EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада гиёҳвандлик ва ноқонуний дори савдоси фош этилди

Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш мақсадида ДХХ, ички ишлар ва Божхона органлари томонидан қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

1️⃣ Марғилонда амалга оширилган операция

Тезкор ҳаракатлар доирасида 1996 йилда туғилган фуқарога тегишли “Матиз” автомашинаси текширилди. Кўрик пайтида салондан 866 грамм “гашиш” моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Маълум бўлишича, фуқаро ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб, ноқонуний йўл билан даромад орттиришни режалаштирган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25-273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.


2️⃣ Фарғона ва Андижонда дори контрабандасига қарши тадбир

Бошқа ҳолатда, Фарғона ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар асосида тезкор операция ўтказилди.

Қўрғонтепа туманида яшовчи икки нафар фуқаро Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 4508 дона “Регапен” дори воситасини 12 800 долларга сотиш жараёнида ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28-246-моддаси 1-қисми ва 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар ҳам вақтинча қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.


Гиёҳвандликка қарши курашиш – жамият хавфсизлиги ва келажагини асраш йўлида ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram’да аккаунт ўғирлаш ҳолатлари кескин ошмоқда — эътиборли бўлинг!

Telegram мессенжерида фирибгарлик усуллари сони ортмоқда. Фирибгарлар «овоз беринг» каби ҳаволалар орқали ёки турли гуруҳларга қўшиш йўли билан фуқароларнинг аккаунтларини эгаллаб, кейин уларнинг номидан пул сўрамоқда.

▶️ Видеони охиригача кўриб, ўз аккаунтингизни қандай ҳимоя қилиш мумкинлигини билиб олинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
Ҳукумат “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби”ни тасдиқлади

Ҳукумат қарори билан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишда ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талаблар аниқланди.

https://effect.uz/6672

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” ва токенлаштирилган молиявий воситалар учун янги тизим жорий этилади

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар иштирокчилари учун “очиқ банкинг” тизими ва токенлаштирилган молиявий воситаларнинг ҳуқуқий режими амалиётга киритилади.

👉https://effect.uz/6673

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади

2026 йилдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури амалга киритилади.

👉https://effect.uz/6674

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥25🤔1😢1
Бахтиёр Жўраев Инфинбанк бошқарув раисига айланди

Инфинбанк акциядорлари йиғилишида банк бошқарув раисини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Банк бошқарув раиси этиб Олга Нуманова ўрнига Бахтиёр Жўраев тайинланди.

Жўраев бунга қадар Инфинбанк бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди

Президент қарорига кўра, Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилди ва унинг фаолияти замонавий технологиялар асосида самарали ташкил этилади.

https://effect.uz/6675

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармойишига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини полковник Қобил Одилович Шодибеков бажарувчи этиб тайинланди. Янги раҳбар олдига қўриқлаш хизматларини такомиллаштириш, замонавий ахборот-техника воситаларини кенг жорий этиш ва ходимлар касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш вазифалари қўйилган.


👉https://effect.uz/6676

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкент давлат юридик институтига ректор тайинланди

Ходжаев Бахшилло Камолович
Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди.

Тайинловга қадар мазкур университетда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2👎1
1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.

3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади.

4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади.

5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди.

6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади.

9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади.

🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг экологик синфига қараб уларга махсус “яшил”, “сариқ” ва “қизил” рангли экологик стикерлар берилади. Ҳукуматнинг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарори билан бу жараённи тартибга солувчи низом тасдиқланди.

👉https://effect.uz/6677

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥19👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсуми учун моддий кўмак: 1,16 млн муҳтож оилага бир марталик ёрдам тайинланди

Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот котиби Дилфузабегим Рўзметова иштирокида иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ишларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги 134-сонли қарорига асосан, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида муҳтож оилаларга бир марталик 1 млн сўм моддий ёрдам ажратиш белгиланган.

Агентлик томонидан умумий ҳисобда 1 миллион 162 мингдан зиёд оила рўйхати шакллантирилди:

🔷822 минг оила — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”даги оилалар;

🔷290 минг оила — реестрда бўлмаган, аммо “маҳалла еттилиги” томонидан ёрдамга муҳтож деб топилган хонадонлар.

Қўшимча киритилган 290 минг оилани белгилашда маҳаллалар ёрдам сўраб мунтазам мурожаат қилувчи фуқароларни ҳам инобатга олди.

Моддий ёрдам белгиланган тартиб асосида аҳолига босқичма-босқич етказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2🤷‍♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик ва ноқонуний дори савдоси фош этилди

Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш мақсадида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби” жорий қилинди

27-ноябр куни қабул қилинган 749-сонли қарорга кўра, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талаблар белгиланди.

Янги тартибга кўра, тизим қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:

— актив/реактив энергия ҳисоблагичлари;
— ўлчов трансформаторлари;
— иккиламчи занжирлар, улаш Симлари, синов блоклари;
— хавфсизлик муҳрлари ва қулфлар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.

Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади.

Ассоциацияга аъзолик нима беради?

Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик;

Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш;

“Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Саида Мирзиёева жиноятчиликка қарши курашишни алоҳида назоратга олди

Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Ўзбекистондаги жиддий муаммолар билан шахсан шуғулланмоқда.

Хусусан, 28 ноябрь куни Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Унда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.

“Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт”, - деди Президент администрацияси раҳбари.


Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥13🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш истеъдодлар аниқланди: 3–10-синф ўқувчилари ўртасидаги илк ноодатий ‘Сен истеъдодлисан’ танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк бор, 3–10-синф ўқувчилари ўртасида ноодатий форматда ташкил этилган “Сен истеъдодлисан” танловининг Республика босқичи ўз ғолибларини аниқлади. Тантанали тақдирлаш маросимида вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев иштирок этди.

Эстрада-вокал ва тасвирий санъат йўналишларида 5 минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этган мазкур танловда инклюзив таълим олаётган болалар ҳам қатнашиб, ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди.

Видеода ғолиб болажонларнинг қувонч, ҳаяжон ва самимий ҳис-туйғулари акс этгани гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Фарғонада ерга кўмилган чақалоқ жасади топилди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 10:25 ларда Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келган хабарга кўра, Фарғона шаҳри, “Қиргули” МФЙда, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 12-сонли ишлаб чиқариш цехининг ер майдонида тахминан 3-6 ойлик чақалоқ кўмилгани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан шаҳар прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи ва ўлик ҳомила текширилган, ердан қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида олинган.

Текширув маълумотларига кўра, шу куни соат 10:00 ларда 12-цехнинг автомобил тўхташ жойидаги ер майдонида дайди ит ерни ковлаб, ҳомилани топиб чиқарган. Цех ишчилари бу ҳолатни кўриб, тегишли органларга хабар берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🤔2