Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабристонларни ободонлаштиришга 1,6 трлн сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2027–2029 йилларда республикадаги 10 мингдан ортиқ қабристонни ободонлаштириш дастури амалга оширилади. Мазкур ишларга уч йил давомида жами 1,6 трлн сўм йўналтирилиши режалаштирилган.
Эндиликда ҳар бир қабристон учун алоҳида ҳисобварақ ва QR-код жорий этилиб, хайрия маблағлари фақат шу ҳудудни сақлаш ва кўкаламзорлаштиришга сарфланади. Шунингдек, ҳимоя деворлари ва дарвозалар маҳаллий бюджет ҳисобидан, йўл, йўлак ҳамда бошқа инфратузилма ишлари эса ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан таъмирланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13👎1
“Яшасин ўзбек футболи!” — Президент миллий жамоага омад тилади
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоага мурожаат қилди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоага мурожаат қилди:
“Сизларни олдинда Португалия, Колумбия, Конго терма жамоалари билан муҳим ўйинлар кутиб турибди. Катта куч-ғайрат, ишонч билан майдонга чиқинг! Шуни билингки, биз доим сизлар биланмиз!
Ҳақиқий ўзбекона жасорат, матонат ва иродангиз билан чиройли ва ишончли ўйин кўрсатиб, барчамизни хурсанд қиласиз деб ишонамиз.
Бугун сизлар қатори менинг қалбим ҳам фахр ва ифтихорга тўлиб турибди. Ўзбек халқи ҳамиша катта орзу-умидлар билан фақат олдинга интилиб яшаган.
Келинглар, бугун ҳаммамиз яхши ният қилайлик! Жаҳон чемпионатида футболчиларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин! Ҳар бир ўйинда халқимизнинг дуоси мададкор бўлсин!
Яшасин ўзбек футболи! Яшасин Янги Ўзбекистон ёшлари! Яшасин бунёдкор Ўзбекистон халқи!”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥39👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧠 Ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари “Заковат” аренасида интеллектуал беллашувда иштирок этмоқда
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларидан шакллантирилган 39 та жамоа иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мазкур беллашув ходимларнинг билим ва тафаккур салоҳиятини ошириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган.
Интеллектуал мусобақада иштирокчилар мантиқ, умумий билим ва тезкор фикрлашни талаб этувчи саволлар орқали ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Тадбир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланади.

👍3👎1🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кечаги кучли сел оқими оқибатида “Gentra”ни девор босиб қолди
Синоптиклар маълумотига кўра, бугун ва дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли жала ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Автомобилларни хавфсиз жойда қолдириш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Синоптиклар маълумотига кўра, бугун ва дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли жала ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Автомобилларни хавфсиз жойда қолдириш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тантанали кузатилди
“Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Минглаб мухлислар иштирок этган тадбирда миллий жамоага омад тилаб, футболчиларга катта ишонч билдирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Минглаб мухлислар иштирок этган тадбирда миллий жамоага омад тилаб, футболчиларга катта ишонч билдирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥34👎1
Президент Шавкат Мирзиёев набираси Шавкатжон билан
Миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимидан
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимидан
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥17👎3😢1
Ўзбекистон маҳсулотларига Хитой бозорида катта йўл очилди
Сиан шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро форум доирасида «Made in Uzbekistan» бренди остида миллий кўргазма ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг 42 турдаги экспортбоп маҳсулотлари намойиш қилинмоқда.
Хусусан, қуритилган мева-сабзавотлар, зираворлар, дуккакли экинлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари хитойлик тадбиркорларнинг эътиборини тортган.
Айни вақтда Ўзбекистоннинг 82 та корхонаси ишлаб чиқарган 28 турдаги маҳсулот Хитой давлат реестридан расман ўтказилди.
Форум якунида эса Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди.

👍4👎1🔥1
Андижонда ноқонуний ер савдосига аралашган мансабдорлар ушланди
ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта мансабдор шахсларнинг ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириш билан боғлиқ ҳаракатлари фош этилди.
Маълум бўлишича, Фарғона водийси магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармасининг масъул ходимлари катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидаги ерни ижарага олиб бериш эвазига минглаб доллар талаб қилган. Улардан бири 20 минг доллар олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, Олтинкўл туманидаги таълим муассасаси директори ҳам ер масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 15 минг доллар сўрагани аниқланган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик мерганлар яна халқаро майдонда ғалаба қозонди
Мамлакатимиз мерганлари нуфузли халқаро мусобақада юқори натижа қайд этиб, учинчи бор олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон жамоасининг ушбу ютуғи спортчиларнинг маҳорати ва тайёргарлиги юксак даражада эканини яна бир бор намоён қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мамлакатимиз мерганлари нуфузли халқаро мусобақада юқори натижа қайд этиб, учинчи бор олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон жамоасининг ушбу ютуғи спортчиларнинг маҳорати ва тайёргарлиги юксак даражада эканини яна бир бор намоён қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш осонлашади
Сенат томонидан маъқулланган янги қонун уй-жой ва ер ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнини анча енгиллаштириши кутилмоқда.
Янги тартибга кўра:
📌 Уй ва ерга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати қисқаради
📌 Мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш тизими соддалаштирилади
📌 Ер ижараси учун тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади
📌 Ортиқча бюрократик тўсиқлар камайтирилади
📌 Солиқ қарзи мавжудлиги энди мулк ҳуқуқини расмийлаштиришга тўсқинлик қилмайди.
Маълум қилинишича, шу кунгача 147 мингта уй солиқ қарзи сабабли расмийлаштирилмай қолган. Энди эса солиқ масаласи ва мулк ҳуқуқини тан олиш жараёнлари алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
Янги қонун фуқароларнинг йиллар давомида ечим тополмай келган муаммоларини енгиллаштириши айтилмоқда.

👍2👎1🤔1
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 миллиард долларга яқинлашди
2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,9 миллиард долларга етди. Шундан:
— ташқи қарз — 39,7 млрд доллар
— ички қарз — 7,2 млрд доллар
Энг катта қарздорлик: 🔹 Жаҳон банки — 9,04 млрд доллар
🔹 Осиё тараққиёт банки — 8,28 млрд доллар.
Шунингдек, Хитой ва Япония молиявий ташкилотлари олдида ҳам миллиардлаб доллар қарз мавжуд.
Мутахассислар маълумотига кўра, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 26,6 фоизни ташкил этган.

🤔3👎1
Хитойдаги кўмир конларидан бири портлади – камида 90 нафар инсон ҳалок бўлган
Шанси вилоятида жойлашган конда юз берган фожиа вақтида ер остида юзлаб ишчилар бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 90 нафар инсон ҳалок бўлган, кўплаб жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Айни пайтда ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Воқеадан кейин кон раҳбарлари ва масъул шахслар назоратга олинган. Дастлабки тахминларда портлашга газ миқдорининг меъёрдан ошиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

😢1
Эҳтиёжманд хотин-қизларга давлат томонидан бериладиган ёрдамлар кескин оширилади
Президент топшириғи асосида “Аёллар дафтари”нинг янги тартиби тасдиқланиб, уй-жой, тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўлами кенгайтирилди.
Янги тизимда хизматлар сони 23 тадан 46 тагача оширилди.
Ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ажратиладиган ёрдам турлари эса 14 тага етказилди.
Шунингдек, “Ижтимоий реестр”га киритилган айрим аёлларга давлат ҳисобидан 20 миллион 600 минг сўмгача маблағ ажратилиши белгиланди.
Жарроҳликсиз даволаниш харажатлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қопланади. Агар операция талаб этилса, харажатлар давлат тиббий суғуртаси орқали тўлиқ тўлаб берилади.

👍77🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқондаги даҳшатли ЙТҲ бўйича янги тафсилотлар ошкор қилинди
ИИВ маълумотига кўра, Қўқонда 9-синф ўқувчиси бобосига тегишли Malibu-2 автомобилини рухсат билан олиб чиқиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган уч нафар қизларни уриб юборган.
Оқибатда 10 ёшли қизалоқ воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Уларнинг бири реанимацияда қолмоқда.
Вояга етмаган йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганини айтган. Унинг бобоси эса автомобиль калитини машинани ювиб келиши учун берганини билдириб, бундан пушаймон эканини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 ва 267-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

😢10👎6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Nexia-3 ҳалокатга учради: қурбон бор
22 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманида Nexia-3 иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢2👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда коррупцияга алоқадор икки ҳолат фош этилди
Андижон вилоятида ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб беришни ваъда қилган бир нечта мансабдорлар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Шаҳрихонда сув хўжалиги тизими ходимлари фуқарога 30 сотих ерни ижарага олиб бериш эвазига 40,5 минг доллар талаб қилган. Улар пулнинг бир қисмини олган вақтида ушланган.
Олтинкўл туманида эса таълим муассасаси директори автомактаб фойдасига шартномани тасдиқлаб бериш учун 15 минг доллар сўраган. У 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.