EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ис газидан ёш келин-куёв ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ис гази оқибатида 4 кун аввал тўй қилган ёш оила ҳалок бўлди.

Ҳодиса 25 октябрь куни соат 06:50 да Суғумбой қишлоғидаги уйда содир бўлган. 21 ёшли йигит ва 19 ёшли келин ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Текширувларга кўра, уйдаги вентиляция канали ва газ чиқариш жойи ғишт билан беркитилган бўлган. Шунингдек, печка мавсум бошланишидан олдин текширилмагани маълум бўлди.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилиб, экспертиза тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бошланади

Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Умумсиёсий муҳокамаларда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Тадбирни президент матбуот хизматининг YouTube, Telegram ва Facebookʼдаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49😢1
Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хонимни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Одри Азуле давлатимиз раҳбарини ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси илк бор Париждан ташқарида — Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани муносабати билан табриклади.

Ўзбекистоннинг конференцияни юқори савияда ташкил этиш ва уни амалий аҳамиятга эга тадбирлар билан бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

Хусусан, ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази фаолияти йўлга қўйилади, Беруний мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбирлар ҳамда музейлар, сунъий интеллект ва гендер мавзулари бўйича форумлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини жаҳон миқёсида тарғиб этишга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азуле хонимни давлатимизнинг юксак мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥2🤷‍♂1
Финляндия етакчиси Александр Стубб Uzbekistan Airways'нинг одатий рейсида Тошкентга келди

Финляндия Республикаси президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келди. Давлат меҳмонини пойтахт халқаро аэропортида ҳукумат ва ташқи ишлар идораси вакиллари тантанали тарзда кутиб олди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, фин етакчиси Ўзбекистонга Uzbekistan Airways’нинг Остона–Тошкент йўналишидаги мунтазам HY-722 рейси орқали келган. Бу воқеа Финляндия раҳбарининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдан ортиқ вақт ичидаги илк ташрифи бўлиб тарихда қолади.

Александр Стуббнинг ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, меҳнат миграцияси ва илғор технологиялар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари иштирокида қатор учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида янги келишувлар ва ҳамкорлик дастурлари имзоланиши ҳам кутилаётгани маълум қилинди.

Финляндия президентининг Ўзбекистондаги ташрифи 1 ноябргача давом этади.

Финляндия президенти сўнгги марта 1992 йилда – Мауно Койвисто даврида расмий равишда Ўзбекистонга келган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Патрулдан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкент кўчаларида "Leapmotor" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"4–6 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб совуқ ва нам ҳаво кутилмоқда" — Ўзгидромет

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–6 ноябрь кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.

🔹 3–5 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

🔹 4–6 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кечалари 0–3 даража илиқ, айрим жойларда эса совуқ об-ҳаво кузатилиши мумкин. Кундуз кунлари ҳарорат 8–13 даража илиқ атрофида бўлади.

Мутасаддилар аҳолини об-ҳаво шароитидаги ўзгаришларга тайёр туришга ва эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент мактабларида ниқоб тақиш мажбурий эмаc

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарни рад этди — фақат касал билан бўлганларга ниқоб тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буниси энди ошиб тушди...

Effect.uz журналисти Акмал Эшонхонов Яккасарой туманида жойлашган янги қурилаётган уйлардаги ҳолатни кўздан кечириб, у ерда юзага келган хатоликларга тўхталиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤔5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар учун муҳим янгилик!

Энди мактабларда дарс соатлари янги тартибга кўра тақсимланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6 ноябр куни Вашингтонда муҳим сиёсий воқеа кутилмоқда!

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп билан учрашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍102🔥22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсумида 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва иситиш мавсумида уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида давлат томонидан 1,2 триллион сўм маблағ ажратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2😢2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистондаги новвойхонада табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, яширинча газдан фойдаланилгани аниқланди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологияга хиёнат кечирилмаслиги керак…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3
“Ислом цивилизацияси маркази — маънавий меросни замонавий шаклда ифодалашнинг буюк намунаси” — Александр Стубб

Бугун Финляндия Республикаси президенти Александр Стубб Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Давлат раҳбари марказнинг бой маънавий меросни сақлаш ва уни кенг тарғиб этишдаги улкан аҳамиятини юқори баҳолади.

Президент Александр Стубб ташриф давомида марказдаги экспозициялар, интерактив намойишлар ҳамда замонавий технологиялар билан яратилган муҳит билан яқиндан танишди.

“Ростини айтсам, бу ерда кўрганларим мени чуқур таассуротга солди. Ҳар бир экспозиция, ҳар бир зал ва жиҳат пухта ўйланган. Уч минг йиллик тарихни шундай замонавий шаклда ифодалаш — бу ҳақиқий санъат ва юксак маҳорат намунасидир,”

— деди Фин етакчиси.

Александр Стубб таъкидлашича, марказ фақат ўтмиш меросини қайта жонлантириш билан чекланиб қолмай, балки келажак авлодлар учун ҳам илҳом манбаига айланган. Шунингдек, у интерактив намойишлар ёшларда тарихга қизиқиш уйғотишини ва уларга билимни ҳис этиш орқали етказишини қайд этди.

Ташриф якунида Финляндия президенти Ислом цивилизацияси марказида яратилган муҳитни “ўзига хос маъно ва руҳга эга, чуқур ҳаяжон уйғотувчи макон” сифатида баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
“Очиқ бюджет” тарихида рекорд: “Менинг мактабим” лойиҳасига 100 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди

“Очиқ бюджет” платформасидаги “Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан келиб тушган лойиҳалар сони илк бор 100 мингтадан ошди.

Бу кўрсаткич — бир мавсум ичида қабул қилинган лойиҳалар сони бўйича “Очиқ бюджет” тарихидаги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, аввалги рекорд 2022 йилнинг 1-мавсумида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 69 мингта лойиҳа билан белгиланган эди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, фуқароларнинг фаоллиги ва бевосита ташаббус билдириши жамоатчилик иштирокини кучайтириш ҳамда маҳаллий муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони ёпилди, ерлар табиатга қайтарилмоқда

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси маълумотларига кўра, мамлакат бўйича умумий майдони 1446 гектардан ортиқ бўлган 185 та маиший чиқинди полигони фаолият юритмоқда.

Шулардан 47 та полигонда рекултивация ишлари амалга оширилди, яъни чиқиндилар тупроқ қатламлари ёпилди.

Шунингдек, республика бўйича 42 та чиқинди полигони фаолияти тугатилди ва натижада 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍4🤔1😢1