍43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Самарқанддаги ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади» — Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси мintaқа тарихидаги энг йирик халқаро анжуманлардан бири бўлади.
— деди Асадов.
Унинг сўзларига кўра, тадбирда 190 та аъзо давлат ва халқаро ташкилотлардан 2800 дан ортиқ вакил, шу жумладан, 70 га яқин юқори даражали шахслар иштирок этади.
Тантанали очилиш маросимида Сербия ва Словакия президентлари ҳам қатнашиши режалаштирилган.
Маълумот учун, сессия 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача давом этади ва уни 500 дан ортиқ журналист ёритиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси мintaқа тарихидаги энг йирик халқаро анжуманлардан бири бўлади.
«Самарқанддаги ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади»,
— деди Асадов.
Унинг сўзларига кўра, тадбирда 190 та аъзо давлат ва халқаро ташкилотлардан 2800 дан ортиқ вакил, шу жумладан, 70 га яқин юқори даражали шахслар иштирок этади.
Тантанали очилиш маросимида Сербия ва Словакия президентлари ҳам қатнашиши режалаштирилган.
Маълумот учун, сессия 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача давом этади ва уни 500 дан ортиқ журналист ёритиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов оламдан ўтди
Машҳур санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти ва Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.
Ёқуб Аҳмедов узоқ йиллар давомида миллий театр санъатининг ривожига катта ҳисса қўшган, саҳна ва экранда яратган ўлмас образлари билан томошабинлар муҳаббатини қозонган эди. Унинг ижоди Ўзбекистон маданияти тарихи саҳифаларида ўчмас из қолдирди.
Санъаткорнинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

😢6
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон президенти администрациясида бир қатор муҳим кадр ўзгаришлари рўй берди:
🔹 Равшан Гулямов — Президентнинг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У бугунгача иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият юритган.
🔹 Обид Хакимов — Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан у Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди.
🔹 Азиз Магрупов — Президентнинг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У аввал ташқи инвестициялар бўйича президент вакили сифатида ишлаган.

👍56🔥1
Тошкент мактабларида шамоллаш ҳолатлари ортиб бормоқда, ниқоб масаласи бўйича эса расмий изоҳ йўқ
Сўнгги кунларда пойтахтда болалар орасида шамоллаш ва вирусли касалликлар кўпайгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда. Айрим ота-оналар фарзандларида иситма, йўтал ва ҳолсизлик белгилари кўпайганини айтмоқда.
Шу билан бирга, интернетда 30 октябрдан бошлаб Тошкентдаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Бироқ бу хабарни ҳозирча ҳеч қандай расмий идора тасдиқлагани йўқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Таълим инспекцияси бу масала бўйича изоҳ бермаган. Илгарироқ вазирлик мавсумий шамоллаш ва ОРВИ ҳолатларини кузатиш давом этаётганини билдирганди. Шу билан бирга, аҳоли орасида вирус тез ёйилаётгани ҳақидаги фикрлар ортиб бормоқда.
Айрим шифокорлар жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш, қўл гигиенасига риоя қилиш ва болалар соғлиғини кузатиб боришни тавсия этмоқда.
Жамоатчилик орасида мактабларда вақтинчалик масофавий ўқув ёки таътилни олдинга суриш ҳақида ҳам таклифлар билдирилмоқда. Аммо бу борада ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган.

🤷♂1
Ҳокимлик бошқарув ходимларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш тартиби белгиланди
“Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида баҳолашнинг" намунавий тартиби Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3696, 28.10.2025 й.).
Мазкур Намунавий тартибнинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги ҳокимлик ходимлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўз ички тартибини белгилашга нисбатан татбиқ этилади.
Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
▪️аниқ бўлиши;
▪️вақт чегарасининг мавжудлиги;
▪️компетентлиги;
▪️мақсадлилиги;
▪️эришиш мумкинлиги;
▪️ўлчанадиган бўлиши.
Ҳокимлик ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларни баҳолаш белгиланган схемага асосан “samaradorlik.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳокимлик ходимлари фаолияти самарадорлигининг рейтинг натижалари:
➖ 70 баллдан кам бўлганда – “қониқарсиз” (D);
➖ 70 баллдан 85 баллгача – “қониқарли” (C);
➖ 85 баллдан 100 баллгача – “яхши” (Б);
➖ 100 балл ва ундан юқори бўлганда – “аъло” (А) деб баҳоланади.

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда кўп қаватли уйнинг том қисми ноқонуний равишда хонадонга айлантирилгани аниқланди
Тошкент вилояти ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Ангрен шаҳридаги “Янгиобод” қўрғони ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда қонунбузарлик ҳолати аниқланди.
Текширув натижасида уйнинг шифт қисми бузиб ташлангани, юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказилгани ва том (чердак) қисмига ўзбошимчалик билан чиқиш учун зина ўрнатилгани маълум бўлди. Шунингдек, том қисми хоналарга бўлиниб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантириш ишлари амалга оширилаётгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, мазкур қонунбузарлик учун мулкдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига мувофиқ чора кўрилган. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланган.

Аҳолини рўйхатга олиш арафасида фуқаролар фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирилди
Яқинлашиб келаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёни муносабати билан расмий идоралар аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирди. Улар маълум қилишича, рўйхатга олиш билан боғлиқ суистеъмол ва фирибгарлик ҳолатлари олдини олиш мақсадида махсус чоралар кўрилган.
Таъкидланишича, офлайн рўйхатга олиш жараёни фақат “Маҳалла еттилиги” таркибидаги ходимлар томонидан амалга оширилади. Улар махсус бейжик ва планшет билан жиҳозланган бўлади. Шу билан бирга, телефон орқали ёки ижтимоий тармоқлар орқали маълумот сўраш, СМС-код юбориш ёки пул талаб қилиш ҳолатлари мутлақо қонунга зид ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш икки босқичда ўтказилиши режалаштирилган:
15–31 январь кунлари — OneID тизими орқали census.stat.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш;
4–28 феврал кунлари — “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан уйма-уй тарзда офлайн рўйхатга олиш амалга оширилади.
Маълумотлар фақат махсус ишлаб чиқилган ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва шахсий маълумотлар махфийлиги қонун асосида кафолатланади.
Мутасаддилар фуқароларни фақат расмий каналлар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишонишга, шубҳали қўнғироқ ва хабарларга эътибор қилмасликка ҳамда рўйхатга олувчилар келганда уларнинг бейжиги ва ускуналарини текшириб олишга чақирмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шота Руставели кўчасида ахлат қутисига пул етмадими?
Яккасаройнинг Шота Руставели кўчасида йўллар янгиланди, автобуслар учун алоҳида йўлаклар очилди, миллиардлаб сўм сарфланди.
Ҳамма нарса чиройли, ҳужжатда эса — “инфратузилма яхшиланади”, дейилган. Лекин амалда-чи?
Энг оддий нарса — ахлат қутиси ҳам қўйилмаган!
Одам қўлидаги ахлатни қаерга ташлайди?
Янги йўл бор, лекин тозалик йўқ. Сиз нима деб ўйлайсиз — бу бепарволикми ёки шунчаки ҳисобот учун бажарилган ишми?

🔥2😢1
Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессияси бошланди: президент Шавкат Мирзиёев очилиш маросимида иштирок этмоқда
Бугун Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев форумнинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турибди.
Тадбир бошланишидан олдин давлат раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳини зиёрат қилди. Бу ерда Қуръон тиловат қилинди ҳамда қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг сўнгги босқичи билан танишилди.
Сўнгги йилларда мазкур мажмуада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Президент ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуаси замонавий меъморий услубда, улуғ муҳаддис олимнинг мақомига муносиб тарзда қайта барпо этилмоқда.
Ҳозирда умумий майдони 44 гектарга етган мажмуада мақбара, 10 минг нафар намозхонга мўлжалланган масжид, маъмурий бино, музей ҳамда кириш-чиқиш айвонлари барпо этилган. Мажмуа бурчакларида 75 метрлик тўртта минора қад ростлаган.
Шавкат Мирзиёев янгидан қурилган масжид ва инновацион музейни ҳам кўздан кечирди. Музейда Қуръони каримда исмлари тилга олинган 25 пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, ҳаётлари ва ҳадис илмининг ривожланиш босқичлари ҳақида маълумотлар жой олган.
Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш инфратузилмалари қурилиши якуний босқичга етган. Лойиҳа доирасида бир тўрт юлдузли, иккита уч юлдузли меҳмонхона ҳамда 22 та оилавий уй ташкил этилган.
Президент мажмуа фаолиятини самарали ташкил этиш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш ва яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Ҳазрати Хизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

👍46🔥12