EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
63 кишини Кореяга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди: сумма 400 минг доллардан ошди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда йирик фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, “K.M.” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Х.Ш. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 6 та вилоятда яшовчи 63 нафар фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган.

Улар фуқароларнинг ишончига кириб, жами 408,8 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Табиатга 295 миллиард сўмдан ортиқ зарар: Зарафшон дарёсидаги ноқонуний қазиш ишлари тўхтатилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида экополиция томонидан ўтказилган тунги рейд давомида Зарафшон дарёси ўзанидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётган гуруҳ аниқланди.

Маълум қилинишича, тунги соат 01:30 ларда мораторий жорий этилган ҳудудда давлат рақамисиз экскаватор орқали юк машиналарига қум-шағал юкланaётгани фош бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ноқонуний ҳаракатлар оқибатида табиатга 295 миллиард 238 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда аёлга нисбатан шафқатсиз зўравонлик ҳолати юз берди

Ўш шаҳрида яшовчи аёлнинг маълум қилишича, турмуш ўртоғи унинг юзига қайноқ сув сепган.

Жабрланувчи воқеадан сўнг 27 кун шифохонада муолажа олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу вақт давомида эри ҳам, унинг қариндошлари ҳам ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган.

Маълумотларга қараганда, гумонланувчи ҳодисадан кейин Ўзбекистон томонга чиқиб кетган ва ҳозиргача қўлга олинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Медиа бу шунчаки куч эмас, балки жамият фикрини шакллантирадиган катта куч ҳисобланади.

Айни дамда
EFFECT.UZ жамоаси ёшлар билан журналистика, сўз эркинлиги, танқидий фикрлаш ва ҳақиқат учун кураш мавзуларида очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Учрашувда Оҳангарон шаҳар ҳокими Садриддин Шоқосимов ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этмоқда
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂2🤔2
Кореяга ишга юборишдаги "90 миллион долларлик" фириб: Катта коррупцион схема фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион тизим яратгани аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра: 🔹 35 нафар фуқародан 263,5 минг доллар ноқонуний олинган

🔹 Фуқаролардан 7–12 минг доллардан йиғилиб, жами 90 млн долларга яқин маблағ тўпланган

🔹 230 нафар фуқарони Кореяга юбориш эвазига 580 минг доллар олинган

🔹 Яна 1 000 нафар фуқародан 5,6 млн доллар ноқонуний ундирилган

Ҳозирда Кореяга юборилмаган 600 дан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари ўрганилиб, етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
❗️Агар сиз ёки яқинларингиз ушбу гуруҳ фаолиятидан жабр кўрган бўлсангиз:
71-233-10-07
74-234-40-90
рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатчилар шахси сир сақланиши кафолатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомашина ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик аниқланди

Фарғона вилояти Риштон туманида ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Volvo” юк автомашинаси ғилдираклари ичига яширилган гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди.

Маълум бўлишича, автомашинадан наркотикларни олаётган вақтда ҳайдовчи ҳамда буюртмачи сифатида гумонланаётган шахс ушланган.

Текширувда жами 3 кг 408 гр “опий” ва 16 кг 405 гр “гашиш” моддалари аниқланиб, мусодара қилинди.

Тергов давомида мазкур ҳолатга буюртмачи шахснинг отаси ҳам алоқадор экани маълум бўлиб, у ҳам ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 90 млн долларлик фирибгарлик

Бош прокуратура маълумотига кўра, айрим собиқ ходимлар фуқароларга Жанубий Кореяда иш ваъда қилиб, расмий тўловлардан ташқари 7 000–12 000 долларгача пул йиғиб олган. Натижада минглаб одамлар зарар кўрган, умумий талафот 90 млн долларга етган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. Жабрланганлар 71-233-10-07 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рашк сабаб 25 ёшли эркак 30 ёшли эркакни пичоқлаб ўлдирди

Тошкент вилояти Зангиота туманида рашк сабаб содир этилган мудҳиш қотиллик юзасидан суд ҳукми ўқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги қариялар уйида ёнғин чиқиб, 70 ёшли отахон вафот этди.

Ҳодиса Яккабоғ туманидаги қариялар уйида 7 май куни содир бўлгани айтилмоқда. Манбаларга кўра, воқеа жамоатчиликдан яширилган.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Айни пайтда ёнғин сабабларини аниқлаш учун экспертизалар тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилиши мумкин

“Шаҳристон” метро бекатида синов тариқасида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади. Халқаро тажрибада бундай тўсиқлар бахтсиз ҳодисаларни 80–90 фоизгача камайтириши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент совғаси: 100 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарига бепул юборилади

​Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси билан жорий йилда 100 нафар фидойи ўзбекистонлик муборак Ҳаж зиёратига бепул борадиган бўлди.

​Йўлланма эгалари орасида оддий меҳнаткашлар, шифокорлар, олимлар ва диний соҳа фахрийларининг яқинлари бор. Айни кунларда Президент номидан йўлланмалар ўз эгаларига тантанали равишда топширилмоқда.

​Бу хайрли қадамдан кўзланган асосий мақсад — кўп йиллар эл хизматида бўлган инсонларни рағбатлантириш ва дуосини олишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥16🤔1
Бухородаги АГҚШ машмашаси: давлат идоралари хатоси учун тадбиркор айбдорми?

Бухоро шаҳрида 20 йилдан бери қонуний ишлаётган "Royal Gaz Servis" МЧЖ ёпилиш арафасида.

Шохобча 2005 йилда барча меъёрларга амал қилиб қурилган. Қонун бўйича, янгиланган талаблар эски объектларга татбиқ этилмайди.

Маҳаллий масъуллар шохобча атрофидаги хавфсизлик ҳудудида уйлар қурилишига ноқонуний рухсат берган.

Энди эса масофа бузилгани учун айб тадбиркорга юкланиб, лицензияси тўхтатилмоқда.

Давлат идораларининг хатоси учун 30 кишини боқаётган тадбиркор жавобгар бўлиши қонун устуворлиги ва адолат тамойилларига мутлақо зиддир.

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонун лойиҳасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг қатор кафолатлари белгиланмоқда.

Жумладан, ҳужжатда уй-жой, тиббий хизмат, давлат суғуртаси, пенсия ва компенсация масалаларини янада мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Шунингдек, 20 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга санаторий йўлланмаси қийматининг 75 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилиши, ҳамда йилига бир марта БҲМнинг 100 бараваригача моддий ёрдам ажратилиши белгиланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Беҳзот Нарматов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Беҳзот Раҳматуллаевич Нарматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада қарийб 3,3 млрд сўмлик контрабанда

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида йирик контрабанда ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, номаълум шахслар томонидан қўшни республикадан олиб кирилиб, қолдириб кетилган 3 та қоп ичида умумий қиймати 3 млрд 297 млн сўмлик 30 660 дона “Регапен” ҳамда 925 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ноқонуний юк эгаларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
GREEN UNIVERSITY’да экологик келажак муҳокама қилинди

“Green University” — Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида экологик келажакка бағишланган муҳим анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда 2026 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган “Eco Expo Central Asia” халқаро кўргазмаси, Глобал экологик фонд — GEF’нинг VIII Ассамблеяси ҳамда мамлакатимизда “яшил” таълим тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мутахассислар “Eco Expo Central Asia 2026” экологик муаммоларга ечим излаш, инновацион технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, анжуманда “Green University” ва “яшил” техникумлар орқали ёшларни экологик билим ва кўникмалар асосида тарбиялаш устувор вазифалардан бири экани қайд этилди.

Тадбир доирасида мутахассислар, халқаро ташкилотлар ва ОАВ вакиллари ўртасида фаол мулоқот ҳам бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram