EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 15 та қурилиш объекти ҳавони ифлослантиргани учун вақтинча тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция, Қурилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилди. Жараёнга 140 нафар ходим жалб этилди.

Тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти кўздан кечирилди. Шундан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қуёш билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилганлиги аниқланди. Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизини кўкаламзорлаштириш бўйича талаб бажарилмаган.

Ҳуқуқбузарликларга қарши қатъий чора кўрилди: 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши, 68 нафар шахс эса расмий огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилиши таъминланди, 62 та объектда эса автомобилларнинг шиналарини ювиш учун бассейнлар яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 10 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди

Президент Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия масъуллари томонидан иссиқхоналардаги қозонларга фильтр ўрнатилмаганлиги натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантираётганлиги ҳолатлари ўрганилган.

Ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Чиғатой, Кенсой, Қирариқ, Кўксарой ва Шамсиобод маҳаллаларидаги 32 та иссиқхона текширилган. Кўмир ёқилғисида иситилаётган 10 та иссиқхонада ҳаво тозалаш учун мўлжалланган фильтр қурилмалари йўқлиги ва яна 3 тасида чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари аниқланди. Ҳудудий экология бўлинмалари томонидан ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, 10 та иссиқхонанинг фаолияти тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Адвокатни қамоққа олиш: Судья қонунни нега менсимайди? Адвокатга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси камида вилоят прокурори даражасидаги прокурорнинг илтимосномасига кўра қўлланилиши мумкин. Лекин, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг…
Суд қонунни бузса: Самарқандда судья ва прокурор адвокатдан қасд олдими?

Самарқандда адвокатни қамоққа олинишида иштирок этган судья, прокурорнинг ҳаракатлари ноқонуний ва адолатсиз деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг тергов судьяси Фарруҳ Муҳаммадиев 12 октябрь куни Самарқанд туман прокурори илтимосномасига кўра адвокат М.А.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган.

Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси (адвокат дахлсизлиги) га кўра ҳимоячига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси камида вилоят прокурори даражасидаги прокурорнинг илтимосномасига кўра қўлланилиши мумкин.

Хусусан, қонунда қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси адвокатга нисбатан Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурорлари, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилиши қайд этилган.

Вилоят суди судьяси Ф.Худайбердиев 14 октябрда бу ажрим устидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқиб, судья ва прокурорнинг ҳатти-ҳаракатлари қонуний, асосли ва адолатли эмаслигини тасдиқлаган.

Шу бўйича вилоят судлари судьяларининг малака ҳайъатига судья Фарруҳ Муҳаммадиев томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама учун киритилган, ноқонуний илтимоснома берган прокурор Ш.Полвонниёзовга нисбатан эса хусусий ажрим (ажрим EFFECT.UZ таҳририятида мавжуд) чиқарилиб, унинг ҳаракатини прокуратуранинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилишлиги маълум қилинган.

👉 https://youtu.be/n-UP-_KvUxM
😢6🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Нукусга ташрифи. 26.11.2025

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥18🤔1
Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Адлия вазирлиги томонидан солиқ ҳисоботи шаклларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат 3221-8-сон билан 2025 йил 26 ноябрда рўйхатга олинган.

Қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгилангани боис, мазкур тоифа учун ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли амалга киритилади.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини умумий тармоққа реализация қилишдан олинадиган фойдага нисбатан ноль солиқ ставкаси қўлланилиши солиқ ҳисоботларида алоҳида кўрсатилади.

Бундан ташқари, халқ депутатлари кенгашларига ижара тўловининг энг кам ставкаларини туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициент жорий этиш ҳуқуқи берилгани муносабати билан, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш амалиёти бекор қилинмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ўзгартиришлар 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди

Картошка етиштириш соҳасида янги тартиб жорий этилди. “Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3713-сон, 2025 йил 26 ноябрь).

Низомга кўра, ҳар йили 1 мартгача картошканинг “ин-витро” ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириш билан шуғулланувчи ҳудудлар ва субъектлар белгиланган талаблар асосида танлаб олинади.

Танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар 3 иш куни ичида “Э-уруғ” ахборот тизимида юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектлар реестрига киритилади.

Танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида ғолиб субъектлар билан илмий муассасалар ва (ёки) тадбиркорлар ўртасида “АгроДосс” ахборот тизими орқали шартнома тузилади. Ушбу шартнома имзоланганидан сўнг у «Э-уруғ» ахборот тизимида автоматик тарзда ҳисобга олинади.

Шунингдек, “АгроДосс” ахборот тизими орқали тузилган шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, бу ҳақдаги маълумотлар ҳам «Э-уруғ» ахборот тизимида автоматик равишда акс эттирилади.

Мазкур тартиб картошка уруғчилиги соҳасида шаффофликни таъминлаш ва ҳисоб-китоб жараёнларини рақамлаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Акциядорлик жамиятларида раҳбар шахсларнинг масъулияти кучайтирилди

Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–1097-сон) 2025 йил 27 ноябрда қабул қилинди. Унга мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нормалари такомиллаштирилди.

Янги ўзгартиришларга кўра, жамият овоз берувчи акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи ёки унинг овози қарор қабул қилинишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган акциядор мажоритар акциядор деб белгиланди.

Қонун билан жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори, бошқарув аъзолари ва ишончли бошқарувчининг фидуциар мажбуриятлари аниқ белгиланди. Улар қуйидагиларга риоя қилиши шарт:

✅ ўз вазифаларини виждонан ва ҳалол амалга ошириши;
✅ жамият ва акциядорлар манфаатларини устувор қўйиши;
✅ жамият мол-мулкидан шахсий манфаат учун ноқонуний фойдаланмаслиги;
✅ жамият фаолиятига хос соҳада тегишли рухсатларсиз тадбиркорлик билан шуғулланмаслиги;
✅ жамият фаолиятига оид махфий ахборотни ошкор этмаслиги;
✅ қарор қабул қилиш эвазига моддий манфаат олмаслиги.

Мазкур ўзгартиришлар акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва раҳбар шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Божхона кодексига киритилган ўзгартиришлар билан бож ставкаларини қўллаш тартиби янгиланди

Қонунга мувофиқ Божхона кодексига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу янгиликлар товарларга божхона божларини қўллаш тартибини аниқлаштиришга қаратилган.

Янги тартибга кўра, бож тарифи билан белгиланган ставкадаги божхона божлари товарни жўнатувчи ёки экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими амал қилаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.

Шу билан бирга, савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёки ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қўшимча божхона божи ундирилади. Қўшимча бож миқдори қуйидаги тартибда белгиланди:

✅ адвалор ставкаси 10 фоизгача бўлган товарларга – 5 фоиз;
✅ адвалор ставкаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган товарларга – 10 фоиз;
✅ адвалор ставкаси 20 фоиздан 30 фоизгача бўлган товарларга – 15 фоиз;
✅ адвалор ставкаси 30 фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга – 20 фоиз.

Маълум қилинишича, мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ушбу ўзгартишлар ташқи савдо муносабатларида божхона тартибини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди Картошка етиштириш соҳасида янги тартиб жорий этилди. “Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги…
Картошка мини-туганакларини етиштириш учун ажратиладиган бюджет трансфертларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлиги томонидан картошканинг мини-туганакларини етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида республика бюджетидан ажратиладиган трансферт маблағларини ишлатиш тартибига оид низом давлат рўйхатидан ўтказилди (3714-сон, 2025 йил 26 ноябрь).

Мазкур низомда картошканинг мини-туганакларини етиштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган трансферт маблағларидан фойдаланиш механизми белгилаб қўйилди.

Президентнинг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ–269-сон қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб картошка мини-туганакларини етиштиришни молиялаштириш учун республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 1,5 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада трансферт маблағлари ажратилиши назарда тутилган.

Ушбу маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан тасарруф этилади ҳамда фақат картошканинг мини-туганакларини етиштириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Янги тартиб соҳадаги молиялаштириш жараёнларини шаффоф ва мақсадли амалга оширишни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди Картошка етиштириш соҳасида янги тартиб жорий этилди. “Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги…
Картошка етиштирувчи субъектлар учун янги талаблар жорий этилди

Адлия вазирлиги томонидан картошканинг «ин-витро» ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва субъектларга қўйиладиган талаблар давлат рўйхатидан ўтказилди (3712-сон, 2025 йил 26 ноябрь).

Президентнинг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ–269-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган ушбу ҳужжат билан картошка уруғчилиги соҳасида фаолият юритувчи субъектлар учун аниқ меъёр ва талаблар белгилаб берилди.

Хусусан, қуйидаги йўналишлар бўйича талаблар жорий этилди:

✅ илмий муассасалар ва тадбиркорларнинг «ин-витро» ўсимлиги, микро ва мини-туганаклар етиштириш фаолиятига қўйиладиган талаблар;
✅ маскит тўр билан ўралган иссиқхона ёки ҳимояланган иншоотлар учун белгиланган техник талаблар;
✅ ихтисослашган туманларда, жумладан Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ, Шаҳрисабз, Китоб, Қўрғонтепа, Янгиқўрғон ва Сўх ҳудудларида мини-туганаклардан юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектлар фаолиятига оид талаблар;
✅ картошка етиштирувчи субъектларнинг ер майдонлари ва ҳудудлари бўйича меъёрлар.

Шунингдек, юқори авлодли уруғлик картошкани етиштириш жараёнида ер майдонлари туман апробация комиссияси томонидан ҳар йили камида икки марта — уруғлик картошканинг гуллаш даврида ва туганаклар шаклланган пайтда апробациядан ўтказилиши белгиланди.

Мазкур талаблар картошка уруғчилиги соҳасида маҳсулот сифати ва назорат тизимини янада кучайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Юридик таълим ва илм-фан янада ислоҳ қилинади

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–232-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар юридик таълим ва илм-фан ривожланишида эришиладиган асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан:

🔹 юридик таълим самарадорлиги ва сифати устидан назоратни кучайтириш;

🔹 Тошкент давлат юридик университетининг (Университет) 2030 йилгача нуфузли Quacquarelli Symonds рейтингида ҳуқуқ соҳаси бўйича юқори 1 000 талик университетлар рўйхатига киришини таъминлаш.

2026/2027 ўқув йилидан Университетда тажриба тариқасида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади.

Бунда 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи аудиторияларда, 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказилади.

2027/2028 ўқув йилидан “Юриспруденция” йўналиши мавжуд бошқа давлат олий таълим ташкилотларида Университет тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Гонконгдаги йирик ёнғин: қурбонлар сони 94 кишига етди

Гонконгнинг Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 94 кишига етди. Ҳодиса мамлакатда сўнгги 17 йилдаги энг ҳалокатли ёнғин сифатида қайд этилмоқда.

Маълумотларга кўра, ёнғин эҳтимол бамбукдан ясалган тўсинларга ташланган сигарета сабаб пайдо бўлган. Шунингдек, баъзи хонадонлар ойналари пенополистирол билан қоплангани ва ёнғин сигналлари таъмир ишлари пайтида ўчирилгани ёнғиннинг тез тарқалишига олиб келган.

Ҳодисадан сўнг қурилиш компаниясининг уч ходими эҳтиётсизлик туфайли инсонлар ўлимига сабаб бўлганликда айбланиб қўлга олинди.

Ҳокимиятлар ёнғиннинг тарқалиш сабабларини аниқлаш ва масъул шахсларни топиш мақсадида тергов ишларини бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1