Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми Етакчилар саммитида нутқ сўзлади
Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида ўтказилган Етакчилар саммитида иштирок этиб, нуфузли анжуманда нутқ сўзлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍42🔥18👎1🤔1
Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон акциялари халқаро оммавий савдога чиқарилганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Franklin Templeton билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида London Stock Exchange ва Toshkent Republican Stock Exchangeда IPO жараёнини бошлаган.
Қайд этилишича, мазкур жараёнда BlackRock, Franklin Resources ҳамда Redwheel каби йирик халқаро инвесторлар ҳам иштирок этган.
Бу қадам Ўзбекистон капитал бозорининг халқаро молиявий майдонга интеграциялашувида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

👍66🔥11😢2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар учун катта имконият: Хитойнинг 26 та топ университети Тошкентда йиғилди
Green University ҳузуридаги Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари марказида “Хитойда таълим” мавзусидаги III Ўзбекистон форуми старт олди.
Тадбир Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги илм-фан ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.
Форумда Хитойнинг 26 та олий таълим муассасаси вакиллари иштирок этмоқда. Ёшлар бу ерда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари, грант ва стипендия имкониятлари, HSK имтиҳони ҳамда ҳужжат топшириш тартиби бўйича бевосита маълумот олмоқда.
Шунингдек, форум доирасида университетлар тақдимотлари, икки давлат ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик учрашувлари ва қўшма лойиҳалар муҳокамаси ҳам ташкил этилган.
📍Effect.uz воқеа жойидан

👍1👎1
Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида профилактика инспектори бўлиб ишлаган 41 ёшли ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум бўлишича, у 2014 йилда Косон туманида ўтказилган “Қорадори” тадбирлари вақтида аниқланган марихуана баргларининг бир қисмини олиб қолиб, узоқ йиллар давомида уйида сақлаб келган.
Судда берган кўрсатмасида, у самбо мусобақаси вақтида бўйнидан жароҳат олгани ва шундан кейин бош оғриқлари кучайганини айтган. Шу сабабли марихуанани “оғриқни қолдириш мақсадида чой қилиб истеъмол қилгани”ни билдирган.
Суд уни гиёҳвандликка оид жиноятда айбли деб топиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида яна бир ички ишлар ходими ҳам судланиб, 1 йил 6 ойга қамалгани маълум қилинди.

👎1🔥1
Текширувлар соддалаштирилади: мутасаддилар ва тадбиркорлар юзма-юз учрашди
Бугун, 18 май куни Бизнес-омбудсман девонида Президент администрацияси, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида йирик очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятидаги энг оғриқли муаммолар, хусусан, солиқ ва текширувлар билан боғлиқ масалалар юзма-юз муҳокама қилинган. Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идораларга текширувларни кескин қисқартириш ҳамда тизимни соддалаштириш бўйича аниқ ва қатъий топшириқлар юклатилди.
Шунингдек, 15 майдан бошлаб давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўрувчи Республика штаби иш бошлади.
дейилади хабарда.

«Тизимли муаммолар ёки янги таклифларга эга тадбиркорлар 1100 ва 1094 қисқа рақамлари ёхуд @ochi телеграм-боти орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин»,
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂2👍1👎1
Яқин 15 йилда Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга етиши кутилмоқда — Президент прогнозларни очиқлади
Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасидаги Етакчилар саммитида мамлакатдаги демографик ва шаҳарсозлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, яқин 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси ҳозирги 38 миллиондан 50 миллион нафаргача ошиши, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.
Шу муносабат билан мамлакатда уй-жой қурилиши ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
▪️ сўнгги ўн йилда қурилаётган уй-жойлар ҳажми 10 баробарга ошиб, 2025 йилда 238 мингта хонадонга етган;
▪️ 2030 йилгача ушбу кўрсаткични яна 1,5 баробарга ошириш режалаштирилган;
▪️ аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш дастурлари учун ҳар йили давлат бюджетидан қарийб 2 миллиард доллар йўналтирилмоқда;
▪️ норасмий турар жойлар муаммосини ҳал этиш мақсадида 2024 йилда алоҳида қонун қабул қилиниб, 100 мингга яқин уй-жой ҳужжатлаштирилган;
▪️ реновация дастурлари орқали эски уй-жойларни янгилаш ва янги қурилишларда улар улушини 15 фоиздан 60 фоизгача етказиш мақсад қилинган.

👍46🔥10🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ қолган трансформатор сабаб бир бола ҳаётдан кўз юмди
EFFECT.UZ га келиб Тушган мурожаатга кўра, 2013 йилда туғилган Умаров Беҳруз 5 май куни кечқурун мактабдан қайтгач, тенгдошлари билан ўйнаш учун кўчага чиққан. Яқин ҳудудда болалар майдончаси бўлмагани сабабли болалар кўча бошидаги майдончага йўл олган. Айнан шу ҳудудда очиқ ҳолатда қолган трансформатор ва осилиб ётган электр симлари эса бир боланинг ток уриб, эрта вафотига сабаб бўлди.
Гувоҳларнинг айтишича, атрофдагилар Беҳрузни шифохонага етказишган. Бироқ, бола вафот этган.
Шу ўринда бир савол туғилади, нимага мана шу воқеадан кейин ҳам хавфли трансформатор ҳолати ўзгармаган ва ҳудуд ҳамон хавфсиз ҳолатда қолмоқда?!
Масъуллар ҳолатга жиддийроқ қарашларини ва муаммо яна бир боланинг ўлимини кутмасдан бартараф этилишини сўраймиз.

😢6👎2🤔1