EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Марказий банк янги молиявий инструментларни жорий этмоқда

Марказий банк мамлакатда тўловлар соҳасини модернизация қилиш ва рақобат муҳитини яхшилаш мақсадида бир қатор янги молиявий инструментларни амалиётга татбиқ этишни режалаштирмоқда.

Жумладан, жисмоний шахслар учун янги P2P инструмент ишлаб чиқилади. Ушбу хизмат орқали фуқаролар Марказий банкнинг тўлов тизимида мобиль рақамдан фойдаланган ҳолда ўз банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, Тезкор тўловлар тизими доирасида P2P ўтказмаларни амалга ошириш имконияти яратилиб, тўлов хизматлари кўрсатувчиларга Open API орқали тақдим этилади.

Бундан ташқари, “иш ҳақи лойиҳаси қуллиги”дан воз кечиш режалаштирилмоқда. Бу орқали фуқаролар ўз маошини оладиган банкни ёки электрон ҳамён провайдерини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур чора чакана банк хизматлари бозорида соғлом рақобатни рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, мамлакатда “Очиқ банкинг” тизими жорий этилади. У банклар, тўлов ташкилотлари ва финтех бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайди.

Яна бир муҳим янгилик сифатида универсал QR-код тизими татбиқ этилади. У QR-код орқали тўловларни амалга оширишда ягона стандартларни белгилайди ва тўлов жараёнларини янада соддалаштиради.

Бу ислоҳотлар тўлов тизимларининг қулайлиги ва шаффофлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санжар Каримовнинг қамоққа олиниши бўйича тафсилотлар маълум бўлди

Олий суд блогер Санжар Каримовнинг қамоққа олинишига оид хабарларга аниқлик киритди. Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 2-қисми назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган Санжар Каримов (эркак, 1990 Наманган вилоятида туғилган, "Финанс инвест" КСБ таъсисчиси, ижтимоий тармоқларда "Real Sanjik" тахаллуси остида танилган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.

Суднинг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, айбланувчи Санжар Каримовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
«Ўзэнергоинспекция»га бошлиқ тайинланди

Исақулов Дадажон Айнакулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар Д.Исақулов “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш тартиби белгиланди

Энди қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қиймати даромадли ёндашув асосида, ер сифати ҳамда экин турларини инобатга олган ҳолда белгилаб борилади.

https://effect.uz/6667

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
Электрон сигареталарни ноқонуний ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган электрон сигареталар билан боғлиқ ҳаракатлар учун жарима ва озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари жорий этилди.

https://effect.uz/6668

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Санжар Каримовнинг қамоққа олиниши бўйича тафсилотлар маълум бўлди Олий суд блогер Санжар Каримовнинг қамоққа олинишига оид хабарларга аниқлик киритди. Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг…
⚡️Ўлдириш билан қўрқитиш ва наркотик истеъмоли: Реал Санжик жиддий моддалар билан айбланяпти

"Real Sanjik" тахаллуси остида танилган блогер, тадбиркор – Санжар Каримов Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг илтимосномасига кўра, Миробод туман суди томонидан қамоққа олинди.

Каримов ЖКнинг 273-моддаси – гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва 112-модда яъни ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш жиноятларини содир этганликда айбланмоқда.

Ўлдириш ва қўрқитиш билан боғлиқ иш Жамила Олимбоева яшаган уй бўйича Каримовдан 240 минг доллар олган «куёв» Шаҳзод Рисматовнинг онасига қаратилган. Санжар Каримов Рисматовнинг онасига агар ўғли 240 минг долларни қайтармаса, уни жиноятга мойил танишлари орқали ўлдириш билан қўрқитган бўлиши мумкин.

Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1🤔1
Қўшкўпирда 13 та ноқонуний қурилма аниқланди

Хоразм вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хо‘жалиги назорати инспекцияси томонидан вилоятда кўп қаватли уй-жойлар ва уларга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.

Қўшкўпир тумани Чаманзор маҳалласидаги 1-2-3-4-қаватли уйлар ҳудудида 13 та ноқонуний қурилма аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича мажбурий ёзма кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 3 та мулкдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Инспекция аҳолига эслатади: ноқонуний қурилмаларни бартараф этмаслик МЖТКнинг 159-моддаси 3-қисмига кўра БҲМнинг 50 баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро “С.Ғ.” давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўзига қарашли нотурар бинода тиббий дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётгани фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу манзилда 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари аниқланди. Шунингдек, 56 турдаги 36 361 дона дориларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Дори воситалари умумий қиймати 1 млрд 565 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186³-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
“Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади

Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий муҳофазасини янада самарали қилиш мақсадида янги “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади.

https://effect.uz/6669

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Саида Мирзиёева наркотикларга карши кескин курашни эълон килди

Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилгани маълум қилинди.

“Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт”,

- деди Президент администрацияси раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍143🔥114🤔2👎1😢1