EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда 150 км/соат тезликка рухсат бериладиган замонавий автомагистрал қурилади

“Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобил йўли орқали ҳайдовчилар соатига 150 км тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Янги автомагистралнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этиб, у Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини ўзаро боғлайди.

🔹 Йўл I-а тоифада қурилади
🔹 Ҳар икки томонда 3 тадан ҳаракат тасмаси бўлади
🔹 Цемент-бетон қопламадан фойдаланилади
🔹 Интеллектуал транспорт тизими жорий этилади

Лойиҳа доирасида: — 91 та кўприк
— 60 та туннелли ўтиш жойи
— 16 та йўл ўтказгич
— 12 та транспорт ечими
— 258 та дренаж иншооти қурилиши режалаштирилган.

Шунингдек, йўл бўйида терминаллар, сервис инфратузилмаси ва вазн назорати тизими ҳам ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Ўзбекистон ярим йиллик танаффусдан сўнг олтин экспортни қайта тиклади

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки 4 ойида 1,5 миллиард долларлик номонетар олтин экспорт қилди. Экспортнинг асосий қисми апрель ойига тўғри келган.

Маълумотларга кўра, мамлакат 2025 йил сентябридан кейин олтин экспортни деярли тўхтатган эди. Бу даврда Марказий банк қимматбаҳо металлни фаол равишда захирага йиғиб, дунёдаги энг йирик олтин харидорларидан бирига айланган.

Йилига қарийб 130 тонна олтин қазиб оладиган Ўзбекистон учун олтин экспорти иқтисодиёт, бюджет тушумлари ва валюта захиралари учун муҳим манба ҳисобланади.

Мутахассислар фикрича, экспортни вақтинча тўхтатиш юқори нархлар шароитида стратегик жиҳатдан фойдали қарор бўлган. Экспорт қайта тиклангач, мамлакат 1,5 миллиард долларлик даромадга эришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Тошкентнинг кўплаб ҳудудларида дўл ёғяпти

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2👎1😢1
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метроси иш режими ўзгартирилди

Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити байрами кунларида йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида метро поездлари ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиш киритилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 27 май куни метро поездлари ҳаракати эрталаб соат 04:00 дан бошланган.

Шунингдек, байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги махсус тартиб амал қилади:

🔹 27–28 май кунлари — шанба куни жадвали асосида;
🔹 29–31 май кунлари — якшанба куни жадвали бўйича ҳаракатланади.

Метрополитен масъулларига кўра, ушбу чоралар байрам кунлари аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш, шунингдек, йўловчиларни манзилига ўз вақтида етказиш мақсадида жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қурбон ҳайити арафасида юзлаб беморларга юқори технологик операциялар ўтказилди

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистонда юзлаб беморларга умид бағишлаган юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Президент қарори асосида кўплаб беморлар даволанишга жойлаштирилган.

Жумладан, 194 нафар боланинг 40 тасида мураккаб юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.

Шунингдек, онкологик ва гематологик касалликларга чалинган 112 нафар беморнинг 5 тасида оғир ва мураккаб операциялар бажарилди.

Бундан ташқари, икки нафар беморда жигар ҳамда буйрак трансплантацияси амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2🤷‍♂1
Тошкент–Самарқанд пуллик йўли қурилиши июл ойида бошланади

Тошкент–Самарқанд йўналишидаги пуллик автомагистрал қурилиши 2026 йил июл ойида бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилишича, ушбу йирик инфратузилма лойиҳаси бўйича ўтказилган тендерда Хитой қурилиш компанияси ғолиб бўлган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2,185 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш ишлари Хитой банклари ва Молия институтлари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Расмий маълумотларга кўра, янги автомагистрал Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги транспорт алоқаларини сезиларли даражада тезлаштириши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
Чилида 6,9 магнитудали кучли зилзила содир бўлди

Табиий офат мамлакатнинг шимолидаги Калама шаҳрида электр энергияси ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди. Шунингдек, саноат ҳудудларида кўчкилар кузатилгани хабар қилинмоқда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, зилзила Антофагаста ҳудудида кучли сезилган. Айрим конларда хавфсизлик мақсадида ишлар вақтинча тўхтатилган. Ҳозирча қурбонлар ёки жиддий вайроналар ҳақида расмий маълумот берилмаган.‌‌

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1
ИИВ тўрт эгизакнинг отасига 3 хонали уй совға қилди

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати баталёни видеокузатув гуруҳи кичик инспектор-оператори сафдор Одилжон Абдуллаев апрель ойида бир йўла 4 нафар эгизак фарзандли бўлганди.

Қувончли воқеадан сўнг Ички ишлар вазирлиги томонидан унинг оиласига 3 хонали уй совға қилинди. Хонадон тантанали равишда топширилиб, оила аъзоларига эзгу тилаклар билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19👎2
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда

Германиянинг Volkswagen автоконцерни жорий йил охиригача Ўзбекистонда автомобиллар йиғишни йўлга қўйиши мумкин. Лойиҳа UzAutoSanoat билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида автомобилларни йирик бўғинли йиғиш (SKD) йўлга қўйилади. Кейинчалик эса ишлаб чиқаришни “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида чуқур маҳаллийлаштириш асосида кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистонда қайси моделлар ишлаб чиқарилиши очиқланмаган. Компания бу ҳақда қўшимча маълумот кейинроқ эълон қилинишини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда солиқ тизими соддалаштирилмоқда

2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш чегараси 1 млрд сўмдан БҲМнинг 12 минг бараваригача оширилади.

Шунингдек, импорт қилувчиларни мажбурий тарзда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади. Энди даромади белгиланган меъёрдан ошмаган тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни қўллаш имконига эга бўлади.

2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим тадбиркорларга ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлаш ҳуқуқи берилади.

Мазкур тартибга кўра: 🔹 ҚҚС ставкаси — 6% 🔹 Фойда солиғи — 0% 🔹 Фойда солиғи ҳисоботи бекор қилинади

Тартиб давлат корхоналари ва йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжат: PF-100-сон, 26.05.2026 йил.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Эртага ҳаво ҳарорати максимум +48 даражагача исийди

Жорий иссиқ ҳаво оқими минтақа учун дастлабки +50 даражага яқин иссиқни тақдим этиши ойдинлашмоқда.

Шанба-якшанба кунига бориб, воҳа томонларда ҳарорат максимумлари +42 даражагача етиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥2
Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Қирғизистоннинг Баткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган “Согмент” чегара пости расман фойдаланишга топширилди.

Маросимда Қирғизистон Давлат чегара хизмати раҳбарияти, Баткен вилояти ҳокимлиги ва маҳаллий мутасаддилар иштирок этди. Расмийлар ушбу объект очилиши чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда чегараолди ҳудудларда барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Маълум қилинишича, постда чегарачилар учун замонавий казарма ва барча зарур хизмат шароитлари яратилган. Ушбу ҳудудда чегарачилар 12 километрдан ортиқ қирғиз-ўзбек давлат чегарасини қўриқлайди.

Шунингдек, шу куни Қирғизистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бир нечта чегара объектлари очилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2