EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бахтиёр Пўлатов: «Чиқинди — муаммо эмас, балки стратегик ресурс»

Бугунги кунда чиқиндиларни оддий муаммо сифатида эмас, балки қўшимча ресурс сифатида кўриш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки замонавий технологиялар орқали чиқиндиларни қайта ишлаш, энергия ишлаб чиқариш ва экологик барқарорликни таъминлаш имкониятлари кенгайиб бормоқда.

Шу нуқтаи назардан, чиқиндиларни ёқиш ва қайта ишлашга қаратилган замонавий заводларнинг барпо этилиши — бу нафақат инфратузилмавий, балки таълим ва илм-фан учун ҳам катта имкониятдир.

Албатта, ушбу йирик ва инновацион лойиҳаларда “Green University” ҳамда техникум талабаларининг иштирокини таъминлаш бизнинг устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Биз талабаларни фақат назарий билим билан чеклаб қўймасдан, уларни амалиётга кенг жалб этиш тарафдоримиз дейди Green University ректори Бахтиёр Пўлатов, Effect.uz га берган ўз интервюсида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Энди "унутиш" ва "эътиборсизлик" кетмайди: Болалар омбудсманига қўшимча куч берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болалар омбудсмани фаолиятини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар болага қарши жиноятлар бўйича қарор қабул қилинганда Болалар омбудсманини хабардор қилиши мумкин.

Омбудсманга болалар манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга мурожаат қилишда давлат божидан озод этиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, омбудсман талабларини кўриб чиқмаган ёки атайлаб нотўғри маълумот тақдим этган мансабдорларга маъмурий жавобгарлик белгиланиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада «оилавий бизнес» касодга учради: 5 килограммга яқин «наркотик» билан қўлга тушган тоға-жиян

Қўқонлик фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинаси Учкўприк туманида текширилганда, салондан 4 килограммдан ортиқ “гашиш” гиёҳванд моддаси аниқланди.

Тезкор тадбирларнинг давомида унинг яшаш хонадонидан яна 867 грамм гиёҳвандлик воситаси топилди.

Тергов жараёнида ушбу моддалар фуқаронинг тоғасига тегишли экани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган. Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситалари қўшни республикадан олиб кирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карманада мактаб қурилишида қоидабузарликлар аниқланди

🔹Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Кармана тумани Катта мачит маҳалласи ҳудудида қурилаётган мактабнинг янги ўқув биноси қурилиш объектида назорат тадбирлари ўтказилди.

🔹Ўрганишлар давомида айрим темир-бетон устунлар ҳамда ўзаклар лойиҳа талаблари асосида бажарилмагани, шунингдек, уларнинг ўлчамлари тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.

🔹Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мақсадида инспекция ходимлари томонидан лойиҳа талабларига мос келмайдиган қурилиш қисмларини жойида буздириш ишлари амалга оширилди.

✅Шу билан бирга, мазкур ишларни белгиланган лойиҳа талаблари асосида қайтадан бажариш юзасидан муддатли ёзма кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
"E-auksion" platformasida qulay narxlarda davlat mulkini sotib oling!

Platformada 700 dan ortiq davlat aktivlari savdoda turibdi. Platformadan ro'yxatdan o'tib, mulk egasiga aylaning!

O'z hududingizdan davlat aktivlarini ko'ring

Sotib olish uchun uch sabab:
▪️Muddatli to'lash - sotib olingan aktivni 3 oydan 3 yilgacha bo'lib to'lash imkoniyati;
▪️Chegirma - obyekt uchun to‘lov 1 oy ichida to‘liq amalga oshirilganda 14 foizlik chegirma;
▪️Soddalashtirilgan rasmiylashtirish - auksion bayonnomasi asosida mulkni notarial shartnomasiz davlat ro‘yxatidan o‘tkazish mumkin.

Mulkdor bo‘lish — biznes barqarorligining garovidir. E-auksion bilan o‘z poydevoringizni bugundan quring!

@onlineauksionuz
ҚҚС можароси: Бизнес омбудсман ва судлар ЯТТлар томонда, Солиқ қўмитаси эса қонунга зид иш қилганини тан олмаяпти

Воқеаларнинг қисқача хронологияси

2025 йил ҳолати бўйича йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Бунга жавобан Солиқ қўмитаси гуёки ҳаммаси қонуний бўлгани ҳақида изоҳ берган ва Солиқ кодексининг 462-моддаси 8-қисмини асос қилиб кўрсатган.

Шундан сўнг, бу бўйича ЯТТлар Бизнес омбудсманга мурожаат қилишни бошлаган. Бизнес омбудсман ҳам ЯТТларнинг қонуний манфаатини кўзлаб, судларга тегишли даъво аризалари киритган.

Маълумот учун, Бизнес омбудсман мазкур тартиб аслида 2026 йилдан кучга кириши белгиланганини, у 2025 йил учун қўлланилмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Хусусан, бу иш доирасида Бизнес омбудсман Қарши туманлараро маъмурий судига 5 та даъво аризаси киритган. Суд солиқ органининг ҚҚС гувоҳномаларини расмийлаштириш тўғрисидаги қарорларини қонунга зид ва ҳақиқий эмас деб топган.

Солиқ қўмитаси бу хабарларга жавобан яна қонуний ишлаганини изоҳлашга уруниб, бекор қилинган қарорлар юзасидан юқори турувчи суд инстанцияларига апелляция шикоятлари киритганини билдирган.

Аммо Қашқадарё вилояти маъмурий суди солиқ органи шикоятларини рад қилиб, ЯТТлар фойдасига чиқарилган қарорларни ўз кучида қолдирган.

Январдан бери бешинчи ой ниҳоясига етяпти. Аксарият ЯТТлар солиқ органининг бу ишидан кейин тинчгина фаолиятини тўхтатиб қўя қолди. Айримлари эса 5 ойдан бери курашяпти. Бизнес омбудсман тадбиркорлар томонда, судлар ҳам тадбиркорлар фойдасига қарор чиқаряпти. Бироқ солиқ органи буни тан олишни истамай, судлашишда давом этяпти. ЯТТлар тадбиркорлигини қилсинми ёки ойлар давомида солиқчилар билан судлашсинми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

Саммит доирасида давлат раҳбарлари ўртасида минтақавий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар ва туркий давлатлар ўртасидаги интеграция масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда пахта ва ғалла етиштирувчиларга молиявий қўллаб-қувватлов берилади

Фермерлар кенгаши юридик хизматлар кўрсатиш ва фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Соҳибжон Ҳатамовнинг маълум қилишича, пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилади.

Таъкидланишича, мазкур қўллаб-қувватлов чоралари фермер хўжаликларининг барқарор фаолиятини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда аграр соҳадаги иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
EFFECT.UZ эффекти: Бўстонлиқда 42 гектар ер можароси, фермер ҳуқуқи тикланмоқда

Суд қарори ва экспертиза хулосасига қарамай йиллаб чўзилган ер можаросида муҳим бурилиш юз берди. EFFECT.UZ суриштирувидан сўнг баҳсли 42 гектар ерни қайта расмийлаштириш бошланди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Тезкор туяқуш” фермер хўжалигига тегишли 42 гектар ер майдони бўйича кўп йиллик низо ечимга яқинлашмоқда. Маълум бўлишича, фермер хўжалиги ихтиёридаги 538,4 гектар ернинг 42 гектари ҳужжатлардаги ноаниқлик сабаб қўшни “Мирза Ерлан Димаш” фермер хўжалиги номи билан қайд этилган. Шу орқали икки томон ўртасида ер можароси келиб чиққан.

Фермер Яйлов Эшматовнинг билдиришича, суд қарори ва ершунослик экспертизаси унинг фойдасига чиққан бўлса-да, ерни давлат реестрига қайта расмийлаштириш жараёни турли сабаблар билан кечиктирилган.

EFFECT.UZ таҳририяти томонидан вазият ўрганилиб, масала Кадастр агентлиги ҳузуридаги Низоларни судгача ҳал этиш комиссиясига олиб чиқилди. Шундан сўнг фермер тақдим этган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилди.

2026 йил 10 апрель куни Тошкент вилояти Кадастр палатасида комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда таҳририятимиз вакиллари, фермер Яйлов Эшматов ҳамда Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров иштирок этди.

Йиғилиш якунида вилоят Кадастр палатаси раҳбари Жасур Аҳроров низоли 42 гектар ер майдони “Тезкор туяқуш” фермер хўжалиги номига қайта расмийлаштирилишини маълум қилди. Айни вақтда комиссия қарори ижроси назоратга олинган бўлиб, техник жараёнлар давом этмоқда.

Effect.uz фермер ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган суриштирувларини давом эттиради.

👉 https://youtu.be/AuOPsRyVFLk
👍5
Саида Мирзиёева Бухородаги тиббиёт ва таълим муассасалари ҳолатини танқид қилди: Эски бинолар қайта қурилади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳудудларга амалга оширган ташрифлари давомида Бухоро вилоятидаги қатор боғча ва поликлиникалар ҳолати билан танишди.

Текширувлар чоғида айрим муассасаларнинг ҳолати қониқарли эмаслиги, улар зудлик билан таъмирлаш ва реконструкция ишларини талаб этиши қайд этилди. Бу, энг аввало, болалар тарбияси ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим экани таъкидланди.

Хусусан, 1977 йилда фойдаланишга топширилган 21-сонли болалар боғчаси тўлиқ қайта қурилади. Шунингдек, 46 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган 9-сонли поликлиника учун замонавий янги бино барпо этилиши режалаштирилган. Ҳозирда ушбу муассаса 1972 йилда қурилган, замонавий тиббий талабларга жавоб бермайдиган бинода фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, мазкур бино таркибида кам таъминланган фуқаролар учун мўлжалланган ётоқхона ҳам мавжуд бўлиб, у ҳам тўлиқ таъмирдан ўтказилиб, яшаш шароитлари яхшиланади.

Шунингдек, келгуси икки йил ичида вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган яна 36 та поликлиника босқичма-босқич реконструкция қилиниши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥11👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қани, ҳокимбува, нима берасиз буларга?”

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев Навоий вилоятида IELTS имтиҳонларига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказ фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида у ҳудуд ҳокимига юқори натижа кўрсатиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшларни ноутбук билан рағбатлантириш бўйича топшириқ берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркистонда Ўзбекистон кўмагида қад ростлаган муҳташам масжид икки давлат раҳбарларига таништирилди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан барпо этилган масжид билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев танишди.

Мазкур масжид икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва маънавий яқинлик рамзи сифатида қад ростлаган. У миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган бўлиб, замонавий инфратузилма ва кенг намозгоҳга эга.

Ташриф давомида давлат раҳбарларига масжиднинг қурилиш жараёнлари, меъморий ечимлари ҳамда мажмуа ҳудудида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркистонда Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥20👎1