1 июньдан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026-й) билан 2026 йил 1 июньдан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади.
III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди.
Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун:
➖ ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм;
➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм;
➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса:
➖ ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм;
➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм;
➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 1 минг 100 сўм бўлади.
Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коэффициентли тарифлар сақланиб қолади.
Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр газ нархи 2 минг сўм этиб белгиланди. Автомобильларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф 1 куб метр учун 2 минг 750 сўмни ташкил этади.
Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 минг 100 сўмдан ҳисобланади.
Қарор билан энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎15😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Айни пайтда Effect.uz Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Тадбирда туризм соҳасидаги ислоҳотлар, сайёҳлар оқимини ошириш, ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган…
Ўзбекистонда темир йўл чипталари тақчиллигига ечим бўлиши мумкин бўлган янги “Сарбон” дастури ишга туширилади
Туризм соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинишича, ушбу дастур орқали фуқаролар чипталарни эркинроқ сотиб олиш имконига эга бўлади.
“Дастур ишга тушгач, чипталарни эркинроқ сотиб олиш имкони яратилади”, — деди Туризм қўмитаси бошқарма бошлиғи Жамшид Ғозиев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туризм соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинишича, ушбу дастур орқали фуқаролар чипталарни эркинроқ сотиб олиш имконига эга бўлади.
“Дастур ишга тушгач, чипталарни эркинроқ сотиб олиш имкони яратилади”, — деди Туризм қўмитаси бошқарма бошлиғи Жамшид Ғозиев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаньяху “The New York Times”ни судга бермоқчи
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Гидеон Саар “The New York Times”га қарши туҳмат бўйича даъво киритишини маълум қилди.
Бунга нашрда эълон қилинган, Исроил хавфсизлик кучлари фаластинликларга нисбатан жинсий зўравонлик ва таҳқир қўллагани ҳақидаги мақола сабаб бўлган.
Мақола собиқ маҳбуслар интервьюлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва БМТ маълумотларига асосланган. Шу билан бирга, унда Исроил раҳбарияти бундай ҳаракатларга буйруқ берганини тасдиқловчи далил йўқлиги ҳам қайд этилган.

👍4🤷♂1
Жума куни масжидлар атрофида тирбандлик камайди
Ижтимоий тармоқлардаги чақириқлардан сўнг кўплаб фуқаролар жума намозига пиёда ва жамоат транспортида келди. Куни кеча ижтимоий тармоқларда жума намозига пиёда ёки жамоат транспорти орқали келиш бўйича чақириқлар тарқатилган эди.
Бугун масжидлар атрофидаги вазият кузатилганда, автотранспорт тирбандликлари сезиларли даражада камайгани ва кўплаб фуқароларнинг пиёда келаётгани қайд этилди.
Шунингдек, автомашиналарни белгиланмаган жойларда қолдирмасликка амал қилингани ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатган.
Жума намозига пиёда ёки жамоат транспортида келган, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган барча фуқароларга каналимиз ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати номидан миннатдорчилик билдирилди.

👍10
Uzbekistan Airways Абу-Дабига парвозларни йўлга қўяди
Миллий авиакомпания Uzbekistan Airways ва Etihad Airways ўртасидаги стратегик ҳамкорлик орқали Тошкент — Абу-Даби йўналиши очилмоқда.
Uzbekistan Airways халқаро парвозлар географиясини кенгайтириб, Etihad Airways билан стратегик код-шер келишувини имзолади.
Мазкур ҳамкорлик доирасида йўловчилар учун янги Тошкент — Абу-Даби — Тошкент йўналиши очилади. Uzbekistan Airways’нинг HY коди остидаги парвозларга авиачипталар савдоси 2026 йил 25 майдан бошланади, дастлабки қўшма рейслар эса 2026 йил 9 августдан амалга оширилади.
Келишув 2026 йил 15 майдан расман кучга киради ва Uzbekistan Airways’нинг Яқин Шарқ бозоридаги иштирокини янада мустаҳкамлайди. Энди йўловчилар Абу-Дабига ягона авиачипта орқали тўғридан-тўғри сафарни режалаштириш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, Etihad Airways мижозлари Тошкент орқали Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларига қулай уланиш имкониятига эга бўлади.
Ҳамкорлик UzAirPlus ва Etihad Guest лояллик дастурларини интеграция қилишни ҳам назарда тутади. Бу тез-тез парвоз қилувчи йўловчилар учун бонус балларини тўплаш ва ишлатиш имкониятларини кенгайтиради.
Shuxrat Yadgarov ушбу ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги туризм, маданий ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Arik De эса Ўзбекистонни авиакомпания тармоғидаги энг истиқболли бозорлардан бири деб атади.
Янги йўналиш учун авиачипталарни Uzbekistan Airways расмий сайти, мобил илова ҳамда авиакомпания офислари орқали харид қилиш мумкин бўлади.

👍1
“Янги Ўзбекистон” университетига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Баҳодир Бобомуродович Аҳмедов “Янги Ўзбекистон” университети ректори этиб тайинланди.
Меҳнат фаолияти давомида у 2016 йилдан Тошкентдаги INHA университетида профессор сифатида ишлаган. 2021 йилдан буён эса “Янги Ўзбекистон” университетида профессор ва ўқув ишлари бўйича биринчи проректор лавозимларида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов 2020 йилда илм-фан ва таълим соҳасидаги хизматлари учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

🤷♂1👍1
Электр ва газ учун бериладиган компенсациялар кўпайтирилди
Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган компенсация миқдорлари кўпайтирилди.
Янги тартибга кўра:
🔹 электр энергияси учун компенсация 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга;
🔹 иситиш мавсумида табиий газ учун компенсация 200 минг сўмдан 225 минг сўмга;
🔹 бошқа мавсумларда эса 120 минг сўмдан 135 минг сўмга оширилади.
Компенсация олиш учун маҳалла ижтимоий ходими, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ёки 1140 call-марказига мурожаат қилиш мумкин.

😢1
Олмалиқда мудҳиш ЙТҲ! Мотоцикл уриб юборган қизнинг оёқлари узилиб кетди
Олмалиқ шаҳрида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қиз жиддий тан жароҳати олди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Амир Темур кўчасида содир бўлган. Мотоцикл ҳайдовчиси қизни уриб юбориб, унинг иккала оёғи узилиб кетган.
Айтишларича, жабрланувчи кома ҳолатида. ЙТҲ сабаб унинг ўнг оёғи ва чап товон суяги узилиб кетган.

😢15👍2👎2