This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума намозини ўқиб савоб оламан деб, гуноҳга қолмаслик учун қимматли тавсия
Масжидга имкон қадар пиёда ёки автобусда боришни тавсия қиламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
Фарғона вилояти Риштон туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Volvo” юк машинаси ғилдираклари ичига яширилган гиёҳванд моддалар аниқланди.
ДХХ маълумотига кўра, жами 3 кгдан ортиқ “опий” ва 16 кгдан зиёд “гашиш” мусодара қилинган.
Тезкор тадбир давомида 52 ёшли ҳайдовчи, 26 ёшли буюртмачи ҳамда унинг 46 ёшли отаси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🤔3🔥2
Бухородаги форумда Саида Мирзиёева Президент мурожаатини таништирди
Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчилари — бутун Осиёдан жам бўлган сиёсатчи, тадбиркор, олима ва эксперт аёлларга йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, давлат раҳбари ўз мурожаатида иштирокчиларнинг билим ва тажрибаси нафақат минтақада, балки бутун дунёда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини алоҳида қайд этган.

👍71🔥46👎3😢2
Ўзбекистонда яна 67 та маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинди
Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга мувофиқ, Андижон, Бухоро, Фарғона, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Қорақалпоғистондаги қатор археологик ёдгорликлар, тарихий ва меъморий иншоотлар давлат муҳофазасига олинди.
Натижада миллий рўйхатга яна 67 та янги объект қўшилди. Шу тариқа, муҳофазага олинган маданий мерос объектлари сони 8437 тага етди.
Шунингдек, айрим объектларнинг баланс сақловчилари, муҳофаза ҳудудлари ва фойдаланиш ҳуқуқига оид маълумотлар ҳам янгиланди.
Мутасаддиларга объектларни давлат кадастрига киритиш, техник ҳолатини мониторинг қилиш ва муҳофазасини кучайтириш вазифаси юклатилган.

👍4🤔1
Қаршида ҳоким ёрдамчиси “зам” ҳокимнинг юзини очди
Куни кеча Effect.uz саҳифасида Қарши шаҳридаги Батош МФЙ ҳоким ёрдамчиси Шавкат Анваров мурожаати юзасидан қисқача хабар берилган эди.
Шундан сўнг таҳририятга мурожаатчи томонидан қўшимча аудио ва видеоёзувлар тақдим этилди. Айтилишича, ушбу материалларда Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари билан бўлган мулоқот ҳамда унда ишлатилган кескин иборалар акс этган.
Жумладан, видеолардан бирида:
Шунингдек, маълум қилинишича, 11 май куни соат 07:30 да шаҳар ҳокими раҳбарлигида Zoom платформаси орқали йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Мурожаатчи мазкур ҳолат юзасидан юқори турувчи ташкилотлардан ҳуқуқий баҳо ва тегишли чора кўрилишини сўраган. Effect.uz ҳолат юзасидан вазият ривожини кузатиш ва тафсилотларни ўрганишда давом этади.
👉 https://youtu.be/jOZuYGedguw

«Кўчама-кўча юриб, хонадонбай юрсанг ўласанми, хароми?» мазмунидаги гаплар эшитилиши айтилмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, 11 май куни соат 07:30 да шаҳар ҳокими раҳбарлигида Zoom платформаси орқали йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Мурожаатчи мазкур ҳолат юзасидан юқори турувчи ташкилотлардан ҳуқуқий баҳо ва тегишли чора кўрилишини сўраган. Effect.uz ҳолат юзасидан вазият ривожини кузатиш ва тафсилотларни ўрганишда давом этади.
👉 https://youtu.be/jOZuYGedguw
YouTube
САН ЎЛАСАНМИ, ХАРОМИ? ҚАРШИДА ОҒЗИДАН БОЛ ТОМГАН ЗАМ ҲОКИМ ҚИССАСИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍6🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчалардаги шафқатсизлик: интернетни ларзага солган видеолар
Болаларга нисбатан қўпол муносабат, ишламай қолган камералар, ота-оналарнинг кескин норозилиги ва жамоатчиликда катта муҳокама уйғотган видеолар…
Ургутдаги икки боғча атрофидаги ҳолатлар Effect.uz журналистларини журналистик суриштирув ўтказишга ундади.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Болаларга нисбатан қўпол муносабат, ишламай қолган камералар, ота-оналарнинг кескин норозилиги ва жамоатчиликда катта муҳокама уйғотган видеолар…
Ургутдаги икки боғча атрофидаги ҳолатлар Effect.uz журналистларини журналистик суриштирув ўтказишга ундади.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахтиёр Пўлатов: «Чиқинди — муаммо эмас, балки стратегик ресурс»
Бугунги кунда чиқиндиларни оддий муаммо сифатида эмас, балки қўшимча ресурс сифатида кўриш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки замонавий технологиялар орқали чиқиндиларни қайта ишлаш, энергия ишлаб чиқариш ва экологик барқарорликни таъминлаш имкониятлари кенгайиб бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, чиқиндиларни ёқиш ва қайта ишлашга қаратилган замонавий заводларнинг барпо этилиши — бу нафақат инфратузилмавий, балки таълим ва илм-фан учун ҳам катта имкониятдир.
Албатта, ушбу йирик ва инновацион лойиҳаларда “Green University” ҳамда техникум талабаларининг иштирокини таъминлаш бизнинг устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Биз талабаларни фақат назарий билим билан чеклаб қўймасдан, уларни амалиётга кенг жалб этиш тарафдоримиз дейди Green University ректори Бахтиёр Пўлатов, Effect.uz га берган ўз интервюсида.

🤔1
Энди "унутиш" ва "эътиборсизлик" кетмайди: Болалар омбудсманига қўшимча куч берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болалар омбудсмани фаолиятини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Энди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар болага қарши жиноятлар бўйича қарор қабул қилинганда Болалар омбудсманини хабардор қилиши мумкин.
Омбудсманга болалар манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга мурожаат қилишда давлат божидан озод этиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, омбудсман талабларини кўриб чиқмаган ёки атайлаб нотўғри маълумот тақдим этган мансабдорларга маъмурий жавобгарлик белгиланиши режалаштирилган.

🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада «оилавий бизнес» касодга учради: 5 килограммга яқин «наркотик» билан қўлга тушган тоға-жиян
Қўқонлик фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинаси Учкўприк туманида текширилганда, салондан 4 килограммдан ортиқ “гашиш” гиёҳванд моддаси аниқланди.
Тезкор тадбирларнинг давомида унинг яшаш хонадонидан яна 867 грамм гиёҳвандлик воситаси топилди.
Тергов жараёнида ушбу моддалар фуқаронинг тоғасига тегишли экани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган. Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситалари қўшни республикадан олиб кирилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карманада мактаб қурилишида қоидабузарликлар аниқланди
🔹Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Кармана тумани Катта мачит маҳалласи ҳудудида қурилаётган мактабнинг янги ўқув биноси қурилиш объектида назорат тадбирлари ўтказилди.
🔹Ўрганишлар давомида айрим темир-бетон устунлар ҳамда ўзаклар лойиҳа талаблари асосида бажарилмагани, шунингдек, уларнинг ўлчамлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.
🔹Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида инспекция ходимлари томонидан лойиҳа талабларига мос келмайдиган қурилиш қисмларини жойида буздириш ишлари амалга оширилди.
✅Шу билан бирга, мазкур ишларни белгиланган лойиҳа талаблари асосида қайтадан бажариш юзасидан муддатли ёзма кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

🔥2🤔1
"E-auksion" platformasida qulay narxlarda davlat mulkini sotib oling!
Platformada 700 dan ortiq davlat aktivlari savdoda turibdi. Platformadan ro'yxatdan o'tib, mulk egasiga aylaning!
O'z hududingizdan davlat aktivlarini ko'ring
Sotib olish uchun uch sabab:
▪️Muddatli to'lash - sotib olingan aktivni 3 oydan 3 yilgacha bo'lib to'lash imkoniyati;
▪️Chegirma - obyekt uchun to‘lov 1 oy ichida to‘liq amalga oshirilganda 14 foizlik chegirma;
▪️Soddalashtirilgan rasmiylashtirish - auksion bayonnomasi asosida mulkni notarial shartnomasiz davlat ro‘yxatidan o‘tkazish mumkin.
Mulkdor bo‘lish — biznes barqarorligining garovidir. E-auksion bilan o‘z poydevoringizni bugundan quring!
@onlineauksionuz